Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаева Зулфия Қаюмовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Инвестицион фаолликни жадаллаштириш асосида минтақани комплекс ривожлантириш (Бухоро вилояти мисолида)» 08.00.12 - Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Iqt1337.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Мажидович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Махмудов Сухроб Шухратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори PhD.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақани инвестицион фаолликни жадаллаштириш асосида комплекс ривожлантиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақани комплекс ривожлантиришда мавжуд заҳиралар, салоҳият ва рақобат афзалликларидан самарали фойдаланишда инвестициялар бозорини рағбатлантириш асосида янги, ўрта ва юқори технологияли тармоқларни ривожлантириш  устувор  эканлиги асосланган;
минтақани комплекс ривожлантириш даражасини инвестицион фаоллик асосида баҳолашда Бета ва Сигма (Beta and Sigma convergence) моделлари негизида Бухоро вилоятининг ҳудудлараро табақалашувини қисқартиришда Бухоро шаҳри - туризм ва хизматлар, Ғиждувон - тўқимачилик, Қоракўл тумани - нефть ва газ, Бухоро тумани - иссиқхона, Пешку тумани - қурилиш материаллари, Когон тумани - паррандачилик, Ромитан тумани - боғдорчилик, Вобкент тумани - хизмат кўрсатиш бўйича “ўсиш нуқталари” аниқланган;
минтақада иқтисодиёт тармоқларида кичик ва ўрта бизнесни ривожланиш  даражаси баҳоланиб, инвестицион фаоллик асосида ҳудудларда кичик бизнес стратегик зоналари (Бухоро шаҳри, Ғиждувон тумани, Когон шаҳри), коворкинг марказлари (Бухоро шаҳри), тармоқлараро кластерлар (Ромитан тумани), чегара олди савдо зоналарини (Олот тумани) ташкил этиш асосланган;
Бухоро вилоятида инвестицияларни жалб қилиш даражаларини ЯҲМ, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсишига таъсири кўрсаткичларини 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестицион фаолликни жадаллаштириш асосида Бухоро вилояти минтақасини комплекс ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
минтақани комплекс ривожлантиришда мавжуд заҳиралар, салоҳият ва рақобат афзалликларидан самарали фойдаланишда инвестициялар бозорини рағбатлантириш асосида янги, ўрта ва юқори технологияли тармоқларни ривожлантириш бўйича таклиф Бухоро вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 февралдаги “2022-2026 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни Тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастурига уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган дастури тўғрисида”ги 50-17-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-41-13078-сон маълумотномаcи). Ушбу таклифларнинг амалга ошиши иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш учун 9,8 трлн. сўмлик 518 та инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш имконини берган;
минтақани комплекс ривожлантириш даражасини инвестицион фаоллик асосида баҳолашда Бета ва Сигма (Beta and Sigma convergence) моделлари негизида Бухоро вилоятининг ҳудудлараро табақалашувини қисқартиришда Бухоро шаҳри - туризм ва хизматлар, Ғиждувон - тўқимачилик, Қоракўл тумани - нефть ва газ, Бухоро тумани - иссиқхона, Пешку тумани - қурилиш материаллари, Когон тумани - паррандачилик, Ромитан тумани - боғдорчилик, Вобкент тумани - хизмат кўрсатиш бўйича “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш бўйича таклиф Бухоро вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 февралдаги “2022-2026 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни Тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастурига уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган дастури тўғрисида”ги 50-17-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-41-13078-сон маълумотномаcи). Натижада, устувор тармоқлар ва “ўсиш нуқталари” аниқланган. Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманларини ривожлантиришнинг ҳудудлараро табақалашувини қисқартиришга эришилган, пахта, тўқимачилик ва ёқилғи-энергетика тармоқларининг устувор тармоқлар эканлиги асосланган;
минтақада иқтисодиёт тармоқларида кичик ва ўрта бизнесни ривожланиш даражаси баҳоланиб, инвестицион фаоллик асосида ҳудудларда кичик бизнес стратегик зоналари, коворкинг марказлари, тармоқлараро кластерлар, чегара олди савдо зоналарини ташкил этиш бўйича таклиф Бухоро вилояти ҳокимининг 2022 йил 3 октябрдаги “Вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида”ги VI-64-118-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-41-13078-сон маълумотномаcи). Ушбу таклифларни қўллаш натижасида янгидан ташкил этилаётган 29 та кичик саноат зоналарида савдо-саноат ҳудуди шакллантирилган ва ушбу ҳудудда инфраструктура билан таъминлаш ва яратиладиган маҳсулотларга молиявий маблағ ажратиш кўрсаткичлари аниқланган;
Бухоро вилоятида инвестицияларни жалб қилиш даражаларини ЯҲМ, аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсишига таъсири кўрсаткичларини 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз қийматларининг ишлаб чиқилиши бўйича таклиф Бухоро вилояти ҳокимининг 2022 йил 18 февралдаги “2022-2026 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг 2022 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни Тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастурига уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган дастури тўғрисида”ги 50-17-2-0-K/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2022 йил 18 ноябрдаги 02-41-13078-сон маълумотномаcи). Мазкур таклифдан Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган ва  иқтисодиёт тармоқларига инвестицияларни мақсадли жалб қилиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish