Sayt test rejimida ishlamoqda

Анорбоев Муроджон Рахманқул ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Yu551. 
Илмий раҳбар: Матмуратов Батыр Джолдасович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Гўзалхон Уткуровна, юридик фанлар доктори, доцент; Пайзиев Дилшат Юлдашбаевич, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноятининг таркибини комплекс таҳлил қилишдан, мазкур жиноятнинг объектив ва субъектив белгилари мазмун ва моҳиятини тушунишга нисбатан тўғри илмий ёндашувни ишлаб чиқишдан, унга доир жиноят-ҳуқуқий нормаларни қўлланиши бўйича норматив-ҳуқуқий база, тергов ва суд амалиётини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суднинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида бирон бир шаклда аралашиш учун жавобгарликни кучайтириш зарурати асосланган;
ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида прокурорнинг, терговчининг, суриштирувчининг ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахснинг фаолиятига бирон бир шаклда аралашиш учун жавобгарликнинг кучайтирилиши зарурати асосланган;
тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишда жиноятчи шахснинг муаммолари ва ушбу жиноятни содир этиш сабаблари ва уларга имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш ва муҳокама қилиш ҳамда бу тоифадаги жиноятларнинг олдини олиш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш зарурати асосланган;
тергов қилишга ёки суд ишларини  ҳал этишга аралашиш жиноятига қарши курашиш бўйича криминологик чоралар ишлаб чиқиш зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишнинг жиноят-ҳуқуқий жиҳатларига доир масалаларни тадқиқ этишнинг илмий натижалари асосида:
суднинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига, ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида бирон бир шаклда аралашганлик учун жавобгарликнинг белгиланишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 майдаги ПҚ–3723-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишга оид 342-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 
28 мартдаги 27/2-52-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жинояти учун жавобгарлик белгиланган нормаларнинг такомиллашишига ҳамда адолатли жазо тайинланишига хизмат қилган;
ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона ўрганилишига тўсқинлик қилиш мақсадида прокурорнинг, терговчининг, суриштирувчининг ёки терговга қадар текширувни амалга оширувчи мансабдор шахснинг фаолиятига бирон бир шаклда аралашганлик учун жавобгарликни белгилашга оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 майдаги ПҚ–3723-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилигини такомиллаштириш концепцияси асосида ишлаб чиқилаётган Жиноят кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасининг тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашишга оид 342-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 
28 мартдаги 27/2-52-22-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноятларига қарши курашиш ва уларнинг олдини олишга хизмат қилган; 
жиноят содир этган шахс, жиноятнинг сабаблари, жиноятнинг сабаблари ва содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари, жиноятнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар каби тушунчалар мазмунини очиб беришга қаратилган таърифларга оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 1 апрелдаги 12/21-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жиноятининг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни аниқлашга ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олди олинишига хизмат қилган;
жиноятнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилишнинг асосий вазифалари сифатида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда муассасалар ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни ўрганиш, аниқлаш ва бартараф этиш амалиётини йўлга қўйиш; жиноятдан жабрланувчини, ғайриижтимоий хулқ-атворли, жиноят содир этишга мойил бўлган, жиноят содир этган шахсларни ижтимоий мослаштириш чораларини кучайтириш, жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, жиноятларга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, фуқароларнинг жиноятдан жабрланиш хавфини камайтириш (виктимологик профилактика), содир этилган жиноятлар бўйича жамоатчиликда холис фикрни шакллантиришга оид чора- тадбирлар ишлаб чиқиш лозимлигига оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 
10 сентябрдаги 565-сон қарори билан тасдиқланган Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни муҳокама қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 4-бандини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармасининг 2022 йил 1 апрелдаги 12/21-21-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши тергов қилишга ёки суд ишларини ҳал этишга аралашиш жинояти содир этган шахснинг криминологик жиҳатларини аниқлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish