Sayt test rejimida ishlamoqda

Зухуров Йигитали Тоғаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Дастурий воситалардан фойдаланиб талабаларнинг картографик компетентлигини ривожлантириш методикаси (5311500-геодезия, картография ва кадастр (қурилиш))”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Ped2926.
Илмий раҳбар: Ҳамидов Жалил Абдурасулович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Муслимов Нарзулла Алиханович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ғаниев Алижон Ғаниевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик–технология институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади дастурий воситалардан фойдаланиб техника олий таълим муассасалари талабаларининг картографик компетентлигини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника олий таълим муассасаларида “Геодезия, картография ва кадастр” таълим йўналиш талабаларини картографик компетентлигини ривожлантиришнинг услубий-дидактик таъминоти мазмуни маълумотлар базасини интеграциялаш, визуаллаштириш ҳамда ташкилий-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш асосида такомиллшатирилган;
бўлажак муҳандисларни картографик компетентлигини мотивацион-қадриятли, ижoдий–фaoлиятли, опeрaциoн–тexнoлoгик компонентларини ривожлантиришнинг ташкилий-функционал ва концептуал дидактик модели структураси фундаменталлик, интегративлик тамойиллари асосида такомиллаштирилган;
    графикли дастурлар воситасида умумкасбий фанларни ўқитишнинг инновацион методлари (Do you know the map?, Cartographic lottery, Cartographic dominoes)ни мантиқий умумлаштириш асосида бўлажак мутахассисларни картографик компетентлигини ривожлантириш методикаси визуал, конструкторлик дастурлари воситасида ишлаб чиқилган;
касбий фаолиятга субъектив муносабат ҳамда натижаларнинг объектив йўналишларини рефлексияловчи индикаторларни ҳамда мотивацион, когнитив ва фаолиятли мезон кўрсаткичларини ишлаб чиқиш натижасида бўлажак муҳандисларнинг “Картография”, “Топография” ва “Геодезия” бўйича картографик компетентлигини ривожланганлик даражасини баҳолашнинг синектик усулларини тадбиқ этиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий таълим шароитида бўлажак муҳандисларнинг картографик компетентлигини ривожлантиришда дастурий воситалардан фойдаланиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
техника олий таълим муассасаларида “Геодезия, картография ва кадастр” таълим йўналиш талабаларини дастурий воситалардан фойдаланиб картографик компетентлигини ривожлантиришнинг услубий-дидактик имкониятлари мазмуни моделлаштириш, маълумотлар базасини интеграциялаш, визуаллаштириш ҳамда ташкилий-педагогик, педагогик-психологик ва дидактик шарт-шароитларни таъминлаш асосида ривожлантиришга оид таклифлар “Бўлажак муҳандисларнинг картографик компетентлигини ривожлантириш” ва “Картография фанидан амалий машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш методикаси” номли ўқув қўлланмалар мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2022 йил 28 ноябрдаги 02/01-01-87-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ўқитиш воситалари бўлажак муҳандисларда картографик компетентликни ривожлантиришга хизмат қилган;
техника йўналиши олий таълим муассасалари 5311500-“Геодезия, картография ва кадастр (қурилиш)” таълим йўналиши талабаларини дастурий воситалардан фойдаланиб картографик компетентлигини мотивацион – қадриятли, ижoдий – фaoлиятли, опeрaциoн – тexнoлoгик компонентларини ривожлантиришнинг ташкилий – функционал ва концептуал моделларига асосланган дидактик модели мақсад, мотивацион, мазмунли – фаолиятли, жараёнли ва баҳолаш блоклари узвийлигида фундаменталлик, лойиҳавийлик, интегративлик ҳамда коммуникативлик тамойиллари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Жиззах политехника институтининг “ОТ-Ф1-049-Талабаларда ассертив хулқни шакллантиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари” (2017-2021 йй) мавзусидаги грант лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институти томонидан берилган
02-2940-2930-рақамли маълумотнома). Натижада ишлаб чиқилган модел бўлажак муҳандисларнинг картографик компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак муҳандисларни дастурий воситалардан фойдаланиб картографик компетентлигини ташкилий-тайёргарлик, амалий-жараёнли, аналитик-коррекциялаш босқичларда ривожлантириш методикаси AutoCAD, ArcGIS, Panorama, 3D terrain, MapInfo графикли дастурлар воситасида умумкасбий фанларни ўқитишнинг инновацион методлари (Do you know the map?, Cartographic lottery, Cartographic dominoes) ни тизимли умумлаштириш асосида такомиллаштирилганга оид таклифлар Жиззах политехника институти илмий-тадқиқот ишлари режасининг “AIF 1/4 – Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 йй.) мавзусидаги ҳалқаро амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институти томонидан берилган 02-2941-2931-рақамли маълумотнома). Натижада ишлаб чиқилган методика ва такомиллаштирилган баҳолаш мезонлари бўлажак муҳандисларда картографик компетентликни ривожлантиришга таълим сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish