Sayt test rejimida ishlamoqda

Менгликулов Бахтиёр Юсуповичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Чорвачиликда биологик активларни сақлаш харажатлари ҳисоби, таннарх ҳисоблаш ва аудити методологиясини такомиллаштириш», 08.00.08 - Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.DSc/Iqt47.
Илмий маслаҳатчи: Дусмуратов Раджапбай Давлатбаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Аликулов Абдумўмин Исматович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чорвачиликда биологик активларни сақлаш харажатлари ҳисоби, таннарх ҳисоблаш ва аудити методологиясини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий, методологик ва амалий йўналишидаги таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
харажатлар таснифи ҳайвонларнинг ўлимидан йўқотишлар, ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари каби қўшимча тасниф элементларини киритиш орқали такомиллаштирилган; 
чорвачиликда биологик активларни сақлаш харажатлари ва маҳсулотлар чиқиши бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатларига қўшимча реквизитларни киритиш асосида такомиллаштирилган ҳамда сут йўналишидаги қорамолчиликка қилинган харажатлар ва олинган маҳсулотлар ҳисоби қайдномаси тавсия этилган;
чорвачиликда товар-моддий қийматликларни, жумладан ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни харид қилишда харажатларни ҳисобга олиш ва таннархга олиб боришда ҳисоб объектларига харажатларни мутаносиб тақсимлаш услуби таклиф этилган;
«сут чорвачилигида маҳсулотлар таннархини ҳисоблашнинг коэффициент усули» ҳамда «соғин сигирларни сақлаш харажатларини сут ва наслга улардаги метоболик энергияга пропорционал тақсимлаш тартиби» тавсия этилган;
қорамолчиликда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг ички назорат ва бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолаш орқали хатарларни аниқлаш тавсия қилинган ҳамда режалаштирилган иш турларини киритиш орқали харажатлар ва маҳсулот чиқиши аудитининг умумий режасини тузиш услуби такомиллаштирилган;
биологик активларни ҳисобга олишга доир бошланғич ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўғрилигини танлаб текшириш, биологик активларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби ташкил этилишини текшириш каби бандларни киритиш орқали биологик активлар аудитини ўтказиш услуби таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Чорвачиликда биологик активларни сақлаш харажатлари ҳисоби, таннарх ҳисоблаш ва аудити методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
харажатлар таснифи ҳайвонларнинг ўлимидан йўқотишлар, ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари каби қўшимча тасниф элементларини киритиш орқали такомиллаштириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Sutello» фермер хўжалиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги №1/20-3-2001-сон, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 июлдаги 04/23-1371-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 18 июлдаги 59-сон, Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Sutello» фермер хўжалигининг 2022 йил 23 июндаги 21-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳайвонларнинг ўлимидан йўқотишлар, ҳайвонларни касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари тасниф элементлари бўйича маълумотларнинг ўз вақтида, тўғри ва аниқ шакллантирилишини таъминлаб, таҳлил ишларини осонлаштирган ва самарали бошқарув қарорлари қабул қилинишига ёрдам берган;
чорвачиликда биологик активларни сақлаш харажатлари ва маҳсулотлар чиқиши бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатларига қўшимча реквизитларни киритиш асосида такомиллаштириш ҳамда сут йўналишидаги қорамолчиликка қилинган харажатлар ва олинган маҳсулотлар ҳисоби қайдномасидан фойдаланиш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Mehnat baxtli sut» МЧЖ томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги №1/20-3-2001-сон, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 июлдаги 04/23-1371-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 18 июлдаги 59-сон, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Mehnat baxtli sut» МЧЖнинг 2022 йил 28 июндаги 25-сон маълумотномалари). Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши чорвачиликда биологик активларни сақлаш харажатлари бўйича бошланғич ҳисоб ҳужжатлари ва аналитик ҳисоб регистрларида аналитик маълумотларни ўз вақтида ва тўғри шакллантирилишини таъминлаб, ҳисобни юритиш, режалаштириш ва ресурслардан самарали фойдаланишни назорат қилиш имконини берган;
чорвачиликда товар-моддий қийматликларни, жумладан ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни харид қилишда харажатларни ҳисобга олиш ва таннархга олиб боришда ҳисоб объектларига харажатларни мутаносиб тақсимлаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Сурхондарё вилояти Денов тумани «Turonbek chorvasi» фермер хўжалиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 24 июндаги 1/20-3-2001-сон, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 июлдаги 04/23-1371-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 18 июлдаги 59-сон, Сурхондарё вилояти Денов тумани «Turonbek chorvasi» фермер хўжалигининг 2022 йил 29 апрелдаги 6-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши товар-моддий қийматликларни харид қилиш билан боғлиқ харажатларни уларнинг турлари бўйича мутаносиб тақсимлаш имконини бериб, хўжалик юритувчи субъектда товар-моддий қийматликлар, жумладан ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни харид қилиш билан боғлиқ харажатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳамда таннархнинг аниқ ва тўғри шакллантирилишини, бошқарув таҳлили тўғри ташкил этилиши ва унинг асосида оқилона бошқарув қарорлари қабул қилинишини таъминлаган;
«сут чорвачилигида маҳсулотлар таннархини ҳисоблашнинг коэффициент усули» ҳамда «соғин сигирларни сақлаш харажатларини сут ва наслга улардаги метоболик энергияга пропорционал тақсимлаш тартиби»ни қўллаш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Тошкент вилояти Қибрай тумани «Azizjon» фермер хўжалиги томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 июлдаги 04/23-1371-сон, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциациясининг 2022 йил 18 июлдаги 59-сон, Тошкент вилояти Қибрай тумани «Azizjon» фермер хўжалигининг 2022 йил 23 июндаги 8-сон маълумотномалари). Мазкур тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши сут қорамолчилигида сутнинг ва насл (бузоқ)нинг таннархини тўғри ва ҳаққоний аниқлаш имконини берган;
қорамолчиликда ишлаб чиқариш харажатлари ҳисобининг ички назорат ва бухгалтерия ҳисоби тизимини баҳолаш орқали хатарларни аниқлаш ҳамда режалаштирилган иш турларини киритиш орқали харажатлар ва маҳсулот чиқиши аудитининг умумий режасини тузиш услубини такомиллаштириш бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Mehnat baxtli sut» МЧЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 июлдаги 04/23-1371-сон, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Mehnat baxtli sut» МЧЖнинг 2022 йил 28 июндаги 25-сон маълумотномалари). Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши қорамолчиликда харажатлар ва маҳсулот чиқиши аудитининг умумий режасини тўғри тузиш ва ишлаб чиқариш харажатлари ҳисоби бўйича ички назорат тизимини баҳолаш бўйича аниқ саволлар рўйхатини шакллантиришни таъминлаб, ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот чиқиши бўйича аудит самарадорлигини оширган;
биологик активлар мавжудлигини таъминлашни текшириш, биологик активларни ҳисобга олишга доир бошланғич ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўғрилигини танлаб текшириш, биологик активларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби ташкил этилишини текшириш каби бандларни киритиш орқали биологик активлар аудитини ўтказиш услубини қўллаш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Mehnat baxtli sut» МЧЖ томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2022 йил 1 июлдаги 04/23-1371-сон, Тошкент вилояти Тошкент тумани «Mehnat baxtli sut» МЧЖнинг 2022 йил 28 июндаги 25-сон маълумотномалари). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши биологик активлар мавжудлиги, бошланғич ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши ҳамда аналитик ва синтетик ҳисоби ташкил этилишини тўғри текшириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish