Sayt test rejimida ishlamoqda

Нематов Тулқин Эргашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Экиш муддат ва меъёрларини кузги рапснинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсири (Жиззах вилояти шароитида)”, 06.01.08 - Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Qx819.
Илмий раҳбар: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Махматмуродов Алишер Ульмасович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Ҳайдаров Бекмурод Дўсиёрович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах вилоятининг ўтлоқилашиб бораётган бўз тупроқлари шароитида кузги рапс навларини мақбул экиш муддат ва меъёрларини ўрганиш орқали уруғ ҳосилдорлиги ва мойдорлик даражасини ошириш ҳамда  ишлаб чиқаришга тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жиззах вилоятининг ўтлоқилашиб бораётган бўз тупроқлари шароитида кузги рапснинг  мақбул экиш муддат ва меъёрларини унинг ўсиши, ривожланиши ва уруғ ҳосилдорлигига таъсири аниқланган; 
    кузги рапснинг “Юнтаи” навида экиш меъёрларини гектарига   4,0 кг. дан 8,0 кг.гача оширилиши амал даврини 2 кундан 4 кунгача, экиш муддатларини 10 кунга кечиктириш 3 кундан 5 кунгача, 20 кун кечиктириш эса 5 кундан 6 кунгача, “Ясна” навида эса экиш меъёрларини оширилиши амал даврини 3 кундан 6 кунгача, экиш муддатларини 10 кунга кечиктириш 4 кундан 6 кунгача, 20 кун кечиктириш эса 6 кундан 7 кунгача узайганлиги аниқланган; 
энг юқори ҳосилдорлик кузги рапсни “Ясна” навини эрта (20-25.09) муддатда гектарига 2,0 млн/дона, “Юнтаи” навини ўрта (01-05.10) муддатда гектарига 1,5 млн/дона экилганда кузатилиб, “Ясна” навида 29,2-36,8 ц/га, “Юнтаи” навида 26,1-33,0 ц/га бўлганлиги аниқланган;
юқори миқдорда мойдорликка эришиш учун кузги рапснинг “Ясна” ва “Юнтаи” навларини эрта муддатда (20-25.09) гектарига 1,5 млн/дона меъёрида экиш ҳамда эрта экилган муддатда уруғдаги мой миқдори ўрта ҳамда кеч муддатларда экилганга нисбатан 2,5–3,3 фоизга юқори ва гектаридан мой олиш 141,39–286,25 кг/га кўп бўлиши исботланган; 
    тажрибада энг юқори иқтисодий самарадорлик “Ясна” навини эрта муддатда (20-25.09) гектарига 2,0 млн/дона уруғ экилган вариантда аниқланиб,  соф фойда 4552500 сўм/гани, рентабеллик даражаси эса 75,7 % ни ташкил этган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах вилоятининг ўтлоқилашиб бораётган бўз тупроқлари шароитида экиш муддатлари ва меъёрларини кузги рапснинг ўсиши, ривожланиши ва ҳосилдорлигига таъсирини аниқлаш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида;
кузги рапснинг экиш муддати ва меъёрларини қўллаш юзасидан фермер хўжаликлари учун «Жиззах вилояти шароитида кузги рапсни етиштириш агротехникаси бўйича тавсиянома” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28-июндаги №04/35-04/4258- сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият олиб бораётган илмий ходимлар ва фермер хўжаликларига қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
    кузги рапснинг “Юнтаи” ва “Ясна” навлари уруғларини мақбул экиш муддат ва меъёрларда етиштириш технологияси Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 34,0 гектар,  Зафаробод туманида 30,0 гектар, жами 64,0 гектар майдонда жорий этилган. (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28-июндаги №04/35-04/4258- сонли маълумотномаси). Натижада, кузги рапс навлари уруғларини мақбул экиш муддат ва меъёрларда экилиши ҳисобига 31,0-32,3 ц/га уруғ ҳосили олинган;
кузги рапснинг “Ясна” навини 20-25.09 муддатда гектарига 2,0 млн дона меъёрда етиштириш технологияси Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани “Зоҳид Достон”, “Салай ота”, “Пахтакор юлдузи”, “Олим олтин хирмони” фермер хўжаликлари ва Зафаробод тумани “Зафаробод ёш фудбўлчиси”, “Писталикент Лоласи”, “Лозуд Прадук” фермер хўжаликларида 64,0 гектар майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 28-июндаги №04/35-04/4258-сонли маълумотномаси). Натижада, кузги рапснинг “Ясна” навини  20-25.09 муддатда  гектарига 2,0 млн дона  уруғ экилганда 31,0–32,3 ц/га уруғ ҳосили ва ундан 1240-1280 кг/га мой олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish