Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Комилжон Рисқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ватанпарварлик сифатларини тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш (Ахборот таълим муҳитида)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Ped3939.
Илмий раҳбар: Кадиров Хаёт Шарипович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ҳушвақтов Неъмат Ҳусанович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ахборот таълим муҳитида профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ватанпарварлик сифатларини тарбиялаш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларда ватанпарварлик тарбиясини шакллантиришнинг қадриятли ёндашувга йўналтирилган ташкилий тузилмаси шахснинг маънавий ривожланишининг ўзига хос хусусиятларини когнитив билимлар билан уйғунлаштириш асосида такомиллшатирилган;
ўқувчи ёшларни глобаллашув шароитида ватанпарварлик компетенциясини шакллантиришнинг тарихий, фалсафий, педагогик-психологик принциплари ҳамда ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга тайёрликка асосланган ватанпарварлик қадриятлари тизими ахборот хилма-хиллиги хусусиятларига ҳамда шахсий, кибернетик ва контекстли ёндашувларга устуворлик бериш асосида такомиллаширилган;
ватанпарварлик таълими мазмунини ахборот хилма-хиллиги моҳияти тўғрисидаги билимлар билан бойитиш, унинг шахс маънавий-ахлоқий соҳасига кўп қиррали таъсири, бўлажак мутахассисни ахборотлар хилма-хиллиги билан боғлиқ мураккаб шароитларда ҳаракатлана олиш кўникма ва малакалари билан қуроллантиришга қаратилган  ватанпарварлик сифатларини тарбиялаш методикаси ўқув ва тарбиявий фаолиятни лойиҳалаштириш асосида ишлаб чиқилган;
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини ватанпарварлик сифатларини тарбиялашга қаратилган ижодий машқлар, педагогик ва технологик фаолиятда учрайдиган муаммоли видеороликлар ҳамда муаммоли вазиятли топшириқлар асосида ватанпарварлик сифатларини тарбияланганлиги даражасини аниқлаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ватанпарварлик сифатларини тарбиялаш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
профессионал таълим муассасалари ўқувчиларда ватанпарварлик тарбиясини шакллантиришнинг қадриятли ёндашувга йўналтирилган ташкилий тузилмаси шакллантиришга  оид  таклифлардан ЁА.-1-22 рақамли “Фанларни ўқитишда инновацион  педагогик технологияларнинг модернизациялашган тизимини ишлаб чиқиш“ мавзусидаги лойиҳанинг амалий топшириқларини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 89-05-162-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасалари ўқувчилари билан тарбиявий тадбирларни ўтказишга мўлжаланган технология такомиллаштирилган;
ўқувчи ёшларни глобаллашув шароитида ватанпарварлик компетенциясини шакллантиришнинг тарихий, фалсафий, педагогик-психологик принциплари ҳамда ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилишга тайёрликка асосланган ватанпарварлик сифатларини шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлари  “Ўзстандарт” агентлигининг 2015 йил 15 февралдаги 2-540-сон қарори билан тасдиқланган “Касб таълими методикаси” фани бўйича магистратура мутахассислиги ва бакалавриат таълим йўналишларининг Давлат таълим стандарти мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 16 ноябрдаги 89-05-162-сон маълумотномаси). Натижада, Касбий педагогика фанидан тарбиявий ишлар методикаси бўлимидан яратилган ресурслар профессионал таълим муассасалари ўқувчилари учун ватанга садоқатлилик, миллий ифтихор каби сифатларини шакллантиришга хизмат қилган;
бўлажак мутахассисни ахборотлар хилма-хиллиги билан боғлиқ мураккаб шароитларда ҳаракатлана олиш кўникма ва малакалари билан қуроллантиришга қаратилган  ватанпарварлик сифатларини тарбиялаш методикаси Тошкент туризм ва сервис коллежи, Республика мусиқа ва санъат коллежи, ҳамда Наманган хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
2022 йил 12 январдаги 45-сон маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасалари ўқувчиларининг ватанпарварлик сифатларини тарбиялаш жараёни дастурий технологик таъминоти такомиллаштирилган, профессионал таълим муассасаларида “Маънавият соатлари”ни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнининг самарадорлиги ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish