Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдашев Фарруҳ Абдурахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ахборотлашган жамиятда эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлиги (ёшлар фаолияти мисолида)», 09.00.04 – «Ижтимоий фалсафа» (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.PhD/Fal534. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ғаффарова Гулчеҳра Ғуламжанова, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Абдулазизов Абдулвохид Хабибуллаевич социология фанлари номзоди, доцент; Юлдашева Фарида Хўжамқуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик технология институти  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ахборотлашган жамиятда ёшлар фаолиятидаги эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигининг фалсафий моҳияти ҳамда унинг ўзига хос хусусиятларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар фаолиятида эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминлаш оид дедуктив (ўзликни англаш, маълумотни қабул қилиш ва етказиш) ҳамда праксиологик (жамоани бирлаштириш, муносабатларни сақлаб қолиш) фаолиятдаги қобилият ва эҳтиёж сабаб рефлексив инструментaл зaруриятнинг етакчи детерминанти эканлиги аниқланган; 
ахборотлашган жамиятда ёшлар эҳтиёж ва манфаатларини рационал ва иррационал бирлигини таъминловчи трансформация жараёнлари гуманизациялаш, аксиологик ёндашувлар доирасида ривожлантиришнинг институционал тизими ўзаро диалектик муносабатда ижтимоий фаоллик ва ижтимоий коммуникацияга бўлган эҳтиёжлар атрибути асосланган; 
ахборот маконида ёшлар фаолиятидаги эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигининг динамик ва статик ҳолатларини вужудга келтирувчи глобал ахборот маконига кириш, жамиятни ахборотлаштириш ва рақамлаштириш омиллари инновацион коммунакативлик, креативлик, ижодкорлик ва  қобилиятини ривожлантирувчи прагматик индикатор эканлиги исботланган; 
жамиятда маърифатли авлодни шакллантириш ижтимоий муносабатларнинг интеллектуал бирлигини таъминлаши сабабли ёшлар тафаккуридаги объектив шахс эркинлиги, субьектив қизиқишлар доирасида мақсадни белгилаш, эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминлашнинг аксиоматик парадигмаси эканлиги очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертациянинг ахборотлашган жамиятда ёшлар фаолиятининг эҳтиёж ва манфаатлари уйғунлигини ижтимоий-фалсафий тадқиқ этишдан олинган илмий натижалар асосида:
ёшлар фаолиятида эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминлаш оид дедуктив ўзликни англаш, маълумотни қабул қилиш ва етказиш ёшлар фаолиятида эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминлашга оид концептуал ёндашувларига хусусиятларига оид хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 7 январдаги 3-13-23-18-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлаш самарадорлигини ривожлантириш,  ўзликни англаш, маълумотни қабул қилиш ва етказиш, ҳамда праксиологик (жамоани бирлаштириш, муносабатларни сақлаб қолиш) фаолиятдаги қобилият ва эҳтиёж сабабли рефлексив инструментaл зaруриятини очиб беришга хизмат қилган;
ахборотлашган жамиятда ёшлар эҳтиёж ва манфаатларини рационал ва иррационал бирлигини таъминловчи трансформация жараёнлари доир хулоса ва таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда 2021 йил 30 майдаги ҳудудда қишлоқ хўжалиги, тиббиёт, инновацион тадбиркорлик, қамбағалликни қисқартириш, ахборот ва коммункацион технологиялар, тиббиёт ҳамда таълим соҳаларини янада ривожлантиришга қаратилган қўшма чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 02-02/5384-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг эҳтиёж ва манфаатларини аксиологик ёндашувлар доирасида ривожлантиришнинг институционал тизими ўзаро диалектик муносабатда ижтимоий фаоллик ва ижтимоий коммуникацияга бўлган эҳтиёжларини қондиришга олиб келишига хизмат қилган;
ахборот маконида ёшлар фаолиятидаги эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигининг динамик ва статик ҳолатларини вужудга келтирувчи ахборот макони жамиятни ахборотлаштириш ва рақамлаштириш омилларини юксалтиришга оид хулоса ва таклифларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, соҳани янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури IV йўналишига оид Ёшларда соғлом дунёқараш, жумладан китобхонлик кўникмасини шакллантириш, интернет, ахборот коммуникация технологияларидан оқилона фойдаланиш маданиятини ошириш, уларда ахборот хуружларига қарши мафкуравий иммунитетни кучайтиришга қаратилган Марказ ходимлари ва “Маърифат” тарғиботчилари учун ўқув-семинар курсларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 29 декабрдаги 02/02-1789-сон маълумотномаси). Натижада, глобал ахборот маконига кириш, жамиятни ахборотлаштириш ва рақамлаштириш ёшларда коммунакативлик, креативлик, ижодкорлик ва  қобилиятини ривожлантиришга ёшлар фаолиятидаги эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигининг оширишга хизмат қилган;
жамиятда маърифатли авлодни шакллантириш ижтимоий муносабатларнинг интеллектуал бирлигини таъминлаши сабабли ёшлар тафаккуридаги объектив шахс эркинлиги, субьектив қизиқишлар доирасида мақсадни белгилаш, эҳтиёж ва манфаатлар уйғунлигини таъминлашнинг аксиоматик парадигмасига доир  оид хулоса ва таклифларидан “Миллий ғоя ва Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” номли ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон файласуфлари миллий жамиятининг 2021 йил 10 сентябрдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ёшлар тафаккури ва интилишларини ҳисобга олиш, ёшларни миллий ғоя асосида тарбиялаш, ёшлар тафаккуридаги объектив шахс эркинлиги, янгича дунёқараш, ижтимоий эҳтиёжлар ва назорат, субьектив қизиқишлар доираси, мақсадни белгилашга, маърифатли авлодни жисмоний, ақлий, маънавий камолотга эришишида ёшлар тафаккурини ривожлантиришга хизмат қизмат.

Yangiliklarga obuna bo‘lish