Sayt test rejimida ishlamoqda

Халикова Умида Мировнанинг  
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Бўлажак бошланғич синф ўқувчиларининг компетенцияларини инновацион дастурий воситалар орқали шакллантириш ва ривожлантириш методикасини такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3670. 
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Алижон Рўзиқулович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Панжиев Самижон Алижонович, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бўлажак бошланғич синф ўқувчиларининг билиш компетенцияларини инновацион даcтурий таълим воситалари орқали шакллантириш ва ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мактабгача таълимда инновацион дастурий воситалар орқали таълим-тарбия  жараёнини (интерактив мультимедиали платформалар) инновацион дастурий таълим воситалари орқали амалга ошириш модели мақсад, ташкилий-тенологик, натижа компонентлари асосида мазмунан такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи машғулотлар турлари мазмунан аниқлаштирилиб, ўқув жараёнларини виртуал реаллик муҳитида “Қувноқ математика” ҳамда “Табиат билан таништириш” номли (3D видеолар, аудио, визуал, иллюстратив, интерактив, хусусиятли платформалар) инновацион дастурий таълим воситалари орқали ташкил этишнинг дастурий-методик таъминоти ишлаб чиқилган;
мактабгача таълимда машғулотлар жараёнини инновацион дастурий воситалар орқали тизимлилик ва самарадорлик мезони асосида лойиҳалаштириш  методикаси такомиллаштирилган ҳамда бўлажак бошланғич синф ўқувчилари(6-7 ёшли)нинг компетенцияларини мотивацион, визуал, иллюстрацион, продуктив, изланувчанлик, креатив ёндашувлар асосида шакллантириш ва ривожлантириш йўллари таклиф этилган;
бўлажак бошланғич синф ўқувчиларининг компетенцияларини (интерактив, мультимедиали таълим платформалари) инновацион дастурий таълим воситалари орқали шакллантириш ва ривожлантиришнинг мавжуд ўқув-методик таъминот асосида аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқувчиларининг компeтeнцияларини инновацион дастурий воситалар орқали шакллантириш ва ривожлантириш  мeтодикасини такомиллаштиришнинг  тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқувчиларининг компетенцияларини (интерактив, мультимедиали таълим платформалари) инновацион дастурий таълим воситалари орқали шакллантириш ва ривожлантиришнинг мавжуд ўқув методик таъминоти тизимли таҳлил қилиш асосида аниқлаштирилган маълумотлар “Мактабгача таълимда педагогик жараёнларни лойиҳалаштириш методикаси” номли ҳамда (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0729 рақамли гувоҳнома) “Болаларни саҳналаштириш ва ижодий фаолиятга ўргатиш” номли ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0714 рақамли гувоҳнома). Натижада,           бўлажак бошланғич синф ўқувчиларининг компетенцияларини (интерактив, мультимедиали таълим платформалари) инновацион дастурий таълим воситалари орқали шакллантириш ва ривожлантиришга оид ўқув-методик қўлланмалар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган;
мактабгача таълимда инновацион дастурий воситалар орқали таълим-тарбия  жараёнини (интерактив мультимедиали платформалар) инновацион дастурий таълим воситалари орқали амалга ошириш модели мақсад, ташкилий-тенологик, натижа компонентлари асосида мазмунан такомиллаштирилган методика асосида ишлаб чиқилган “Элементар математика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим  вазирининг 2022 йил 9 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0724 рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак бошланғич синф ўқувчиларини умумий ўрта таълимга  тайёрлашда таълим-тарбия жараёнини инновацион дастурий таълим воситалари орқали амалга ошириш моделнинг мақсад, ташкилий-технологик, натижа компотентлари  асосида мазмунан  такомиллаштирилган;
тайёрлов гуруҳи машғулотлар турлари мазмунан аниқлаштирилиб,
 ўқув  жараёнларини    виртуал    реаллик   муҳитида   “Қувноқ   математика”


 ҳамда “Табиат билан таништириш” номли (3D видеолар, аудио, визуал, иллюстратив, интерактив, хусусиятли платформалар) инновацион дастурий таълим воситалари орқали ташкил этишнинг ишлаб чиқилган дастурий-методик таъминоти лойиҳасидан Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил этилган “Innoweek-2022 ҳудудий инновацион ғоялар кўргазмаси”да (2022 йил 16-17-август) “beasybord” лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офиси 2022 йил 22 ноябрдаги 01-02/462-сон маълумотномаси). Натижада, тайёрлов гуруҳи машғулот жараёнларини виртуал реаллик муҳитида “Қувноқ математика” ҳамда 
“Табиат билан таништириш” номли инновацион дастурий таълим 
воситалари орқали ташкил этилган;
мактабгача таълим ташкилотларининг машғулот жараёнларини инновацион дастурий воситалар орқали лойиҳалаштириш методикаси тизимлилик ва самарадорлик мезони асосида такомиллаштирилиб, 6-7 ёшли болалар билиш жараёнларининг ривожланиш соҳалари компетенцияларини мотивацион, визуал, иллюстрацион, продуктив, изланувчанлик, креатив ёндашувлар асосида шакллантириш ва ривожлантиришга оид методик таклиф-тавсиялари асосида тегишли фан дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган  (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш марказининг 2022 йил 22 ноябрдаги 02/01-01-77-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган таклиф-тавсиялар мактабгача таълим йўналиши талабаларига тегишли фанларини ўқитишда самарали фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish