Sayt test rejimida ishlamoqda

Куватова Нозима Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Контекстли таълим муҳитида бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш)”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped 2352.
Илмий раҳбар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Педагогик инновациялар, профессионал таълим бошқарув ҳамда педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, DSc.03/30.12.2019.Ped 48.01
Расмий оппонентлар: Тўрақулов Олим Холбўтаевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Маматов Дилмурод Нормуродович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади контекстли таълим муҳитида бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини тайёрлашнинг дидактик таъминотини ташкил этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини контекстли таълим муҳитида квазипрофессионал, мустақил ўқув ва амалий-профессионал фаолият узвийлигини таъминлашга қаратилган дидактик таъминоти мазмуни такомиллаштирилган;
олий таълим тизимида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели контекстли таълимнинг семиотик, имитацион, ижтимоий моделларини мустаҳкамлик, моделлаштириш, мотивационлик тамойилларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
контекстли таълим муҳитида co-creation value ва co-production тамойилларига мувофиқ бўлажак профессионал таълим мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикаси (R.E.A.C.T., Assisment, Problem-based projects) мустақил-ўқув, квазипрофессионал ҳамда амалий фаолиятни интеграциясини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
контекстли таълим муҳитида бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини касбий компетентлигининг шаклланганлик даражаси когнитив фаоллик ва квазипрофессионал муҳим сифат кўрсаткичларининг вазний коэффициентларини аниқлаш орқали миқдорий ва сифатий баҳолаш мезонлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Контекстли таълим муҳитида талабаларни тайёрлашнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
олий таълим муассасаларида бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини контекстли таълим муҳитида тайёрлашнинг дидактик таъминоти мазмуни мустақил ўқув, квазипрофессионал ва амалий-профессионал фаолият узвийлигида ташкилий-педагогик, психологик педагогик ва дидактик каби педагогик шарт-шароитларни аниқлаштириш асосида ривожлантиришга доир таклифлардан “Таълимга кириш” фанидан олий таълим талабалари учун қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 89.05.80-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган услубий қўлланма талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилган;
олий таълим тизимида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини ривожлантириш модели контекстли таълимнинг семиотик, имитацион, ижтимоий моделларини мустаҳкамлик, моделлаштириш, мотивационлик тамойиллари асосида ишлаб чиқиш ҳамда умумкасбий фанларни ўқитишнинг мажмуавий тузилмаси компонентларини узвийлаштириш натижасида такомиллаштиришга доир берилган тавсияларидан Педагогик инновациялар, профессионал таълими бошқарув ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш институтининг IL-40210489-cонли “Ёшлар ва хотин қизларнинг тадбиркорлик саводхонлигини ошириш ва ўз ўзини бандлигини таъминлашга қаратилган ягона электрон маълумотлар базасини (onlayn veb-portal) яратиш” инновацион лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 89.05.80-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган модел бўлажак профессионал таълим ўқитувчиларини касбий фаолиятга тайёрлашга хизмат қилган;
контекстли таълим муҳитида бўлажак профессионал таълим мутахассисларини касбий фаолиятга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш, дидактик таъминотини ривожлантириш, амалий - касбий компетентлигининг такомиллаштрилган даражасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва ўқитиш методларини умумлаштириш бўйича берилган таклифлардан “Педагогик маҳорат” фани асосида электрон дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 89.05.80-сон маълумотномаси). Натижада ушбу фандан талабаларнинг ўзлаштирилган билим, кўникмa вa мaлaкaлaрни aмaлдa қўллaй oлишини ривoжлaнтиришга ҳамда таълим сифати ва самарадорлигини ошишига хизмат қилган;
олий таълим тизимида профессионал таълим талабаларининг касбий фаолиятида ўз ўзини ривожлантириш компетенциясини шакллантириш қаратилган таклифлар “Pedagogical competence” ўқув қўлланма бакалавр талабалари учун ўқув жараёнига табдиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 20 сентябрдаги 89.05.80-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим талабаларни касбий фаолиятга тайёргарлиги ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish