Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Азизбек Абдилалим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тижорат банклари инновацион фаолиятининг ташкилий механизмларини такомиллаштириш», 08.00.13 – «Менежмент».  
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt1067
Илмий раҳбар: Рахманов Зафаржон Яшинович и.ф.ф.д., (PhD) доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги илмий даражалар берувчи DSc.20/13.05.2020.I.23.01. рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Насимов Дилмурод Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тожиев Раҳматилла Раҳмонович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тижорат банкларида инновацион фаолиятни ташкилий механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида инновацион ишланмалар кўламини кенгайтириш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида инновацион фаолиятдан олинган даромаднинг бир фоизи миқдорида мукофотлаш таклифи асосланган;
ягона биометрик тизимни шакллантириш ва операцион рискларни бошқариш мақсадида банк кузатув Кенгаши таркибида инновацион фаолиятни ривожлантириш қўмитасини ташкил этиш таклифи илмий асосланган;
жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган инновацион банк хизматлари ассортиментини 23 фоизга ошириш мақсадида SAP BW, SAP BO ва FSAP молиявий технологияларини миллий ҳисоб ва аудит стандартларига мослаштирган ҳолда жорий этиш таклифи асослаб берилган;
тижорат банкларининг инновацион инфратузилмасини такомиллаштириш орқали операцион рентабеллик даражаси (CIR)ни 62,7 фоизга етказиш ва масофавий сотиш каналларини ривожлантириш таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тижорат банкларида инновацион фаолиятни ташкилий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
тижорат банкларида инновацион ишланмалар кўламини кенгайтириш ва ходимларни рағбатлантириш мақсадида инновацион фаолиятдан олинган даромаднинг бир фоизи миқдорида мукофотлаш таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банки амалиётига жорий этилган (“Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкининг 2021 йил 18 ноябрдаги 01/11254-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳисобига банкда ҳисобварақларга эга бўлган жисмоний шахсларнинг 96 фоизи масофавий банк хизматларини сотиш каналларига уланди, бунинг натижасида эса банкнинг жами даромадлари таркибида комиссион даромадларнинг салмоғи 28 фоизгача ошган;
ягона биометрик тизимни шакллантириш ва операцион рискларни бошқариш мақсадида банк кузатув Кенгаши таркибида инновацион фаолиятни ривожлантириш қўмитасини ташкил этиш таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банки амалиётига жорий этилган (“Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкининг 2021 йил 18 ноябрдаги 01/11254-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифдан банк томонидан бутун республика ҳудудида мижозларни Ipak Yo‘li Mobile электрон платформасида индентификациялаш ва шу орқали банк хизматларини кўрсатишга ихтисослашган кичик POS-офислар тармоғини ташкил этишнинг 2021-2024 йилларга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. Мазкур дастурнинг амалга оширилиши натижасида банкнинг масофавий сотиш каналларидан фойдаланувчи мижозлар сонини 12 фоизга ошириш имконияти яратилади;
жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатилаётган инновацион банк хизматлари ассортиментини 23 фоизга ошириш мақсадида SAP BW, SAP BO ва FSAP молиявий технологияларини миллий ҳисоб ва аудит стандартларига мослаштирган ҳолда жорий этиш таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банки амалиётига жорий этилган (“Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкининг 2021 йил 18 ноябрдаги 01/11254-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида 2021 йилнинг 1 июл ҳолатига “Ipak yo‘li mobile”, “Интернет банкинг” ва “Ipak yo‘li for business” электрон платформалари орқали кўрсатилаётган масофавий хизматлар тури 16 тага етказилган. Натижада, масофавий хизматлар кўламининг кенгайиши ҳисобига CIR (Cost/Income ratio) операцион харажатлар самарадорлиги кўрсаткичи 2020 йилда 48 фоизни ташкил этган;
тижорат банкларининг инновацион инфратузилмасини такомиллаштириш орқали операцион рентабеллик даражаси (CIR)ни 62,7 фоизга етказиш ва масофавий сотиш каналларини ривожлантириш таклифи “Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банки амалиётига жорий этилган (“Ипак йўли” акциядорлик инновацион тижорат банкининг 2021 йил 18 ноябрдаги 01/11254-сонли маълумотномаси). Натижада 2021 йил якунига кўра, P2P (пластик картадан пластик картага) операциялари ҳажмини 886 млрд. сўмдан 1 800 млрд. сўмгача, хорижий валютани сотиш операциялари (пластик карта орқали конверсия) ҳажмини 88 млрд. сўмдан 110 млрд. сўмгача оширишга, шунингдек, ROA (активлар самарадорлиги) кўрсаткичини 4,3 фоиз ҳамда ROE (капитал самарадорлиги) кўрсаткичини 24,4 фоиз даражада бўлиши таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish