Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахунджанов Назим Абидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гипертония касаллиги фонида инсульт олди ўзгаришлар бўлган беморларда кохлеовестибуляр бузилишларнинг тавсифи», 14.00.04 - Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tib2073.
Илмий раҳбар: Хасанов Улуғбек Саидакрамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Мухамадиева Гулмира Амантаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Махкамова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: А.Алиев номидаги Озарбайжон давлат шифокорлар малакасини ошириш институти (Озарбайжон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипертония фонида инсульт олди цереброваскуляр касалликлар билан оғриган беморларда кохлеовестибуляр бузилишларнинг хусусиятларини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эшитиш қобилиятининг бузилишининг оғирлиги ва гипертония фонида инсульт олди цереброваскуляр бузилишларнинг намоён бўлиши ўртасида мақсадли қиёсий баҳолаш асосланган;
илк бор гипертония фонида инсульт олди цереброваскуляр бузилишлар бўлган беморларда бош импульс тести (eHIT USB)нинг комплекс таснифи асосланган;
илк бор гипертония фонида инсульт олди цереброваскуляр бузилишлар бўлган беморларда вестибуляр касалликларга хос бўлган еHIT USB кўрсаткичлари аниқланган;
гипертония фонида инсульт олди цереброваскуляр бузилишлари бўлган беморларда отоакустик эмиссия параметрлари исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ГК фонида ИОЦВБ билан оғриган беморларда КВБ диагностикаси ва даволаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инсульт олди ўзгаришлар бўлган беморларда кохлеовестибуляр бузилишларнинг хусусиятларини аниқлаш мақсадида “Aртериал гипертония билан оғриган беморларда кохлеовестибуляр бузилишлар хусусиятларини аниқлаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 20-апрелдаги 8н-р/329-сонли маьлумотномаси). Услубий тавсиялар товуш анализаторининг периферик қисмидан марказий қисмларига ташхисни аниқлаштириш учун гипертония касаллиги бўлган беморларда эшитиш бузилишларини ҳар томонлама баҳолаш имконини берган.
систематик равишда қон босими ошган беморларда кохлеовестибуляр бузилишларни комплекс даволаш самарадорлигини оширишда “Гипертония билан оғриган беморларда кохлеовестибуляр бузилишларни даволаш натижаларини баҳолаш методикаси” мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021-йил 20-апрелдаги 8н-р/334-сонли маьлумотномаси). Услубий тавсиялар эшитиш ва вестибуляр бузилишларида умумий қабул қилинган услуб билан биргаликда муайян терапевтик воситалардан фойдаланишни аниқлаш имконини берган;
олинган натижаларни амалиётга татбиқ этиш гипертоник касаллиги фонида юрак-қон томир касалликлари билан оғриган беморларда кохлеовестибуляр асоратларини аниқлаш, ташхислаш, даволаш ва олдини олиш самарадорлигини 25,4% га оширган. Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши клиник кўрсаткичларнинг сезиларли яхшиланиши, ўтказилган давони самарадорлигини ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish