Sayt test rejimida ishlamoqda

Хикматуллаева Дилафруз Авазжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақил таълимни ташкил этиш методлари воситасида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”(педагогика коллежлари ўқув амалиёти мисолида), 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Ped2357.
Илмий раҳбар: Ашурова Санобар Юлдашевна, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.48.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Тухтаева Зебо Шарифовна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади педагогика коллежларидамустақил таълимни ташкил этиш методлари воситасида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогика коллежларида таълим олувчилар ижодий мустақиллиги сифат кўрсаткичлари(ўз-ўзини англаш, ахборотни мустақил таҳлил қилиш ва қайта ишлаш ҳамда креатив тафаккур)ни аниқлаштириш ва касбий муаммолар ечимини топишда амалий йўналганликка устуворлик бериш асосида профессионал  таълим ўқув амалиётларида ўқувчилар ролини табақалаштириш орқали касбий фаолиятга тайёрлашни амалга оширишнинг ташкилий-педагогик шароитлари (ўқитиш мазмуни, вақт тақсимоти ва натижадорлик) ўзаро мувофиқлаштирилган;
меҳнат бозори талаблари билан мустақил ўрганиш категориялари (касбий компетентлик, мустақил фаолият юритиш, тезкор мақбул қарорлар қабул қилиш ва билимлар тизими назорати) интеграциялаш асосида рақамли таълимни ташкил этиш мазмунини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнида амалга ошириш орқали касбий фаолиятга тайёрлаш моделининг ташкилий-таркибий тузилмаси (мақсад, мазмунли, ташкилий-жараёнли ва ташхислаш баҳолаш блоки) такомиллаштирилган;
профессионал таълимда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни ўқув амалиётида қўллаш ва ўқитиш натижаларини аниқлашда ўз-ўзини баҳолашга мўлжалланган “mind mapping”, “webquest” ва“problem solving activities”каби интерфаол таълим методларини бўлажак педагог-тарбиячилар мустақил таълимини ташкил этиш жараёнида амалга татбиқ этиш орқали касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси такомиллаштирилган.  
мустақил педагогик касбий фаолият олиб бориши сифати ва самарадорлиги кўрсаткичлари(мустақиллик, ижодкорлик, ўз-ўзини бошқариш ва эркин фикрлаш)ни инобатга олган ҳолда ахборотлилик ва визуаллик тамойиллари асосида баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, фаолиятли-рефлексив) ва электрон ўқитиш воситаларини ишлаб чиқиш орқали ўқувчиларнинг касбий тайёрлигини шакллантиришнинг ўқув-дидактик таъминоти такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақил таълимни ташкил этиш методлари воситасида ўқувчиларни касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси бўйича олинган илмий натижалари асосида:
профессионал таълимнинг 4.11.02.00 - Мактабгача таълим тайёрлов йўналишларида “Мактабгача таълим ташкилотида бошланғич компьютер саводхонлиги” фани негизида Педагогика коллежлари ўқувчиларининг касбий компетентлик, мустақил фаолият юритиш ва билимлар тизимини назоратга олишга қаратилган машқлар ва ижодий топшириқларни қамраб олувчи “Новатор педагог-тарбиячи” тўгараги доирасида мустақил ишларни бажариш йўриқномаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 18 октябрдаги 89-05-135-сон маълумотномаси). Натижада  профессионал таълим муассасаларида бўлажак педагог тарбиячиларнинг мустақил таълимини самарали ташкил этишнинг ўқув-методик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак педагог-тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёрлашда  касбий фанларни ўқитишда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни педагогик фаолиятда мустақил қўллаш ва ўз-ўзини баҳолашга мўлжалланган “mind mapping”, “webquest” ва“problem solving activities”каби интерфаол таълим методлари, компьютер тизимларининг дастурий ва техник таъминоти, ахборот технологияларидан фойдаланишни илмий-методик жиҳатдан таъминлашга оид таклифлар “Касбий фаолиятда ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва профессионал таълим жараёнида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруқ, 233/2-036 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада педагогика коллежларида рақамли таълим мазмуни билан мустақил таълим олиш хусусиятларини интеграциялаш таъминланган ва касбий фанларни ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг мустақил педагогик касбий фаолияти сифат кўрсаткичлари (мустақиллик, ижодкорлик, ўз-ўзини бошқариш ва эркин фикрлаш)ни ахборотлилик ва визуаллик тамойиллари асосида баҳолаш мезонлари (мотивацион, когнитив, фаолиятли-рефлексив) ва воситалари “Касбий фаолиятда ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган ва профессионал таълим жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 19 июлдаги 233-сон буйруқ, 233/2-036 рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада профессионал  таълимда ўқувчилар мустақил таълимини ташкил этиш методлари воситасида бўлажак педагог-тарбиячиларни касбий фаолиятга тайёргарлик даражаларини баҳолашнинг дидактик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish