Sayt test rejimida ishlamoqda

Джаббаров Анвар Ахроровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳарбий хизматчиларда лидерлик сифатлари шаклланишининг психологик жиҳатлари”, 19.00.01 – Психология тарихи ва назарияси. Умумий психология. Шахс психологияси (психология фанлари).  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/P424.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Самаров Рустамжон Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шерматов Файзулло Тоштиллаевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ваамалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий хизматчиларда лидерлик сифатлари шаклланишининг психологик жиҳатларини очиб бериш ва услубий таъминотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асаб тизимида кучли қўзғалиши бўлган ҳарбий хизматчилар тез қарор қабул қилиши, шахслараро зиддиятларни зудлик билан ҳал этишга асосланган ўзининг индивидуал шахслараро муносабат услубига таяниши  сабабли ҳарбий жамоада ижтимоий мавқега ва эътирофга эга бўлиши далилланган;
стратегик тафаккур, руҳлантирувчи, аналитик, ташкилотчилик хусусиятлари таъсирида ҳарбий хизматчилар функционал мажбуриятларини бажариш жараёнида дадилликни, узоқни кўра олиш, қўл остидагиларни мақсадга етакловчилик хусусиятларнинг шакллантириши визионер етакчига хос  сифатлар  эканлиги асосланган,  
хизмат лавозимига янги тайинланган кичик командирларнинг хизмат фаолиятини бошланғич даврида топшириқларни ижро этилишида тизимли ёндашувга таяниши сабабли жанговар кўрсатмаларни самарали ва сўзсиз бажарилишига тўсиқ бўлувчи “ҳиссий беқарорлик”, “тортинчоқлик”, “тобелик”, “ўзига ишонмаслик” каби психологик хусусиятларнинг  салбий таъсир этиши аниқланган;
ҳарбий жамоаларда мустаҳкам ҳарбий интизомни сақлаш ва яккабошчилик тамойилини ташкиллаштириш учун лидер ҳарбий хизматчилар касбий-шахсий тузилмасига ижтимоий интеллект, касбий билимдонлик, инновацион яратувчанлик, масъулиятлилик ва ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш каби психологик компонентларни сингдириш асосида “Замонавий лидер ҳарбий хизматчининг психологик қиёфаси”ни  тавсифлаш такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳарбий хизматчиларда лидерлик сифатлари шаклланишининг психологик жиҳатлари бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
асаб тизимида кучли қўзғалиши бўлган ҳарбий хизматчилар тез қарор қабул қилиши, шахслараро зиддиятларни зудлик билан ҳал этишга асосланган ўзининг индивидуал шахслараро муносабат услубига таяниши  сабабли ҳарбий жамоада ижтимоий мавқега ва эътирофга эга бўлиши далилланганлигига оид илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказининг Ўқув дастурларига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 22 февралдаги 1/2/068-сон Директивасининг 3-банди). Бунинг натижасида, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат олиб бораётган сержантлар тоифасидаги ҳарбий хизматчилар билан Ахлоқий-руҳий тайёргарлик машғулотларини услубий таъминоти кучайишига эришилган;
стратегик тафаккур, руҳлантирувчи, аналитик, ташкилотчилик хусусиятлари таъсирида ҳарбий хизматчилар функционал мажбуриятларини бажариш жараёнида дадилликни, узоқни кўра олиш, қўл остидагиларни мақсадга етакловчилик хусусиятларнинг шакллантириши визионер етакчига хос сифатлар эканлиги асосланганига оид натижалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 2 январдаги 02-сон Директивасининг 4-банди). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги тасарруфидаги олий ҳарбий таълим муассасаларидаги курсантлар билан ўтказиладиган лидерлик сифатларини шакллантиришга оид машғулотларнинг услубий таъминоти бойишига хизмат қилган;
хизмат лавозимига янги тайинланган кичик командирларнинг хизмат фаолиятини бошланғич даврида топшириқларни ижро этилишида тизимли ёндашувга таяниши сабабли жанговар кўрсатмаларни самарали ва сўзсиз бажарилишига тўсиқ бўлувчи “ҳиссий беқарорлик”, “тортинчоқлик”, “тобелик”, “ўзига ишонмаслик” каби психологик хусусиятларнинг салбий таъсир этиши аниқланганлигига оид натижалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Касбий танлов марказининг фаолиятига татбиқ қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 1 мартдаги 016-сон Директивасининг 4-банди). Бу эса, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий округлари бошқарув аппаратлари Касбий саралаш бўлимлари томонидан бўлажак ҳарбий хизматчи номзодларни психологик касбий саралаш бўйича психологик методикалар жамланмасининг илмий-услубий таъминоти кучайишига эришилган.
ҳарбий жамоаларда мустаҳкам ҳарбий интизомни сақлаш ва яккабошчилик тамойилини ташкиллаштириш учун лидер ҳарбий хизматчилар касбий-шахсий тузилмасига ижтимоий интеллект, касбий билимдонлик, инновацион яратувчанлик, масъулиятлилик ва ностандарт вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш каби психологик компонентларни сингдириш асосида “Замонавий лидер ҳарбий хизматчининг психологик қиёфаси”ни тавсифлаш такомиллаштирилганлигига оид натижалари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ҳарбий кадрларни тайёрлаш бошқармасининг ҳарбий мутахассисларни тайёрлаш амалиётига тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Бирлашган штаби бошлиғининг 2022 йил 1 мартдаги 016-сон Директивасининг 2,3 ва 8-бандлари). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Академиясининг Ҳарбий мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ҳарбий раҳбарлар билан ўтказиладиган “Лидерлик сифатларини шакллантириш”га оид машғулотларнинг илмий-услубий таъминотини кучайтирган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish