Sayt test rejimida ishlamoqda

Разаков Азамат Джураевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Сурункали йирингли ўрта отитларда кохлеовестибуляр бузилишларни комплекс диагностикаси ва даволаш оптимизацияси», 14.00.04-Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.PhD/Tib743.
Илмий раҳбар: Абдукаюмов Абдуманноп Абдумажидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган илмий амалий педиатрия маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc04/30.12.2019.Тib.59.01.
Расмий оппонентлар: Диаб Хассан Мухамед али, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Махкамова Нигора Эргашевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Cанкт-Питербург бурун, томоқ,  қулоқ ва нутқ илмий текшириш институти  (Россия федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали йирингли ўрта отитларда кохлеовестибуляр бузилишларни ташхислашни такомиллаштириш ва даво самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали йирингли ўрта отит билан оғриган бемор болаларда мувозанат аъзоларининг бузилишига шикояти бўлмасада, компютерли видеонистагмография ёрдамида текширилганда 54,7% ҳолатда яширин нистагм кузатилиши аниқланган;
сурункали йирингли ўрта отитларнинг аттико-антрал ва туботимпанал шаклларида ички қулоқнинг ярим доира каналлари ва чиғаноқларда бўладиган патологик ўзгаришларни аниқлашда анъанавий текширувларга нисбатан таклиф қилинган “эрта вестибуляр тамойили” усулини қўллаш 84,7% ижобий натижа бериши исботланган;
илк бор болалар амалиётида сурункали йирингли ўрта отитларда   компютерли видеонистагмография  ёрдамида яккол нистагмни аниқланиб консерватив ёки жаррохлик даволашни таъминловчи усуллардан фойдаланиш зарурлиги исботланган;
олинган натижалар асосида сурункали йирингли ўрта отитларда кохлеовестибуляр бузилишларни яширин нистагмни инобатга олган ҳолда ташхислаш ва даволаш алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болаларда сурункали йирингли ўрта отитларда кохлеовестибуляр бузилишларни даволаш самарадорлигини яхшилш бўйича олинган  илмий натижалар асосида:
болаларда сурункали йирингли ўрта отитларда кечадиган яширин вестибуляр белгиларни эрта аниқлашга қараттилган  илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Вестибуляр бузилишларнинг комплекс ташхилсашнинг замонавий компьютер технологиялари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 октябрдаги 8н-р/94-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома  сурункали йирингли ўрта отитли беморларда ташхислашга компютерли видеонистагмографияни қўллаш эрта ташхислаш  ва даволаш усуллари самарадорлигини ошириш имконини берган;
болаларда кечадиган йирингли ўрта отитларда  қиёсий мақсадида илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Хавфсиз пароксизмал позицион бош айланиши диагностикаси ва комплекс даволанишининг замонавий тамойиллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 10 октябрдаги 8н-р/939-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсияноманинг жорий қилиниши сурункали йирингли ўрта отитли беморларда қиёсий  ташхислаш ва оғирлик даражасини аниқлаш имконини берган.
сурункали йирингли ўрта отитларда кохлеовестибуляр бузилишлар билан оғриган болаларга кўрсатилатган тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан  Қорақалпоғистон Республикаси боллалар кўп тармоқли тиббиёт маркази,  Сурхондарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказлари амалиётига жорий этилди. (Cоғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 декабрдаги 08-40309-сон маълумотномаси) Олинган натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши клиник кўрсаткичларнинг сезиларли яхшиланиши,беморларни даволаш самарадорлигини оширишга, даволаш сифатини ошириш асосида беморларнинг ҳаёт давомийлигини узайтириш ҳамда ўтказиладиган профилактик чора-тадбирлар беморларнинг ҳаёт сифатини 94,7% га яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish