Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Ёдгорбек Олимжоновичнинг 
фалсафа доктори (РhD) диссертацияси ҳимояси хақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Академик лицейларда физика фанини ўқитиш методикасини дастурий таълим воситалари асосида такомиллаштириш, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3532. 
Илмий тадқикот иши бажарилган муассаса номи: Навоий давлат педагогика институти.
Илмий рахбар: Жўраев Ҳусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК раками: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Турсунов Қахор Шоназарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор ва Хўжанов Эркин Бердиевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий ахамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицейларда физика фанини дастурий таьлим воситалари асосида ўқитиш  методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицейларда физика фанини узвийлик ва изчиллик тамойиллари асосида ўқитишнинг (мультимедия, электрон дарслик, виртуал намойиш ва лаборатория) дастурий таъминот компонентлари воситасида ўқувчиларнинг рақамли, умумпредмет компетенцияларининг ривожланганлик кўрсаткичлари эвристик ёндашувлар орқали аниқлаштирилган;
 физика фанининг “Электродинамика” бўлимига доир машғулотларини  ўтказишда (Yenka Electricity and Magnetism, Crocodile Technology) дастурий таълим воситаларининг функционал имкониятларини ўқув жараёни билан амалий интеграциялашга  қаратилган (ҳодисаларни 3D форматда кузатиш, тажрибалар ўтказиш, жараёнларни моделлаштириш)нинг дастурий ўқув-методик таъминот мазмунан такомиллаштирилган; 
академик лицейларда физика фанидан (масалалар ечиш, ижодий лойиҳа ишларини бажариш, лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш) мустақил таълим фаолиятини ташкил этишни ривожлантиришга қаратилган ахборот-таълим муҳити (e-learning) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлаш орқали ўқитиш методикаси такомиллаштирилган; 
“Электродинамика” бўлими мавзуларини ўқитишда ўқувчиларнинг виртуал реаллик қонуниятларига асосланган аудио ва визуал материалларни компьютер иммитацияси орқали тасаввур қилиш кўникмаларини (моделлаштирувчи, ўргатувчи 3D анимациялар, виртуал стенд ва лабораториялар)дан фойдаланиб ривожлантириш йўллари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларнинг билимларини ошириш самарадорлигини мустақил таълим воситалари ёрдамида ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: 
академик лицейларда физика фанини узвийлик ва изчиллик тамойиллари асосида ўқитишнинг (мультимедия, электрон дарслик, виртуал намойиш ва лаборатория) дастурий таъминот компонентлари воситасида ўқувчиларнинг рақамли, умумпредмет компетенцияларининг ривожланганлик кўрсаткичлари эвристик ёндашувлардан Бухоро муҳандислик-технология институтининг АIF-2/20 рақамли “Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида малакали инженер кадрлар тайёрлаш ва профессор-ўқитувчиларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2022 йй.) мавзусидаги грант лойиҳасини “Талабаларнинг мустақил таълимини самарали ташкил этишга қаратилган инновацион педагогик ва ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва амалга татбиқ этиш” қисмини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери миллий офисининг 2022 йил 22 ноябрдаги 01-02/461-сон маълумотномаси). Натижада, физикадан дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда мустақил таълимни инновацион технологиялар асосида тадбиқ қилиш таълим олувчиларнинг мустақил фикрлаш қобилиятларни ривожлантирилган;
физика фанининг “Электродинамика” бўлимига доир машғулотларини  ўтказишда (Yenka Electricity and Magnetism, Crocodile Technology) дастурий таълим воситаларининг функционал имкониятларини ўқув жараёни билан амалий интеграциялашга  қаратилган (ҳодисаларни 3D форматда кузатиш, тажрибалар ўтказиш, жараёнларни моделлаштириш)нинг дастурий ўқув-методик таъминот мазмунан такомиллаштиришга доир таклифлардан Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг радиоэшиттиришлари ва кўрсатувлари сценарийсини тузишда фойдаланилган ҳамда тадқиқот материаллари асосида давра суҳбати ва мулоқотлар уюштирилиб, маърузалар қилинган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Навоий вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 18 октябрдаги 2089-сон маълумотномаси). Натижада, мустақил таълимни инновацион технологиялар воситасида ўзлаштиришдаги ўқув-методик таъминотини яхшилашга, ўқитиш методикасини такомиллаштиришга хизмат қилган;
академик лицейларда физика фанидан (масалалар ечиш, ижодий лойиҳа ишларини бажариш, лаборатория машғулотларига тайёргарлик кўриш) мустақил таълим фаолиятини ташкил этишни ривожлантиришга қаратилган ахборот-таълим муҳити (e-learning) шароитида таълимнинг амалий йўналганлигини таъминлаш орқали ўқитишнинг такомиллаштирилган методикаси амалиётга тадбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2022 йил 24 ноябрдаги 02/01-01-84-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг аниқ ва табиий фанларни ўзлаштириш қобилиятларини мустақил таълимни инновацион технологиялар воситасида ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish