Sayt test rejimida ishlamoqda

Ахмедов Ойбек Тургунпулатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  «Кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини шакллантириш ва рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш (Наманган вилояти мисолида)»,                                08.00.15 - Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt 2498.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03  
Расмий оппонентлар: Бойханов Баходир Турсунбаевич, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Таджиев Бехзод Умиджонович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини шакллантириш ва рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кичик бизнес субъектларининг рақобатдошлигини детерминантлар тизими асосида билим ва табиий ресурслари, ҳаёт сифати ва меҳнат шароитларини комплекс таъминловчи инфратузилма таклиф этилган;
кичик бизнес субъектларининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишда таълим ва илмий фаолият асосида бизнес ҳукумат ўртасидаги интеграцияланган моделини шакллантириш таклиф этилган;
кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини баҳолаш учун нисбий экспорт рақобатбардошлиги индекси (NER), нисбий импортнинг кириб бориши индекси (NIK) ва нисбий савдо рақобатбардошлиги индексидан (NSR) фойдаланиш лозимлиги асосланган;
кичик бизнес субъектларининг рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш истиқболларининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини шакллантириш ва рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кичик бизнес субъектларининг рақобатдошлигини детерминантлар тизими асосида билим ва табиий ресурслари, ҳаёт сифати ва меҳнат шароитларини комплекс таъминловчи инфратузилма бўйича таклиф  Наманган вилояти ҳокимининг 2022 йил 24 август “Наманган вилояти ҳудудларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги                                       VI-25-28-6-0-K/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 08/47-10/10-4089-сон,  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 августдаги 11/03-15-8728-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф бўйича Наманган вилоятида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари фаолиятини тугатиш ҳажми 2020 йилга нисбатан 11,4 фоизга камайиб, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 17,3 фоизга ошган;
кичик бизнес субъектларининг самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишда таълим ва илмий фаолият асосида бизнес ҳукумат ўртасидаги интерацияланган моделини шакллантириш бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимининг 2022 йил 24 августдаги “Наманган вилояти ҳудудларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги                                       VI-25-28-6-0-K/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 08/47-10/10-4089-сон,  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 августдаги 11/03-15-8728-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Наманган вилоятида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектларининг инновацион ҳамда инновацион бўлмаган корхоналар рақобатбардошлигини баҳолаш имконига эга бўлиб, инновацион корхоналар рақобатбардошлик даражаси инновацион бўлмаган корхоналарга нисбатан 19,7 фоиз юқори эканлиги аниқланган;
кичик бизнес субъектларининг рақобатбардошлигини баҳолаш учун нисбий экспорт рақобатбардошлиги индекси (NER), нисбий импортнинг кириб бориши индекси (NIK) ва нисбий савдо рақобатбардошлиги индексидан (NSR) фойдаланиш бўйича таклиф Наманган вилояти ҳокимининг 2022 йил 24 августдаги “Наманган вилояти ҳудудларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги  VI-25-28-6-0-K/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 08/47-10/10-4089-сон,  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил  29 августдаги 11/03-15-8728-сон маълумотномаси).  Ушбу янгиликлар натижасида 2020-2021 йилларда Наманган вилоятида фаолият кўрсатган кичик бизнес субъектларини унинг ҳудудлари бўйича рақобатбардошлик кўрсаткичи ўртача 63,4-70,0 фоиз эканлиги баҳоланди ҳамда Наманган вилоятида фаолият кўрсатган кичик бизнес субъектларини ташқи костюм-шим бозоридаги рақобатбардошлик даражаси 32,8 фоизга тенглиги аниқланган;
ишлаб чиқилган кичик бизнес субъектларининг рақобат устунликларидан самарали фойдаланиш истиқболларининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари бўйича натижалари Наманган вилояти ҳокимининг 2022 йил 24 августдаги “Наманган вилояти ҳудудларида кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги  VI-25-28-6-0-K/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 29 августдаги 08/47-10/10-4089-сон,  Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2022 йил 29 августдаги 11/03-15-8728-сон маълумотномаси). Мазкур илмий натижа асосида вилоятда кичик бизнес субъектларини ривожлантириш ва рақобатбардошлигини шакллантириш бўйича стратегик режалар тузишда фойдаланилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish