Sayt test rejimida ishlamoqda

Турақулов Джурабек Шайдуллаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Штамбсимон ва черри типидаги помидор нав ва дурагайлари селекцияси учун бошланғич манба яратиш”, 06.01.05 - Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Qx792.
Илмий раҳбар: Арамов Музаффар Хошимович, қишлоқ xўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Холмуродова Гўзал Рўзиевна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Мадрейимова Дилфуза Еркабаевна, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Помидорнинг штамбсимон ва черри типидаги нав ва дурагайларини яратиш учун бошланғич манба ажратиш, штамбсимон тизмалар ва биринчи авлод дурагайларини яратиш ва уларни хўжалик муҳим белгилар мажмуаси бўйича баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор штамбсимон нав ва дурагайлар яратиш учун бошланғич манба сифатида Реванш, Фонарик, Утенок, Сурхон 142, мевалари транспортбоп Маржона, Суғдиёна, Тарамата, Л–31 нав ва тизмалари ажратилган;
қуруқ субтропик иқлим шароитида помидорнинг истиқболли штамбсимон Ғ1 Сурхон 142 х Севара, Ғ1 Севара х Тарамата, Ғ1 Дўстлик х Л–31, Ғ1 Сурхон 142 х Маржона, Ғ1 Сурхон 142 х Л–31, Ғ1 Дўстлик х Маржона, Ғ1 Волгоградский 5/95 х Маржона каби биринчи авлод дурагайлари яратилган;
черри типидаги нав ва дурагайлар селекцияси учун бошланғич манба сифатида Ғ1 Медовые сливки, Ғ1 Рубиновые пальчики, Ғ1 KS 1825, Ғ1 KS 1897 дурагайлари ажратилган;
якка танлаш ва авлодини ўрганиш асосида Л–26/21, Л–27/21, Л–31/21, Л–34/21 каби истиқболли черри типидаги тизмалар яратилган;
Л–40, Л–47, Л–48, Л–49, Л–50, Л–56, Л–59, Л-60 каби штамбсимон тизмалар устида селекция ишлари давом эттирилган ва улар хўжалик муҳим белгилари бўйича баҳоланган;
штамбсимон Бардам нави танлов синовидан ўтқазилган ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказига топшириш учун тайёрланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Помидорнинг штамбсимон ва черри типидаги нав намуналар тўпламини хўжалик қимматли белгилари бўйича ўрганиш ва селекция учун бошланғич манба ажратиш, биринчи авлод дурагайларини яратиш ва хўжалик қимматли белгилари бўйича баҳолаш, истиқболли навларнинг танлов синовини ташкил этишга қаратилган илмий-амалий тадқиқотлар асосида;
помидорнинг черри типидаги Л–27/21, Л–26/21, Л–34/21, Л–31/21 каби янги тизмалари Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон, Термиз ва Қумқўрғон туманларидаги сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида 1,57 гектар майдонда жорий этилган Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 сентябрдаги №02/029-3867-сон маълумотномаси). Натижада, помидорнинг черри типидаги янги тизмалари меваларининг қаттиқлиги, транспортбоплиги ва рангининг жозибадорлиги билан ажралиб туриши аниқланган ва помидорнинг «Сурхон-142» навига нисбатан 10,0-28,0 т/га қўшимча ҳосил олинган;
тадқиқотлар натижасида яратилган штамбсимон помидорнинг Бардам, Тарамата, Маржона навлари 2021 йил Термиз туманининг «Сурхон сабзавот Хондамир» фермер хўжалигида 0,30 га, Жарқўрғон туманининг «Сурхон Акбар Файз» фермер хўжалигида 0,40 га, Қумқўрғон туманининг «Элободлик Юнусбек» фермер хўжалигида 0,35 га жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 сентябрдаги №02/029-3867-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларида  штамбсимон помидор навлари етиштирилиши ҳисобига 83245-105709 минг сўм/га соф даромад олишга эришилган;
помидорнинг черри типидаги Л–27/21, Л–26/21, Л–34/21, Л–31/21 каби янги тизмалари Термиз туманидаги «Юсуф Обод Сара» фермер хўжалигида 0,12 га, Қумқўрғон туманидаги «Маматмуродов Файзи» фермер хўжалигида 0,11 га, «Абдуқодиров Зиёвуддин» фермер хўжалигида 0,14 га, Жарқўрғон туманидаги «Рахматова Ўриной» фермер хўжалигида 0,15 га, жами 1,57 гектар майдонга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 24 сентябрдаги №02/029-3867-сон маълумотномаси). Натижада, помидорнинг черри типидаги тизмаларини етиштирилиши натижасида фермер хўжаликлари 59849-93147 минг сўм/га соф даромад олишга эришган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish