Sayt test rejimida ishlamoqda

Қодиржонов Адхамжон Мухторжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Фарғона вилояти экспорт салоҳиятини оширишнинг асосий йўллари”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt1727. 
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эрмаматов Шоназар Жумақулович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, Dsc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсунқулович, иқтисод фанлари доктори, профессор; Махмудов Сухроб Шухратович, иқтисод фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона вилояти экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Фарғона вилояти туман ва шаҳарларида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, Тошлоқ туманида ип-калава, Қўқон шаҳрида матолар, Фарғона туманида ҳўл мева, хусусан, шафтоли ва олхўри, Олтиариқ туманида узумнинг рангли навлари, Қўштепа ва Риштон туманларида қуш қўнмас ўсимлиги плантацияларини кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
Фарғона вилоятининг Данғара ва Бешариқ туманларида доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослаштириладиган кластер ташкилотлари барпо этиш юзасидан таклиф асосланган;
қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош Бешариқ ва Риштон туманларида божхона чегара назорат постлари яқинида “эркин савдо майдонлари”ни ташкил қилиш юзасидан таклиф асосланган;
Фарғона вилояти ҳар бир туманларининг ўзига хос экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ундаги алоҳида маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва жаҳон бозоридаги талаб ҳусусиятларини инобатга олган ҳолда уч сценарий бўйича вилоятнинг 2030 йилгача мўлжалланган экспорт ҳажмларининг мақсадли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона вилояти экспорт салоҳиятини ошириш ва ундан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар асосида:
Фарғона вилояти туман ва шаҳарларида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, Тошлоқ туманида ип-калава, Қўқон шаҳрида матолар, Фарғона туманида ҳўл мева, хусусан, шафтоли ва олхўри, Олтиариқ туманида узумнинг рангли навлари, Қўштепа ва Риштон туманларида қушқўнмас ўсимлиги плантацияларини кенгайтириш орқали экспорт ҳажмини ошириш бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Фарғона вилояти ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 709-сон қарорининг учинчи ва тўртинчи иловаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02-04/6121-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги 02-19-2-11843-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш вилоят экспорт салоҳиятига холис баҳо бериш, экспорт салоҳиятини ошириш борасида мавжуд муаммолар ва имкониятларни аниқлаш ҳамда вилоят корхона ва ташкилотлари томонидан амалга оширилаётган экспорт ҳажмини оширишга ижобий таъсир кўрсатди;
Фарғона вилоятининг Данғара ва Бешариқ туманларида доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишга ихтисослаштириладиган кластер ташкилотлари барпо этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Фарғона вилояти ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 709-сон қарори 6-иловасида келтирилган “Фарғона вилоятида 2020-2021 йилларда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича ташкил этиладиган кластер ташкилотлари Рўйхати”ни шакллантиришда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02-04/6121-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги 02-19-2-11843-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши вилоятда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш имконини тақдим этди;
қўшни Тожикистон Республикаси билан чегарадош Бешариқ ва Риштон туманларида божхона чегара назорат постлари яқинида "эркин савдо майдонлари"ни ташкил қилиш бўйича ишлаб чиқилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 августдаги “2019 – 2021 йилларда Фарғона вилоятининг Риштон туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 712-сон қарорининг 2-иловасида келтирилган саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги 02-19-2-11843-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши вилоятда божхона чегара назорат постлари яқинида "эркин савдо майдонлари"ни ташкил қилиш имконини тақдим этди;
Фарғона вилоятидаги ҳар бир туманнинг ўзига хос экспорт салоҳиятидан самарали фойдаланиш, ундаги алоҳида маҳсулотлар рақобатбардошлиги ва жаҳон бозоридаги талаб хусусиятларини инобатга олган ҳолда уч сценарий бўйича вилоятнинг 2030 йилгача мўлжалланган экспорт ҳажмларининг мақсадли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 ноябрдаги “Фарғона вилояти ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги 709-сон қарорининг 1.2-иловасининг бешинчи бандини ҳамда олтинчи иловасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги “Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5200-сон қарориниг биринчи иловаси билан тасдиқланган 2021-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ихтисослашган туманларда узум плантацияларини ташкил этишнинг прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фарғона вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 7 сентябрдаги 02-04/6121-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2021 йил 15 ноябрдаги 02-19-2-11843-сон маълумотномаси). Мазкур прогнозлар асосида ишлаб чиқилган дастурлар ва стратегияларда экспорт салоҳиятини барқарор ривожлантириш ва жаҳон бозорининг ноқулай конъюнктурасига қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish