Sayt test rejimida ishlamoqda

Исаев Равшан Абдурахмоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Тўқимачилик саноатида сифат менежменти тизими асосида стратегик бошқаришни такомиллаштириш методологияси», 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt316.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2020.I.16.02.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрар Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Рахимова Дилфуза Нигматовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Турсунходжаев Марат Лутфуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимaчилик caноaтидa cифaт менежменти тизими асосида cтрaтегик бошқaришнинг методологияcини такомиллаштириш бўйичa тaклиф ҳaмдa тaвcиялaрни ишлaб чиқишдaн иборaт.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналари стратегик бошқарув босқичларига сифат менежменти жараёнларини классик cифaт менежменти, TQM, ISO 9000 cтaндaртлaри acоcидaги тaмойиллaрни интеграциялаш орқали cтрaтегик бошқaришни тадқиқ этиш методологияси такомиллаштирилган;
тўқимачилик саноати корхоналарида сифат менежменти тизимининг етуклик даражасини индикаторлар асосида баҳолаш негизида стратегик натижадорликни меъёрлаштирилган оралиқ натижалари [жуда паст (0-0,2); паст (0,21-0,37); ўрта (0,38-0,63); яхши (0,64-0,8); жуда юқори (0,81-1,0)] даражаларига мувофиқ келувчи самарадорлик кўрсаткичлари аниқланган;  
тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш бўғини учун ихтисослашган хизмат кўрсатувчи инфратузилма мажмуасини (сертификатлаш, стандартлаштириш, логистика) яратиш асосида ҳудудий-предметли шаклидаги йирик «тўқимачилик-тикувчилик» кластерини ташкил қилган ҳолда истиқболда стратегик бошқаришни халқаро даражага мувофиқлигига кўра ташкил қилиш асосланган;
стратегик бошқарув иерархиясининг турли даражаларига узлуксиз такомиллаштиришни амалга оширишни таъминлайдиган циклни киритиш,  “бурилиш самараси”ни татбиқ этиш, бошқарув таркибий тузилмасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш саноат марказларини ташкил этиш орқали манфаатлар мувозанати орқали намоён бўлувчи синергетик самарага эришиш асосланган;
таққослама тренд моделларини тузиш асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг стратегик бошқаришга таянилган истиқболдаги барқарор ривожланиши йўлагининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган муқобил қийматлари прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Тўқимачилик саноатида сифат менежменти асосида стратегик бошқаришни такомиллаштириш методологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик корхоналари стратегик бошқарув босқичларига сифат менежменти жараёнларини классик cифaт менежменти, TQM, ISO 9000 cтaндaртлaри acоcидaги тaмойиллaрни интеграциялаш орқали cтрaтегик бошқaришни тадқиқ этишнинг такомиллаштирилган методологияси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмaсининг 2021 йил 29 ноябрдаги 03/25-3284-сон мaълумотномaси).  Натижада, Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 7 та тўқимачилик корхоналарининг бошқарув харажатлари 2020 йилда 2019 йилга нисбатан ўртача 14,4 фоизга камайган;
тўқимачилик саноати корхоналарида сифат менежменти тизимининг етуклик даражасини индикаторлар асосида баҳолаш негизида стратегик натижадорликни меъёрлаштирилган оралиқ натижалари [жуда паст (0-0,2); паст (0,21-0,37); ўрта (0,38-0,63); яхши (0,64-0,8); жуда юқори (0,81-1,0)] даражаларига мувофиқ келувчи аниқланган самарадорлик кўрсаткичлари асосидаги баҳолаш усули «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмaсининг 2021 йил 29 ноябрдаги 03/25-3284-сон мaълумотномaси).  Натижада, Натижада, Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 7 та тўқимачилик тўқимачилик корхоналарининг 2020 йилда 2019 йилга нисбатан стратегик натижадорлик даражаси ўртача 9,6 % га ошган;
тўқимачилик корхоналари ишлаб чиқариш бўғини учун ихтисослашган хизмат кўрсатувчи инфратузилма мажмуасини (сертификатлаш, стандартлаштириш, логистика) яратиш асосида ҳудудий-предметли шаклидаги йирик «тўқимачилик-тикувчилик» кластерини ташкил қилган ҳолда истиқболда стратегик бошқаришни халқаро даражага мувофиқлигига кўра ташкил қилишнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича таклифи «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмaсининг 2021 йил 29 ноябрдаги 03/25-3284-сон мaълумотномaси). Натижада, Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 7 та тўқимачилик корхоналарининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилда 2019 йилга нисбатан ўртача 12,8 фоизга ошган; 
стратегик бошқарув иерархиясининг турли даражаларига узлуксиз такомиллаштиришни амалга оширишни таъминлайдиган циклни киритиш,  “бурилиш самараси”ни татбиқ этиш, бошқарув таркибий тузилмасида стандартлаштириш ва сертификатлаштириш саноат марказларини ташкил этиш орқали манфаатлар мувозанати орқали намоён бўлувчи синергетик самарага эришиш бўйича таклифлар «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмaсининг 2021 йил 29 ноябрдаги 03/25-3284-сон мaълумотномaси). Натижада, Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 7 та корхоналарининг 2020 йилда 2019 йилга нисбатан маҳсулот рақобатбардошлиги ўртача 0,3 бандга ошган; 
 таққослама тренд моделларини тузиш асосида “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг стратегик бошқаришга таянилган истиқболдаги барқарор ривожланиши йўлагининг 2022-2025 йилларга мўлжалланган ишлаб чиқилган муқобил қийматлари прогноз кўрсаткичлари «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси таркибидаги корхоналар бошқарув фаолиятига жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмaсининг 2021 йил 29 ноябрдаги 03/25-3284-сон мaълумотномaси).  Натижада, Андижон, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги 7 та тўқимачилик корхоналарининг 2020 йилда 2019 йилга нисбатан фойда миқдори ўртача 14,6 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish