Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурова Юлдуз Убайдуллаевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек халқ паремаларининг этнолингвистик хусусиятлари (кийим ва озиқ-овқат номлари асосида)”,  10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
  Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Fil2719. 
Илмий раҳбар: Жўраева Бибиш Мухсиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.    ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSс.03/04.06.2021.FIL.72.09.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тaдқиқoтнинг мaқсaди ўзбек паремаларидаги лексик бирликларни этнолингвистик нуқтаи назардан мавзуий тавсифлашга интеграл ёндашувни амалга ошириш, шу асосда ҳар бир мавзуий гуруҳга хос бирликларнинг этник хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқ паремаларида халқнинг миллий ўзига хослиги, пайдо бўлиши ва тарқалиш илдизлари, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган сабаблари антропоцентрик йўналиш асосида лексик, семантик, структуравий, лингвопоэтик, лингвопрагматик аспектда далилланган;  
паремаларда мавжуд бўлган кийимларнинг этнолингвистик, линвокультурологик таҳлили, улардан бош кийим, уст кийим, ич кийим, оёқ кийим ҳамда кийимга ёрдамчи буюм ва мато номларининг тарихан мавжуд бўлганлиги, ҳозирда турмушдан изи ўчиб кетган миллий кийим турлари аниқланган;
турғун бирикмалардаги озиқ-овқат номларининг келиб-чиқиши, лингвистик, ономастик табиати ва уларнинг миллат вакиллари ҳаёти билан алоқадорликда шаклланиш хусусиятлари тавсифлаш, семантик қиёслаш, компонент усуллари орқали исботланган;
ўзбек халқ паремаларида мавжуд бўлган озиқ-овқат номлари қуюқ овқат, хамирли овқат, суюқ овқат, аралаш масаллиқлардан тайёрланган овқат номлари кайф берувчи ва чанқовбости ичимлик номлари нон ва ун маҳсулотлари номлари, сут маҳсулотлари номлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари номлари, ширинлик номлари, дон маҳсулотлари номларида этномаданий бирликнинг коммуникатив нутқий хусусиятлари образли англаш ва идрок этиш жиҳати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олинган илмий натижалар қуйидаги ишларда жорийланган:
ўзбек халқ паремаларида халқнинг миллий ўзига хослиги, пайдо бўлиши ва тарқалиш илдизлари, турмуш тарзи билан боғлиқ бўлган сабаблари антропоцентрик йўналиш асосида лексик, семантик, структуравий, лингвопоэтик, лингвопрагматик хусусиятларини аниқлаш ҳақидаги хулосалардан Бухоро давлат университети Ўзбек тилшунослиги кафедрасида 2020-2021 йилларда бажарилган А-ОТ-2021-2-рақамли «Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 22 июндаги 06/03-1-3-сон маълумотномаси). Натижада тиббиётга оид бирликларнинг синхрон ва диахрон шаклланишига доир масалаларни мукаммаллаштириш имконияти яратилган;
паремаларда мавжуд бўлган кийимларнинг этнолингвистик, линвокультурологик таҳлили, улардан бош кийим, уст кийим, ич кийим, оёқ кийим ҳамда кийимга ёрдамчи буюм ва мато номларининг тарихан мавжуд бўлганлиги этник бирлик номларига оид таҳлил ва хулосалардан 2019-2022 йилларда бажарилган А-ОТ-2019-10 рақамли «Ўзбек тилида нейминг: меъёрий-ҳуқуқий асосларини яратиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 8 сентябрдаги 04/1-2471-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган луғат таркибининг миллий кийим ва озиқ-овқат номларига оид бирликлар билан бойитилишига эришилган.
турғун бирикмалардаги озиқ-овқат номларининг келиб-чиқиши, лингвистик, ономастик табиати ва уларнинг миллат вакиллари ҳаёти билан алоқадорликда шаклланиш хусусиятлари тавсифлаш, семантик қиёслаш, компонент усулларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Бухоро» телеканалининг «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларида ўзбек халқ мақолларининг миллий-маданий қарашларни акс эттиришдаги ўрни, унда миллий ментал бирлик ифодаловчи кийим ва озиқ-овқат номларининг этнолингвистик хусусиятларини таҳлил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Бухоро» телеканалининг 2022 йил  6 июндаги 01-130-сон маълумотномаси). Бу орқали ушбу кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган ва у янги манбалар билан такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish