Sayt test rejimida ishlamoqda

Вафоева Мавлуда Бобомуродовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланишига турли компонентли макро-микро ўғитларни илдиздан ташқари қўллашнинг самарадорлиги (Қашқадарё вилояти мисолида)” мавзусидаги 06.01.08 – Ўсимликшунослик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Qx620.
Илмий раҳбар: Абдуазимов Акбар Мухторович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жанубий деҳқончилик илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр yниверситети, DSc.05/04.03.2022.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Атабаева Халима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бозоров Холмурод Махмудович, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўсимлик генетик ресурслари илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Суғориладиган оч тусли бўз тупроқлар шароитида кузги буғдойнинг ўсиши ва ривожланишига турли компонентли макро-микро ўғитларни илдиздан ташқари қўллашнинг самарадорлигини аниқлаш ҳамда илмий асосланган баргдан озиқлантириш технологияси элементларини ишлаб чиқаришга тавсия этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги буғдойга минерал ўғитлар меъёрларини тежовчи (N90 P45K30 кг/га) турли компонентли (макро ва микроэлементлар) препаратлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш технологияси ишлаб чиқилган;
кузги буғдой уруғларига экишдан олдин (IfoSeed+Вл-77) ишлов бериш ва кузги тупланиш даврида (IfoPZN+Ankasuper) суспензия қўлланилганда уруғларнинг дала шароитидаги унувчанлиги, ўсимликнинг тупланиш даражаси, ривожланиш даврлари яхшиланиб, ҳосилдорлик ошганлиги аниқланган;
кузги буғдойда бир туп ўсимликнинг қуруқ модда тўпланиши ва барг сатҳи (гектар ҳисобида) минерал ўғитлар тежалган (N90P45K30) агрофон шароитида турли компонентли суспензияни кузги тупланиш фазасида (14,3 г ва 11,1 м2/га), байроқ барг чиқариш даврида (15,3 г ва 11,1 м2/га), тўлиқ бошоқлашдан кейин (13,6 г ва 10,7 м2/га) қўлланилганда юқори бўлиб, фотосинтез соф маҳсулдорлик мос равишда 14,8; 16,1 ва 13,7 м2/га сутка бўлиши аниқланган;
кузги буғдойни минерал ўғитларнинг N90 P45K30 кг/га меъёри билан озиқлантирилган агрофонда илдиздан ташқари кузги тупланиш даврида IfoPZN+Ankasuper қўлланилганда 26,8 ц/га, байроқ барг чиқариш даврида IfoCombi-Fe+Энто Гумин+IfoUAN-32 қўлланилганда 26,1 ц/га, бошоқлашдан кейин IfoKalifos+Ankasuper қўлланиланда 24,6 ц/га ва илдиздан ташқари барча препаратлар қўлланилганда 29,7 ц/га дон ҳосили ошиши исботланган;
буғдойни турли компонентли суспензиялар билан кузги тупланиш, байроқ барг чиқариш даврлари ва бошоқлашдан кейин озиқлантирилганда назоратга нисбатан дон натураси (42,9; 43,7; 36,8 г/л) ва дон таркибидаги оқсил миқдори (1,2; 1,2; 1,1%) юқори бўлганлиги аниқланган;
кузги буғдой етиштиришда минерал ўғитлар меъёри N90 P45K30 кг/га ҳисобида, кузги тупланиш даврида IfoPZN+Ankasuper қўлланилганда 78,6%, байроқ барг чиқариш даврида IfoCombi-Fe+Энто Гумин+IfoUAN-32 қўлланилганда 75,6%, бошоқлашдан кейин IfoKalifos+Ankasuper қўлланилганда 75,1% рентабелликка эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида кузги юмшоқ буғдой етиштиришда турли компонентли макро ва микроўғитлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар натижалари асосида:
фермер хўжаликлари учун “Кузги буғдойни турли компонентли макро ва микро ўғитлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш бўйича тавсиянома” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги №02/021-3710-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Қашқадарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва агрокластерлар учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
кузги буғдойни етиштиришда минерал ўғитларнинг N90 P45 K30 кг/га меъёрига қўшимча равишда турли компонентли макро ва микро ўғитли суспензиялар билан илдиздан ташқари кузги туплаш даврида (IfoPZN+Ankasuper), байроқ барг чиқариш даврида (IfoCombi-Fe+Энто Гумин+IfoUAN-32), бошоқлашдан кейин (IfoKalifos+Ankasuper) озиқлантириш технологияси Қашқадарё вилоятининг Қарши, Яккабоғ ва Касби туманларидаги фермер хўжаликларида жами 538,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги №02/021-3710-сон маълумотномаси). Натижада, кузги юмшоқ буғдойдан 54,6-65,1 ц/га миқдорида дон ҳосили олинган;
кузги юмшоқ буғдойни турли копонентли макро ва микро ўғитлар билан илдиздан ташқари озиқлантириш орқали кузги буғдой етиштириш технологияси Қашқадарё вилоятининг Қарши, Яккабоғ ва Касби туманларидаги фермер хўжаликларида жами бўлиб 538,0 гектар майдонда ишлаб чиқаришга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги №02/021-3710-сон маълумотномаси). Натижада, дон таркибидаги оқсил (1,2%) ва клейковина миқдори (1,9%) сезиларли даражада кўпайиб, дон ҳосили анъанавий технологиялар қўлланилганга нисбатан 5,0-7,0 ц/га юқори бўлган ва гектаридан 2919,0-4277,0 минг сўмгача шартли соф даромад олиниб, рентабеллик даражаси (56,2%) ўсишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish