Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Шахноза Еркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимининг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Iqt244.
Илмий раҳбар: Хашимов Пазлиддин Зукурович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Расулова Дилфуза Валиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Дилдора Мирсабитовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнидаги иқтисодий муносабатлар ва бандлик ўртасидаги боғлиқликдан келиб чиққан ҳолда ёндашиш асосида ёрдамга мухтож ишсиз ёшлар корхонада ходимлар умумий сонининг ярмидан кўпини ташкил қилган  иш берувчилар учун давлат мулкини ижарага беришда бир йилдан беш йилгача ижара тўловидан озод этиш орқали такомиллаштириш таклифи назарий-услубий жиҳатдан асосланган; 
кам даромадли аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилишнинг иқтисодий механизмини такомиллаштиришга меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш ва у билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш нуқтаи-назаридан ёндашишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизими ишчи кучини такрор ҳосил қилиш нуқтаи-назаридан ёндашган ҳолда корхоналар томонидан янги ишга қабул қилинган ҳар бир ногирон ходим учун давлатнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия ажратиш орқали такомиллаштирилган; 
кам таъминланган оилаларга болалар учун давлат томонидан ажратилаётган нафақалар натижадорлигини иқтисодий ўсиш билан ишчи кучи омили ўртасидаги боғлиқликни ошириш нуқтаи-назаридан ёндашган ҳолда сарфланган маблағларни инсон капиталини ривожлантириш учун йўналтиришга қаратилган ижтимоий шартномалар тузиш орқали ошириш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
ижтимоий ҳимоя тизимини ишлаб чиқариш корхонасида ёрдамга мухтож ишсиз ёшлар ходимлар умумий сонининг ярмидан кўпини ташкил қилган тадбиркорлик субъектларига давлат мулкини ижарага беришда бир йилдан беш йилгача бўлган муддатда ижара тўловидан озод этиш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон “Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони 1-иловасининг 2-бандининг “Ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритаётган ва ходимлар умумий сонининг камида 70 фоизи «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшлар бўлган, давлат мулки объектлари учун ижара ҳақи тўловидан 5 йилга озод этиладиган тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган имтиёзлар” қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва бандлик муносабатлари вазирлиги 2022 йил 3-мартдаги 01/00-03/09-2045-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши республикада ижтимоий ҳимояга мухтож ёшларнинг бандлигини таъминлашга ва уларнинг камбағалликка тушиб қолишининг олдини олишга хизмат қилган;
кам даромадли аҳолини манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш механизмини меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган хотин-қизларни касбга ўқитиш ва у билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш орқали такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июндаги ПҚ-300-сон “Маҳаллаларда ижтимоий хизматларни кўрсатиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ёрдам бериш тизимини янги босқичга кўтариш ҳамда хотин-қизларни касбга ўргатиш ишларини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 9-банди “нодавлат таълим ташкилотларида ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи хотин-қизга касбга ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига БҲМнинг 4 баробаридан ошмаган миқдори давлат томонидан қоплаб бериш” қисмига  киритилган (Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги 2022 йил 3-мартдаги 01/00-03/09-2045-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида мамлакатда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳимояга мухтож қисмини моддий томондан қўллаб-қувватлашда бюджет харажатларининг самарали сарфланиши, ижтимоий жиҳатдан муҳтож аҳоли қатламларининг нисбатан кўпроқ даромад олиши ва ижтимоий ҳимоянинг манзиллилиги ошишига эришилган;
ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини корхоналар томонидан ишга қабул қилинган ҳар бир ногирон ходим учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия ажратиш орқали такомилаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори 1-бандининг “Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун 6 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида субсидия бериш” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 3 мартдаги 01/00-03/09-2045-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалга жорий қилиниши натижасида ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини шакллантириш, уларни меҳнат фаолиятига кенг жалб қилиш орқали ҳаёт сифати ва даражасини ошириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар учун янги иш ўринларини яратишга эришилган;
кам таъминланган оилаларга болалар учун давлат томонидан ажратилаётган нафақалар натижадорлигини сарфланган маблағларни  инсон капиталини ривожлантириш учун йўналтиришга қаратилган ижтимоий шартномалар тузиш орқали ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги ПФ-175-сон “Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ги фармонининг 2.3-бандининг “Ижтимоий шартнома тузишда маблағларни инсон капиталини ривожлантиришга йўналтириш мақсадида болаларни мактаб, мактабгача таълим ва бошқа таълим муассасаларига қатнаши каби шартларни ишлаб чиқиш” қисмини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат  муносабатлари вазирлиги 2022 йил 3 мартдаги 01/00-03/09-2045-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида кам таъминланган оилаларга болалар учун давлат томонидан ажратилаётган нафақалар самарадорлигининг ошиши ва республикада инсон капиталини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish