Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайфуллаев Сиддик Носировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳудудларни инновацион ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг статистик тадқиқи”, 08.00.06 - Эконометрика ва статистика (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Iqt936.
Илмий раҳбар: Тошматов Зойир Худойберганович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.01.2021.I.16.03.
Расмий оппонентлар: Беркинов Бозорбой Беркинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуриддинов Зуфар Акбарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини инновацион ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини статистик тадқиқ қилиш ҳамда истиқболларини прогноз қилиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тавсиялар ҳамда тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда ҳудудлар кесимида кўрсатилувчи хизматларнинг статистик ҳисобини юритиш услубига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдаги инновацион жараёнлар таснифини киритиш таклифи асосланган;
ҳудудларни инновацион ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик (КБХТ)нинг статистик кўрсаткичлари асосида ҳудудлар рейтингини аниқлаш “юқори даража” (5,54 балдан 7,4 балгача), “ўрта даража” (3,67 балдан 5,54 балгача), “паст даража” (1,8 балдан 3,67 балгача) гуруҳларга ажратиш орқали такомиллаштирилган;
кўп вариантли эконометрик моделларни қуриш асосида КБХТ фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2026 йилга қадар ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг инновацион ривожланишида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан технологик, маркетинг ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар ҳамда ишлаб чиқарилган инновацион товарлар, ишлар ва хизматлар нисбати индексига асосланган услубий ёндашувларни киритиш орқали кичик бизнес ва ишбилармонлик муҳити соҳасидаги кузатувларнинг самарадорлигини ошириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудларни инновацион ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятининг статистик тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ахборот-коммуникация ва дастурлаш хизматларини ҳисобга олиш методологиясини халқаро тавсиялар ҳамда тажрибалар асосида такомиллаштириш ҳамда ҳудудлар кесимида кўрсатилувчи хизматларнинг статистик ҳисобини юритиш услубига кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликдаги инновацион жараёнлар таснифини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Хизматлар соҳаси статистикаси бошқармаси томонидан “Кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолиятини статистик ҳисобга олишни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 31 майдаги 01/1-04-18/2-127-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ишлаб чиқарилган (кўрсатилган), шу жумладан, қишлоқ жойларида кўрсатилган хизматларнинг статистик ҳисоби бўйича услубий низоми”ни такомиллаштириш имкониятини яратилган; 
ҳудудларни инновацион ривожланишида КБХТнинг статистик кўрсаткичлари асосида ҳудудлар рейтингини аниқлаш “юқори даража” (5,54 балдан 7,4 балгача), “ўрта даража” (3,67 балдан 5,54 балгача), “паст даража” (1,8 балдан 3,67 балгача) гуруҳларга ажратиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бошқармаси томонидан “Кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолиятини статистик ҳисобга олишни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 31 майдаги 01/1-04-18/2-127-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши Давлат статистика қўмитасининг ҳудудий статистика органлари томонидан тайёрланадиган ҳудудлар кесимидаги статистик маълумотларини таҳлил қилиш имкониятини кенгайтиришга хизмат қилган;
кўп вариантли эконометрик моделларни қуриш асосида КБХТ фаолиятининг истиқболдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг 2026 йилга қадар ишлаб чиқилган ўрта муддатли прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти статистика  бошқармаси томонидан вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги КБХТни келгусидаги ривожланиш йўналишларини белгилашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Тошкент вилояти статистика  бошқармасининг 2022 йил 10 июндаги 01/1-02-10/2-760-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши Тошкент вилоятининг шаҳар ва туманларидаги КБХТни келгусида ривожланиш йўналишларини белгилаш имконини берган;
ҳудудларнинг инновацион ривожланишида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан технологик, маркетинг ташкилий инновацияларга қилинган харажатлар ҳамда ишлаб чиқарилган инновацион товарлар, ишлар ва хизматлар нисбати индексига асосланган услубий ёндашувларни киритиш орқали кичик бизнес ва ишбилармонлик муҳити соҳасидаги кузатувларнинг самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан “Кичик тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолиятини статистик ҳисобга олишни такомиллаштириш дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2022 йил 31 майдаги 01/1-04-18/2-127-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши статистика идораларининг кичик бизнес соҳасидаги кузатувларни амалга оширишда, ишбилармонлик муҳити кузатуви, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими ҳамда шаҳар ва туман статистика бўлимлари томонидан тайёрланадиган ҳудудлар кесимидаги статистик маълумотларни таҳлил қилиш имкониятини кенгайтиришга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish