Sayt test rejimida ishlamoqda

Балтаниязов Жаксыбай Сарсенбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоғистон Республикаси шароитида кўкаламзорлаштириш учун дарахт – бута турларини танлаш”, 06.03.01 – Ўрмон экинлари. Селекция, уруғчилик ва шаҳарларни кўкаламзорлаштириш. Ўрмонлар агромелиорацияси ва ҳимоя ўрмонларини барпо этиш (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Qx322.
Илмий раҳбар: Кайимов Абдихалил, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Бобоқул Ёркулович, биология фанлари доктори, профессор; Мамутов Бахрам Хожаниязович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорқалпоғистон Республикаси ҳудудини кўкаламзорлаштириш учун тадқиқот натижалари асосида ҳудуд иқлим-тупроқ шароитига мос келадиган дарахт-бута турларини танлаш ва тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қорақалпоғистон Республикаси шароитида кўкаламзорлаш-тиришда фойдаланилаётган дарахт ва бута турларининг 15 оила, 28 туркумга мансуб 40 тури бор эканлиги, улардан нинабаргли 6 тур, япроқбаргли 34 тур мавжудлиги аниқланган;
ҳудуд иқлим тупроқ шароитига мос дарахт-бута турларини танлаш орқали кўчатларнинг яшовчанлиги 88% гача ошганлиги исботланган;
шўрланган тупроқларда ўсаётган Populus alba, Robinia pseudoacacia, Ulmus pumila, Fraxinus pensylvanica, Gleditsia triacanthos турлари асосий илдиз тизимининг ривожланиш чуқурлиги бошқа турлардан 25% гача юқори эканлиги исботланган;
танланган дарахт-бута турлари орасида чангни ушлаб қолиш хусусияти бўйича япроқбаргли дарахтлар Саtаlра speciosa тури Ulmus pumila турига нисбатан 2,94 баробар, Fraxinus pensilvanica тури 1,67 баробар, Populus alba тури 1,25 баробар, нинабаргли дарахтлардан Juniperus virginiana тури Pinus Pallasiana турига нисбатан 5,07 баробар юқори эканлиги аниқланган;
танланган дарахт-бута турларининг ташқи муҳит омилларига муносабати таҳлил этилганда, совуқга чидамли Robinia pseudoacacia, Ulmus pumila, Fraxinus pensylvanica турлари, қурғоқчиликга чидамлилиги бўйича Gleditsia triacanthos, Populus alba, Platicladus orientalis турларининг ҳудудга мослиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида кўкаламзорлаштириш учун дарахт-бута турларини танлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
“Қорақалпоғистоннинг турли тупроқ-иқлим шароитларидаги майдонларни кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш учун нинабаргли ва япроқбаргли дарахт-бута турларини танлаш, ҳамда уларни экиш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2021 йил 11 январдаги 13-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Қорақалпоғистон туман ва шаҳарларнинг ободонлаштириш бўлинмаларида манзарали дарахт-буталарни экиш учун фойдаланилмоқда;
Juniperus virginiana, Platicladus orientalis, Pinus Pallasiana, Ulmus pumila, Саtаlра speciosa, Fraxinus, Acer кўчатларини кўпайтириш ишланмаси Қорақалпоғистон Республикаси Нукус махсус давлат ўрмон хўжалигида 1 гектар майдондаги кўчатзорида жорий этилган. (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2021 йил 12 майдаги 276-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида кўкаламзорлаштириш объектларини кўчат билан таъминлаш 10% га ошиб, 22 млн. сўм/га даромад олинган.
турли ноқулай шароитларга чидамлилигини аниқлаш бўйича тадқиқот натижалари Нукус шаҳрида 1 гектар майдондаги йўллар атрофини кўкаламзорлаштириш учун жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2022 йил 11 ноябрдаги 2178-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида йўл бўйларига экилган дарахт-буталарнинг сақланиб қолиши ва ўсиб-ривожланиш кўрсаткичлари 20% га оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish