Sayt test rejimida ishlamoqda

Шакарбоева Шахноза Абдулакимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумий ўрта таълим мактабларининг бўлғуси педагогларида ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P307.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафуржоновна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Шамсиев Ўктам Бахриддинович, психология фанлари доктори, доцент; Шамшетова Анжим Карамаддиновна, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  умумий ўрта таълим мактабларининг бўлғуси педагогларида ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб бериш ва уларни ривожлантириш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабада ўз-ўзига бўлган тўғри муносабат билан хулқ-атворини тартибга солиш хусусиятларининг ўзаро адекват ва эквивалент таъсири орқали касбий масъулиятни шакллантириши натижасида ўз устида мустақил ишлаш компетенциясининг таркиб топтириши исботланган;
мураккаб топшириқлар билан ишлаш жараёнида интеллектуал фаолиятнинг пастлиги сабабли ўзининг фаолиятини адекват ташкил эта олмаслиги, мусобақалашув мотивининг регрессиялашуви туфайли эгрессив хулқ-атвор мотивациясини кучайиб кетиши натижасида бўлғуси педагогларнинг ўз устида ишлаш  кўникмасини шакллантира олмасликлари асосланган;
ижтимоий интеллекти ва даъвогарликнинг юқори даражасини уйғунлашуви таъсирида бўлғуси ўқитувчиларда педагогик рефлексияни кучайтирилиши туфайли касбий масъулиятни интенсивлигини оширишга имкон берувчи ўз-ўзини конструктив баҳолашни шаклланганлиги далилланган;
талабаларда ички устун мотивлар билан кучли иродавий қувватнинг ўзаро корреляцияси таъсирида ўз-ўзига ишонч, ўзини-ўзи идора қилиш хусусиятларини кучайтириши сабабли ўқув фаолиятида ўз устида ишлаш қобилиятини таркиб топтиришга хизмат қилувчи масъулиятлиликни шакллантирилиши аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактаби бўлғуси педагогларида ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялашнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
талабада ўз-ўзига бўлган тўғри муносабат билан хулқ-атворини тартибга солиш хусусиятларининг ўзаро адекват ва эквивалент таъсири орқали касбий масъулиятни шакллантириши натижасида ўз устида мустақил ишлаш компетенциясининг таркиб топтириши исботланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-4-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида ўз устида ишлаш фаолиятини тарбиялаш ва такомиллашувига ёрдам беришга эришилган;
мураккаб топшириқлар билан ишлаш жараёнида интеллектуал фаолиятнинг пастлиги сабабли ўзининг фаолиятини адекват ташкил эта  олмаслиги, мусобақалашув мотивининг регрессиялашуви туфайли эгрессив хулқ-атвор мотивациясини кучайиб кетиши натижасида бўлғуси педагогларнинг ўз устида ишлаш  кўникмасини шакллантира олмасликлари асосланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Касб психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-4-а-сон маълумотномаси). Натижада, педагоглар ва амалиётчи психологларда ўз устида ишлаш фаолиятини мустаҳкамлашнинг методик таъминотини кучайтиришга хизмат қилади;
ижтимоий интеллекти ва даъвогарликнинг юқори даражасини уйғунлашуви таъсирида бўлғуси ўқитувчиларда педагогик рефлексияни кучайтирилиши туфайли касбий масъулиятни интенсивлигини оширишга имкон берувчи ўз-ўзини конструктив баҳолашни шаклланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув ва маркетинг психологияси” модулига киритилган  (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-4-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқитувчилар ва амалиётчи психологлари фаолияти методик базаси таъминотини яхшилашга ҳамда билимларини чуқурлаштириш имкониятига ёрдам беради.
талабаларда ички устун мотивлар билан кучли иродавий қувватнинг ўзаро корреляцияси таъсирида ўз-ўзига ишонч, ўзини-ўзи идора қилиш хусусиятларини кучайтириши сабабли ўқув фаолиятида ўз устида ишлаш қобилиятини таркиб топтиришга хизмат қилувчи масъулиятлиликни шакллантирилиши аниқланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 4-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Бошқарув психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 19 апрелдаги ПМ-4-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларидаги ўқитувчилар ва амалиётчи психологларининг самарали фаолияти ва билимларини чуқурлаштириш имкониятига ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish