Sayt test rejimida ishlamoqda

Моминова Хижран Элдар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим муассасаси психологининг болаларни мактабга тайёрлашдаги диагностик ва коррекцион фаолиятининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 - Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/P193.
Илмий раҳбар: Мухамедова Дилбар Гафурджановна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, PhD.03/30.12.2021.P.01.07.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўсқобилович, психология фанлар доктори, профессор; Самарова Шохиста Рабиджановна,  психология фанлари номзоди, доцент.                                                                     
Етакчи ташкилот: Самарқанд  давлат университети                                                                              
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилоти психологи диагностик ва коррекцион фаолияти асосида мактабгача ёш даврида болаларни мактабга тайёргарлик даражасини ривожлантирувчи дастур ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
индивидуал-психологик мониторинг картасини ташкил этиш  натижасида  МТТ психологи фаолиятидаги болалар билан учрайдиган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракати, шахслараро муносабат, когнитив жараёнлар бўйича типик муаммоларини ранжировкалаш асосида уларнинг оператив ва оптимал аниқлаш имконияти шакллантирилган;
МТТ психологи психокоррекция тадбирларининг мазмуний-ташкилий шарт-шароитларига интеракция ва қайтар алоқа тенденцияларини сингдириш орқали ўзаро хулқ-атвор ва ҳиссий тўсиқларни бартараф этиш натижасида  одамови, тортинчоқ, қўрқоқ ва гуруҳдан ажралиб қолган болалар билан ишлаш самарадорлиги ошганлиги аниқланган;
МТТ психологининг психодиагностика методикаларни операционаллаштириш ва верефикациялаш тамойилларига таяниб татбиқ этганлиги сабабли боланинг хулқ-атворни индивидуал талқин этишда идеографик ва интеллекти, эмоцияси, тенгдошлари билан муносабати шарҳлашда номотетик ёндашувга таяниши фойдали эканлиги исботланган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг  когнитив хусусиятлари диагностикасида расмли тестлардан фойдаланиш натижасида болалар визуал тасаввурларига хос хусусиятларни прогнозлаш асосида уларнинг ижтимоий муносабат кўникмаси, интеллекти ва креативлик қобилиятини аниқлаш мумкинлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилоти психологи диагностик ва коррекцион фолиятининг психологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
индивидуал-психологик мониторинг картасини ташкил этиш  натижасида МТТ психологи фаолиятидаги болалар билан учрайдиган хулқ-атвор ва хатти-ҳаракати, шахслараро муносабат, когнитив жараёнлар бўйича типик муаммоларини ранжировкалаш асосида уларнинг оператив ва оптимал аниқлаш имконияти шакллантирилганлигига доир натижалар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 август 44-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Онтогенез психологияси ва дифференциал психология”, “Умумий психодиагностика” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 август 44-сон маълумотномаси). Натижада, ўтказилган методикалар орқали аниқланган камчиликларни амалиёт талаблари асосида болаларнинг когнитив, эмоционал - иродавий ва хулқ атвор соҳасини ривожлантиришга эришилган;
МТТ психологининг психодиагностика методикаларни операционаллаштириш ва верефикациялаш тамойилларига таяниб татбиқ этганлиги сабабли боланинг хулқ-атворни индивидуал талқин этишда идеографик ва интеллекти, эмоцияси, тенгдошлари билан муносабати шарҳлашда номотетик ёндашувга таяниши фойдали эканлиги Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 август 44-сонли буйруғига асосан бўлғуси амалиётчи психологларни тайёрлашда “Ижтимоий психологик тренинглар”, “Психокоррекция” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 26 август 44-сон маълумотномаси). Натижада, болани мактабга тайёргарлигини психодиагностикаси ва коррекциясини баҳолашда болани тайёргарлигини оптималлаштирувчи усул ва воситалардан намуналар берилди ва ушбу наъмуналар ташкилот психологини болани мактабга тайёрлашга хизмат қилган;
МТТ психологининг психодиагностика методикаларни операционаллаштириш ва верефикациялаш тамойилларига таяниб татбиқ этганлиги сабабли боланинг хулқ-атворни индивидуал талқин этишда идеографик ва интеллекти, эмоцияси, тенгдошлари билан муносабати шарҳлашда номотетик ёндашувга таяниши фойдали эканлиги, мактабгача ёшдаги болаларнинг  когнитив хусусиятлари диагностикасида расмли тестлардан фойдаланиш натижасида болалар визуал тасаввурларига хос хусусиятларни прогнозлаш асосида уларнинг ижтимоий муносабат кўникмаси, интеллекти ва креативлик қобилиятини аниқлаш мумкинлигига оид натижалар Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик –педагогик республика ташҳис маркази (ЎҚХЙППРТМ)да психологик хизмат кўрсатиш самарадорлигини таъминлашда ва психологик тренинг дастурларини такомиллаштиришда қўлланилган (ЎҚХЙППРТМнинг 2021 йил 27 сентябрдаги 01/10-27-179-сон далолатномаси). Натижада, катта ёшдаги тарбияланувчиларнинг мактабга тайёргарлигини аниқлашда болани мактабга тайёрлик даражасини аниқлашга мўлжалланган Венгер ва Керн-Йирасек тестларига кўра тадқиқ этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish