Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Нариман Шарифбаевичнинг
докторлик диссертация (DSc) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Экологик меъёрлаш тизимини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари», 12.00.06 – Табиий ресурслар ҳуқуқи. Аграр ҳуқуқ. Экологик ҳуқуқ (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Yu46.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Файзиев Шуҳрат Хасанович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор; Сафаров Жаҳонгир Исмаилович, юридик фанлар доктори, доцент; Утегенов Онгарбай Дариябаевич, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади экологик меъёрлашни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштиришни назарий ва амалий нуқтаи назардан ўрганиш, ушбу соҳадаги қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ҳамда тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларининг фавқулодда вазиятлар ҳамда бошқа ҳодисалар натижасида атроф табиий муҳитга ўрнатилган меъёрдан ортиқ миқдор ёки даражада зарарланган ёҳуд ифлосланган тақдирда бундай фалокат ва ҳодисалар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш бўйича мажбуриятларини мустаҳкамлаш зарурлиги асослаб берилган;
радиоактив ва кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қўллаш, зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш жараёнида ушбу соҳада банд бўлган субъекттлар экологик меъёр талабларига, ушбу белгиланган нормативлар ва қоидаларга риоя қилишлари, уларни қўллашнинг зарарли оқибатлари олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўришлари лозимлиги, агарда бундай экологик нормативлардан ошиб кетилгани тақдирда тегишли махсус ваколатли давлат органларига зудлик билан ҳабар беришлари шарт эканлиги асосланган;
ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий ва муҳим бўлган йўналишларидан бири сифатида ушбу соҳада экологик меъёрларни белгилаш фаолияти энг устувор масалалардан бири бўлиши лозимлиги, шу билан бирга ўрмонларни муҳофаза қилиш чораларидан бири сифатида ушбу соҳада экологик нормативларни ўрнатиш ва белгилаш лозимлиги тўғрисидаги, шунингдек, ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган барча тадбирларни экологик нормативлар талабларига мос равишда амалга ошириш ҳамда унга риоя этиш шартлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ваколатлари қаторига ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ҳамда нормативларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва тасдиқлаш лозимлиги асосланган;
экологик жиҳатдан хавфли маҳсулот ҳамда чиқиндиларни республика ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш учун экологик сертификат олиш учун мурожаат қилган субъектга экологик сертификат талаблари бир йил мобайнида мунтазам равишда бузилса ҳамда унинг натижасида инсон ҳаёти ва соғлиғига ёки атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлса бекор қилиниши лозимлиги асослаб берилган;
мамлакатимизда атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолашга оид чораларни тегишли тартибда олинган кўрсаткичларни атроф табиий муҳитнинг сифати ҳолати бўйича нормативлари билан таққослаган ҳолда бажарилиши, қолаверса, ифлосланиш манбалари мониторинги бўйича ишлар экологик нормативлардан келиб чиқққан ҳолда ҳам ўтказилиши лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Экологик меъёрлаш тизимини ҳуқуқий тартибга солиш масалалари борасида олинган илмий натижалар асосида:
Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат органларининг фавқулодда вазиятлар ҳамда бошқа ҳодисалар натижасида атроф табиий муҳитга ўрнатилган меъёрдан ортиқ миқдор ёки даражада зарарланган ёҳуд ифлосланган тақдирда бундай фалокат ва ҳодисалар тўғрисида жамоатчиликни дарҳол хабардор қилиш бўйича мажбуриятларини мустакамлашга доир таклифи Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-754-сон «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 30-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-11/6-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги ваколатли органларнинг мазкур соҳадаги фаолиятини самарали ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
радиоактив ва кимёвий моддаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, қўллаш, зарарсизлантириш ва кўмиб ташлаш жараёнида ушбу соҳада банд бўлган субъекттлар экологик меъёр талабларига, ушбу белгиланган нормативлар ва қоидаларга риоя қилишлари, уларни қўллашнинг зарарли оқибатлари олдини олиш ва бартараф этиш чора-тадбирларини кўришлари лозимлиги, агарда бундай экологик нормативлардан ошиб кетилгани тақдирда тегишли махсус ваколатли давлат органларига зудлик билан ҳабар беришлари шарт эканлиги тўғрисидаги ушбу таклифи Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрдаги ЎРҚ-754-сон «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-11/6-сон далолатномаси). Ушбу таклифни қабул қилинганлиги мазкур соҳада банд бўлган субъектлар маъсулиятини янада самарали ҳуқуқий тартибга солишга хизмат қилган;
ўрмонларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий ва муҳим бўлган йўналишларидан бири сифатида ушбу соҳада экологик меъёрларни белгилаш фаолияти энг устувор масалалардан бири бўлиши лозимлиги, шу билан бирга ўрмонларни муҳофаза қилиш чораларидан бири сифатида ушбу соҳада экологик нормативларни ўрнатиш ва белгилаш лозимлиги тўғрисидаги, шунингдек, ушбу соҳада амалга оширилиши лозим бўлган барча тадбирларни экологик нормативлар талабларига мос равишда амалга ошириш ҳамда унга риоя этиш шартлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 16 апрелдаги янги таҳрирда қабул қилинган ЎРҚ-475-сон «Ўрмон тўғрисида» ги Қонунининг 10, 17 ва 34-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-11/6-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги ўрмон соҳасида экологик нормативларни амалда самарали қўлланилишини кучайтиришга оид ҳуқуқий механизмларни такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ваколатлари қаторига ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш нормалари ҳамда нормативларини ишлаб чиқишни ташкил этиш ва тасдиқлаш лозимлиги тўғрисидаги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрда янги таҳрирда қабул қилинган ЎРҚ-409-сон «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» ги Қонунининг 10, 11 ва 44-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил 15 декабрдаги 10-11/6-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланишда экологик нормативларни амалда самарали қўлланилишини кучайтиришга оид ҳуқуқий механизмларни такомиллашувига хизмат қилган;
экологик жиҳатдан хавфли маҳсулот ҳамда чиқиндиларни республика ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш учун экологик сертификат олиш учун мурожаат қилган субъектга экологик сертификат талаблари бир йил мобайнида мунтазам равишда бузилса ҳамда унинг натижасида инсон ҳаёти ва соғлиғига ёки атроф-муҳитга зарар етказилишига сабаб бўлса бекор қилиниши лозимлиги ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги “Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 75-сон Қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқишда экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида низом” да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 29 декабрдаги 12/21– 62 – сон маълумотномаси). Ушбу таклиф экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар билан муомалада бўлиш юзасидан тегишли муносабатларда экологик сертификатлаштириш тизимини самарали амалга ошишига хизмат қилган;
мамлакатимизда атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолашга оид чораларни тегишли тартибда олинган кўрсаткичларни атроф табиий муҳитнинг сифати ҳолати бўйича нормативлари билан таққослаган ҳолда бажарилишини назарда тутувчи, қолаверса, ифлосланиш манбалари мониторинги бўйича ишлар экологик нормативлардан келиб чиқққан ҳолда ҳам ўтказилиши лозимлиги бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида низом”да ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 29 декабрдаги 12/21– 62 – сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий этилиши атроф табиий муҳитга зарарли таъсир қилиш хавфи юқори бўлган янги ишга тушириладиган хўжалик субъектларининг атроф муҳитга бўлган таъсири ҳамда бошқа зарарли таъсирларни тартибга солишни таъминлаш самарадорлигини ошишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish