Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродхўжаева Феруза Мажидовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Саноатда трансформациялаш жараёнининг минтақавий хусусиятлари (Наманган вилояти мисолида)», 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Iqt2283.
Илмий раҳбар: Абулқосимов Ҳасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Аҳмедов Турсун Муҳитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Якубов Искандар Адилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Наманган вилояти саноатини трансформациялаш жараёнини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада маҳаллий саноатни шакллантириш самарадорлигини вилоятнинг 63 та маҳалласида ишлаб чиқариш кооперацияларини уларга аъзо бўлган ҳар бир фуқаро учун “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача  миқдорда бир марталик субсидия ажратиш асосида ташкил этиш орқали ошириш таклифи асосланган; 
Наманган вилоятининг Янгиқўрғон, Поп, Чуст туманларида узумчилик, Учқўрғон, Норин, Мингбулоқ туманларида балиқчилик, Чортоқ, Косонсой, Янгиқўрғон туманларида туризм кластерлари ташкил этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
вилоят саноатини трансформациялаш жараёнларини минтақада экспорт қилувчи йирик тадбиркорлик субъектларига транспортировка харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ҳисобига компенсация қилиш орқали жадаллаштириш мақсадга мувофиқлиги асосланган;  
минтақада саноатни трансформациялаш жараёнлари билан ҳусусийлаштириш, асосий капиталга инвестициялар ва демографик омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда вилоят саноатини 2030 йилгача мақсадли ривожлантиришнинг кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саноатда трансформациялаш жараёнининг минтақавий хусусиятлари (Наманган вилояти мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
минтақада маҳаллий саноатни шакллантириш самарадорлигини вилоятнинг 63 та маҳалласида ишлаб чиқариш кооперацияларини уларга аъзо бўлган ҳар бир фуқаро учун “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси” ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача  миқдорда бир марталик субсидия ажратиш асосида ташкил этиш орқали ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 майдаги 305-сон “2021-2022 йилларда Наманган вилоятидаги маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 4-бандининг “...хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда ишлаб чиқариш кооперативлари ташкил этиш ва фуқароларни кооперативларга аъзо сифатида бириктириш учун Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир кооператив аъзоси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача миқдорда субсидия ажратиш” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 6 июндаги 03/14-01-10/10-2504-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Наманган вилоятида ҳудудларнинг ихтисослашувидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш кооперативларини ташкил этиш орқали иш билан банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга эришилган;
минтақа ҳудудларининг табиий, географик, ижтимоий, иқтисодий ҳусусиятларидан келиб чиққан ҳолда Янгиқўрғон, Поп, Чуст туманларида узумчилик, Учқўрғон, Норин, Мингбулоқ туманларида балиқчилик, Чортоқ, Косонсой, Янгиқўрғон туманларида туризм кластерларини ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон “2022-2026 йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорининг 2-иловаси 1-бўлим, 14-бандининг “Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда Янгиқўрғон, Поп, Чортоқ, Косонсой ва Чуст туманларида узумчилик кластерларини ташкил этиш, Учқўрғон, Поп, Норин ва Мингбулоқ туманларида 331,2 млрд сўмлик 12 та лойиҳа асосида балиқчиликни ривожлантириш, Поп, Чортоқ, Чуст, Косонсой, Янгиқўрғон туманларини 25,5 млрд сўмлик 22 та лойиҳалар асосида туризмга ихтисослаштириш” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 6 июндаги 03/14-01-10/10-2504-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида вилоятда узумчилик, балиқчилик ва туризм кластерлари ташкил этилган;
вилоят саноатини трансформациялаш жараёнларини минтақада экспорт қилувчи йирик тадбиркорлик субъектларига транспортировка харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисмини давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш ҳисобига компенсация қилиш орқали жадаллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон “2022-2026 йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Қарорининг 2-иловаси 2-бўлими, 28-бандининг “...экспорт қилувчи тадбиркорлик субъектларига маҳсулотларни автомобиль, темир йўл, ҳаво транспорти ҳамда почта жўнатмалари орқали экспорт қилишда ташиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидиялар ҳисобидан компенсация қилиб бериш чораларини амалга ошириш” қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 6 июндаги 03/14-01-10/10-2504-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида вилоятда ноқишлоқ ерларини ҳусусийлаштириш жараёнлари самарадорлиги ошиши ва шу орқали маҳаллий йирик экспортёрлар сонининг кўпайишига эришилган;
минтақада саноатни трансформациялаш жараёнлари билан ҳусусийлаштириш, асосий капиталга инвестициялар ва демографик омиллар ўртасидаги корреляцион-регрессион боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда вилоят саноатини 2030 йилгача мақсадли ривожлантиришнинг кўп вариантли прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 апрелдаги 211-сон “2022-2026 йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори 1-иловасининг “2022-2026 йилларда Наманган вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича мақсадли кўрсаткичлар параметрлари” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 6 июндаги 03/114-01-10/10-2504-сон маълумотномаси). Ушбу мақсадли прогноз параметрлари маҳаллий саноатни ривожлантиришда мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш учун асос бўлиб хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish