Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахранов Шерзад Таштурсуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Туркистонда товар ва хомашё биржасининг шаклланиши ва фаолияти (Қўқон биржа қўмитаси мисолида, 1906–1917 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари). Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Tar849. 
Илмий раҳбар: Расулова Нодира Сардаровна, тарих фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Ураков Дилшодбек Жамолиддинович тарих фанлари доктори, доцент; Насыров Отабек Назиржанович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1906 – 1917 йилларда Қўқон биржа қўмитаси мисолида Туркистон ўлкасида товар – хом ашё биржасининг шаклланиши ва ривожланиши тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Россия империяси ўзининг сиёсий ва иқтисодий алоқаларини, ўз геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб ўрнатганлиги ва Ўрта Осиёдаги  хонликларининг, шу жумладан, Қўқон хонлиги ички ишларига аралашуви, империя саноати учун янги бозорларни эгаллаш ва хом ашё базасини яратишга ёрдам берганлиги исботланган;
Туркистон ўлкаси ва ундан ташқарида савдо – саноат фирмалари ва банкларни ташкил этиш Россия империяси савдо – саноат доиралари манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, ўлкада биржа савдосини ривожлантириш ва у билан боғлиқ масалаларга қаратилган бўлиб, бу маҳаллий тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қилмаганлиги аниқланган;
Туркистон ўлкасида Қўқон товар – хом ашё базасини ташкил этиш зарурияти мавжудлиги, у ўз фаолиятини бошлашиданоқ ўлкада биржа савдосининг жонланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги, бунинг натижасида Россия империясининг иқтисодий салоҳияти бойитилганлиги асосланган;
Қўқон товар – хом ашё биржаси фаолиятининг Туркистонда қонуний расмийлаштирилиши ўлкада биржа савдоси, жумладан, пахта хом ашё савдоси масалаларини ҳал қилишда Россия империяси ўрнининг мустаҳкамланишига таъсир қилганлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фаолиятини 1906 – 1917 йилларда амалга оширган Қўқон биржа қўмитаси мисолида Туркистонда товар – хом ашё биржасининг шаклланиши ва фаолияти  масаласини тадқиқ этиш бўйича қўлга киритилган натижалар асосида:
Россия империяси ўзининг сиёсий ва иқтисодий алоқаларини, ўз геосиёсий ва геоиқтисодий манфаатларидан келиб чиқиб, ўрнатганлиги ва Ўрта Осиёдаги  хонликларининг, шу жумладан, Қўқон хонлиги ички ишларига аралашуви, империя саноати учун янги бозорларни эгаллаш ва хом ашё базасини яратишга ёрдам берганлиги ҳақидаги илмий натижалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси томонидан “Ҳақиқат чорраҳаларида” кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 26 январдаги 06 – 32 – 165 – сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тадқиқотни амалга ошириш жараёнида олинган материаллар кенг жамоатчиликни Қўқон товар – хом ашё биржаси яратилиши тарихи билан таништириш имконини берган;
Туркистон генерал – губернаторлигида Қўқон товар – хом ашё базасини ташкил этиш зарурияти мавжудлиги, у ўз фаолиятини бошлашиданоқ ўлкада биржа савдосининг жонланишига ижобий таъсир кўрсатганлиги, бунинг натижасида Россия империясининг иқтисодий салоҳияти бойитилганлиги, шунингдек, Туркистон генерал – губернаторлиги ва ундан ташқарида савдо – саноат фирмалари ва банкларини ташкил этиш Россия савдо – саноат доиралари манфаатларини ҳимоя қилишга, шунингдек, ўлкада биржа савдосини ривожлантириш ва у билан боғлиқ масалаларга қаратилган бўлиб, бу маҳаллий тадбиркорлик манфаатларини ҳимоя қилмаганлиги ҳақидаги диссертация натижалари Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг ишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси товар – хом ашё биржасининг 2022 йил 28 январдаги 01 – 21/394 – сон маълумотномаси). Натижада архив манбаларини таҳлил қилиш давомида чиқарилган тадқиқот хулосалари Ўзбекистон Республикаси товар – хом ашё биржаси ходимларини Туркистон ўлкасида Товар – хом ашё биржасининг тарихи ва фаолиятининг асосий йўналишлари билан таништириш имконини берган;
Қўқон товар – хом ашё биржаси фаолиятининг Туркистонда қонуний расмийлаштирилиши ўлкада биржа савдоси, жумладан, пахта хом ашёси савдоси масалаларини ҳал қилишда Россия империяси ўрнининг мустаҳкамланишига таъсир қилганлиги ҳақидаги илмий натижалар Ўзбекистон тарихи давлат музейини янги материаллар билан бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 1 мартдаги 3/1255 – 493 – сон маълумотномаси). Натижада тақдим қилинган материаллар музейга келувчилар ва тадқиқотчиларни Туркистон ўлкасида товар – хом ашё биржасининг ташкил топиши тарихи ҳақида қўшимча маълумотлар билан таништириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish