Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубов Санжар Умаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар ходимларида шахслараро муносабатлар шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/P417.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Азим Мейликулович, психология фанлари доктори, профессор; Равшанов Лочинбек Уринович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ички ишлар ходимларида шахслараро муносабатлар шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини аниқлаш ва унинг ўзига хос омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролар билан шахслараро муносабатларида доминантлик принципига таянадиган ички ишлар ходимларда ўзларига нисбатан масъулиятлилик ва эътиборлиликни кучайиши натижасида атрофдагилар билан муносабатда ўта талабчан ва танқидий фикрловчи бўлиб қолишлари аниқланган;
ҳамкасблари ва фуқаролар билан шахслараро муносабатларда етакчилик принципига таянадиган ички ишлар ходимларида маслаҳат беришга мойилликни ортиб бориши туфайли ўзига ишончни шаклланиши натижасида қатъиятлик ва ташкилотчилик қобилиятини кучайтирилиши аниқланган;
қўриқлаш хизмати ходимларининг узоқ вақт мобайнида якка тартибда  ва шахслараро муносабатдан чекланган ҳолда фаолият юритишлари сабабли зиқлик, руҳий таранглик ва зерикишнинг вужудга келиши туфайли касбий зўриқиш кучайиб кетиши натижасида шахслараро муносабатларда тажовузкорлик, ҳиссий беқарор, фикрларда ригидлик, қарор қабул қилишда иккиланишни келтириб чиқариши исботланган;
йўл-патрул хизмати ходимлари гипертим ва  циклоидлик хусусиятлари таъсирида ҳайдовчи ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларда самимий, кечинмаларни тушунадиган, мулоқотманд бўлишлари сабабли низоларни барвақт олдини олишга эришишлари билан бир қаторда ҳатдан ортиқ фаоллашишлари ва  хавотирга тушишлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар ходимларида шахслараро муносабатлар шаклланишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
фуқаролар билан шахслараро муносабатларида доминантлик принципига таянадиган ички ишлар ходимларда ўзларига нисбатан масъулиятлилик ва эътиборлиликни кучайиши натижасида атрофдагилар билан муносабатда ўта талабчан ва танқидий фикрловчи бўлиб қолишлари аниқлашга доир илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 22 февралдаги 1/2/068-сон Директивасининг 4-банди). Бунинг натижасида кадр органи фаолиятида ички ишлар тизимидаги ходимларнинг касбий фаолияти самарадорлигини белгиловчи омилларни аниқлашга эришилган;
ҳамкасблари ва фуқаролар билан шахслараро муносабатларда етакчилик принципига таянадиган ички ишлар ходимларида маслаҳат беришга мойилликни ортиб бориши туфайли ўзига ишончни шаклланиши натижасида қатъиятлик ва ташкилотчилик қобилиятини кучайтирилиши аниқланганлигига оид натижалар Ички ишлар вазирлиги фаолиятига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 2 январдаги 02-сон Директивасининг 5-банди). Натижада психодиагностик тадқиқот асосида шакллантирилган методик тестлардан ички ишлар вазирлиги малака ошириш марказларининг методик таъминотини бойитишга хизмат қилган;
қўриқлаш хизмати ходимларининг узоқ вақт мобайнида  якка тартибда  ва шахслараро муносабатдан чекланган ҳолда фаолият юритишлари сабабли зиқлик, руҳий таранглик ва зерикишнинг вужудга келиши туфайли касбий зўриқиш кучайиб кетиши натижасида шахслараро муносабатларда тажовузкорлик, ҳиссий беқарор, фикрларда ригидлик, қарор қабул қилишда иккиланишни келтириб чиқариши исботланганлигига оид натижалар Ички ишлар вазирлиги муассасаларида амалиётга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 1 мартдаги 016-сон Директивасининг 5-банди). Бу эса Ички ишлар тизимидаги таълим муассасалари психологлар, ўқитувчилар ҳамда курсантларнинг шахслараро муносабатларни ошириш бўйича амалга оширилган тадқиқотларга ёрдам берган;
йўл-патрул хизмати ходимлари гипертим ва  циклоидлик хусусиятлари таъсирида ҳайдовчи ва фуқаролар билан ўзаро муносабатларда самимий, кечинмаларни тушунадиган, мулоқотманд бўлишлари сабабли низоларни барвақт олдини олишга эришишлари билан бир қаторда ҳатдан ортиқ фаоллашишлари ва  хавотирга тушишлари далилланганлигига оид натижалар Ички ишлар вазирлиги касбий саралаш бўлимларида амалиётга татбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 1 мартдаги 016-сон Директивасининг 5 ва 9-бандлари). Бу эса Ички ишлар тизимидаги касбий саралаш тизимини етук кадрлар билан бутлаш ишларини янада яхшилашга ёрдам берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish