Sayt test rejimida ishlamoqda

Аллаярова Наргиза Имамназаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тадбиркорлик фаолиятида электрон ҳужжатнинг фуқаролик-ҳуқуқий режими: Ўзбекистон ва Қозоғистон тажрибаси”, 12.00.03 – Фуқaролик ҳуқуқи. Тaдбиркорлик ҳуқуқи. Оилa ҳуқуқи. Xaлқaро xуcуcий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Yu630.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рўзиназаров Шухрат Нуралиевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Рахманкулова Нилуфар Ходжи-Акбаровна, юридик фанлар доктори, доцент; Палуаниязов Халмухаммед Аитжанович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ва Қозоғистон тажрибасини инобатга олиб, тадбиркорлик фаолиятида электрон ҳужжатнинг фуқаролик-ҳуқуқий режимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармойишни жўнатувчининг электрон рақамли имзоси ёки ҳарфлар, рақамлар ёки рамзлар уйғунлигидан иборат ноёб идентификатор ёхуд тўлов хизматларини етказиб берувчи томонидан тўлов хизматларидан фойдаланувчини идентификациялаш учун белгиланган ҳамда у билан келишилган бошқа идентификатор (шахсий пароль, бир марталик идентификация коди, биометрик идентификациялаш воситаси) идентификация воситаси ҳисобланиши асосланган;
тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизмати кўрсатилганидан сўнг тўлов хизматларидан фойдаланувчига тўлов хизмати кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши зарурлиги, шунингдек тўлов хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мазмунига доир талаблар Марказий банк томонидан белгиланиши асосланган;
тўлов ҳужжати қоғозда тузилган ёки электрон шаклда шакллантирилган ҳужжат ҳисобланиши, тўлов унинг асосида ёки ёрдамида амалга оширилиши, тўлов ҳужжатларининг шакллари, мажбурий реквизитлари ва уларнинг мазмунига доир бошқа талаблар, электрон тўлов воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан ишлаб чиқилиши асослаб берилган;
электрон рақамли имзо калитларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг раҳбарлари томонидан электрон ҳисоблаш машинаси воситасида электрон рақамли имзо ёпиқ калитини яратиш ва сақлаш имкониятини таъминлаб берувчи ваколатли орган расмий веб-сайти расмий ахборот ресурси ҳисобланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик фаолиятида электрон ҳужжатнинг фуқаролик-ҳуқуқий режими: Ўзбекистон ва Қозоғистон тажрибаси мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
фармойишни жўнатувчининг электрон рақамли имзоси ёки ҳарфлар, рақамлар ёки рамзлар уйғунлигидан иборат ноёб идентификатор ёхуд тўлов хизматларини етказиб берувчи томонидан тўлов хизматларидан фойдаланувчини идентификациялаш учун белгиланган ҳамда у билан келишилган бошқа идентификатор (шахсий пароль, бир марталик идентификация коди, биометрик идентификациялаш воситаси) идентификация воситаси ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси “Тўловлар ва тўлов тизимлари”ги ЎРҚ-578-сон Қонунининг 4-моддаси 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 6 декабрдаги 12-сон далолатномаси). Ушбу таклиф тўловларни амалга оширишдаги идентификация воситаси тушунчаси ва турлари қонунчиликда мустаҳкамланишига имкон берган;
тўлов хизматларини етказиб берувчи тўлов хизмати кўрсатилганидан сўнг тўлов хизматларидан фойдаланувчига тўлов хизмати кўрсатилганлиги фактини тасдиқловчи ҳужжатни қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши зарурлиги, шунингдек тўлов хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг мазмунига доир талаблар Марказий банк томонидан белгиланиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари”ги ЎРҚ-578-сон Қонуни 17-моддаси еттинчи қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 6 декабрдаги 12-сон далолатномаси). Ушбу таклиф тўлов хизматлари кўрсатишга оид талаблар ва бундай хизматларни электрон ҳужжат айланиши орқали расмийлаштириш тартиби белгиланишига хизмат қилган;
тўлов ҳужжати қоғозда тузилган ёки электрон шаклда шакллантирилган ҳужжат ҳисобланиши, тўлов унинг асосида ёки ёрдамида амалга оширилиши, тўлов ҳужжатларининг шакллари, мажбурий реквизитлари ва уларнинг мазмунига доир бошқа талаблар, электрон тўлов воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари Марказий банк томонидан ишлаб чиқилиши ҳақидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Тўловлар ва тўлов тизимлари”ги ЎРҚ-578-сон Қонуни 33-моддаси биринчи ва учинчи қисмларини шакллантиришда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 2021 йил 6 декабрдаги 12-сон далолатномаси). Ушбу таклифлар тўлов ҳужжати тушунчаси қонунчилик даражасида мустаҳкамланишига ва унинг мазмунига қўйиладиган талабларни ишлаб чиқувчи давлат органи белгиланишига хизмат қилган; 
электрон рақамли имзо калитларини рўйхатдан ўтказиш ва электрон рақамли имзо калитларининг сертификатларини олиш учун жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг раҳбарлари томонидан электрон ҳисоблаш машинаси воситасида электрон рақамли имзо ёпиқ калитини яратиш ва сақлаш имкониятини таъминлаб берувчи ваколатли орган расмий веб-сайти расмий ахборот ресурси ҳисобланиши тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 348-сон Қарори билан тасдиқланган Давлат хизматлари марказлари ёки онлайн тарзда (масофадан туриб) расмий ахборот ресурслари орқали электрон рақамли имзо калитини рўйхатга олиш ва электрон рақамли имзо калитининг сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 декабрдаги 773-сон Қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 3 декабрдаги 12/21-50-сон далолатномаси). Ушбу таклиф электрон рақамли имзодан фойдаланиш бўйича расмий ахборот ресурси сифатида онлайн платформа белгиланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish