Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Назокатхон Касимджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда ижтимоий етукликнинг психологик хусусиятлари”, 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/P280.
Илмий раҳбар: Рахимова Индира Игоревна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Азим Мейликулович, психология фанлар доктори, профессор; Зокиров Алишер Акбарович, психология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабалар ижтимоий етукликгининг таркибий тузилмаси ва шахс қирралари билан боғлиқлигини тадқиқ этиш орқали психологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
    шахслилик хусусиятларини факторизациялаш натижасида талабаларнинг бошқаларга масъулиятли  муносабат, эҳтиёжларни тўғри тушуниш қобилияти, ўзгаларнинг ҳурмат қилган ҳолда қўллаб-қувватлаш  сифатларини аниқлаш асосида ҳар бир инсоннинг индивидуаллигига кўра муносабатда бўлишларини изоҳловчи коммуникатив бағрикенглик ва инсонларнинг эмоционал кечинмаларига мос равишда ҳамдардлик билдиришини ифодаловчи эмпатиядан иборат ижтимоий етуклик компонентлари  аниқланган;
    юқори аффилияция мотивацияси туфайли талабаларда киришимлилик, муҳитга мослашувчанлик, ўқув фаолиятига йўналганликни ортиб бориши натижасида уларда ҳар бир инсонга нисбатан сабр-тоқатли муносабатда бўлиши ва низоли вазиятлардан чиқиш ўқувини шаклланиши асосланган;
    талабаларда маънавий-ахлоқий жавобгарлик (бошқаларга масъулиятли муносабат, эҳтиёжларни тўғри тушуниш қобилияти, ўзгаларни ҳурмат қилган ҳолда қўллаб-қувватлаш) туйғуси билан коммуникатив бағрикенглик хусусиятларининг ўзаро таъсирида сензитивликни ортганлиги сабабли уларда эмпатияни (инсонларнинг эмоционал кечинмаларига мос равишда ҳамдарлик билдириш) кучайтирганлиги аниқланган;
    талабаларнинг ўқув ва кундалик фаолиятида сабаблари ноаниқ ҳолатларни  бартараф этиш орқали иродавий ўзини тартибга солиши, мураккаб ижтимоий муҳитга мослашиши, маънавий ва ахлоқий мотивациянинг ўз зиммасига олиш хусусиятлари  казусли вазиятлар,  режалаштириш асосида  ўз-ўзига адекват баҳо бериш, ўзини тасдиқлаш, фаол ҳаётий позициясига эгалик хусусиятлари эса каузал атрибуциялар таъсирида шаклланиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда ижтимоий етукликнинг психологик хусусиятлари ижтимоий-психологик шартлари йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
    шахслилик хусусиятларини факторизациялаш натижасида талабаларнинг бошқаларга масъулиятли  муносабат, эҳтиёжларни тўғри тушуниш қобилияти, ўзгаларнинг ҳурмат қилган ҳолда қўллаб-қувватлаш  сифатларини аниқлаш асосида ҳар бир инсоннинг индивидуаллигига кўра муносабатда бўлишларини изоҳловчи коммуникатив бағрикенглик ва инсонларнинг эмоционал кечинмаларига мос равишда ҳамдардлик билдиришини ифодаловчи эмпатиядан иборат ижтимоий етуклик компонентлари  аниқланганлигига оид натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги П-М-9-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг ижтимоий етукликни шакллантириш жараёнини оптималлаштириш имкон яратилган.
    юқори аффилияция мотивацияси туфайли талабаларда киришимлилик, муҳитга мослашувчанлик, ўқув фаолиятига йўналганликни ортиб бориши натижасида уларда ҳар бир инсонга нисбатан сабр-тоқатли муносабатда бўлиши ва низоли вазиятлардан чиқиш ўқувини шаклланиши асосланганлиги аниқланганлигига доир маьлумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги П-М-9-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда етукликни шалкллантириш жараёнида ижтимоий етукликнинг психологик хусусиятларини роли ва аҳамиятини белгилашга шароит яратилган.
    талабаларда маънавий-ахлоқий жавобгарлик (бошқаларга масъулиятли муносабат, эҳтиёжларни тўғри тушуниш қобилияти, ўзгаларни ҳурмат қилган ҳолда қўллаб-қувватлаш) туйғуси билан коммуникатив бағрикенглик хусусиятларининг ўзаро таъсирида сензитивликни ортганлиги сабабли уларда эмпатияни (инсонларнинг эмоционал кечинмаларига мос равишда ҳамдарлик билдириш) кучайтирганлиги аниқланганлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги П-М-9-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий етукликнинг илмий-амалий таъминоти ҳамда шахс етуклигидаги ўрни ва ахамияти ёритилган;
    талабаларнинг ўқув ва кундалик фаолиятида сабаблари ноаниқ ҳолатларни  бартараф этиш орқали иродавий ўзини тартибга солиши, мураккаб ижтимоий муҳитга мослашиши, маънавий ва ахлоқий мотивациянинг ўз зиммасига олиш хусусиятлари  казусли вазиятлар,  режалаштириш асосида  ўз-ўзига адекват баҳо бериш, ўзини тасдиқлаш, фаол ҳаётий позициясига эгалик хусусиятлари  эса  каузал атрибуциялар  таъсирида шаклланиши далилланганлигига доир маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2-сон буйруғига асосан, бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Умумий психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 15 сентябрдаги П-М-9-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий етукликни шакллантирувчи ва ривожлантирувчи самарали ижтимоий–психологик тренинг дастури асосида назария ҳамда амалиёт узвийлигини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish