Sayt test rejimida ishlamoqda

Тешабоев Акбаршох Адхамжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Табиий газдан оқилона фойдаланишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш ва уни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Yu429.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Боротов Миродилжон Хомуджонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Файзиев Шухрат Хасанович, юридик фанлар доктори, профессор; Ҳазратқулов Одилбек Турсунович, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий газдан оқилона фойдаланишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари асосида фуқаролик қонунчилигини такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус ваколатли давлат органига фойдаланилаётган энергия ресурсларининг ҳисобини юритишга доир ваколатларни бериш, шунингдек махсус ваколатли давлат органи томонидан кўп квартирали уй-жой мулкдорларининг умумий фойдаланишдаги мол-мулкка нисбатан энергия жиҳатидан самарадорликни ва энергия жиҳатидан тежамкорликни ошириш юзасидан тадбирлар ўтказишга доир ишларни амалга ошириши асослантирилган;
махсус ваколатли давлат органининг энергия жиҳатидан самарадорлик ва энергия тежамкорлигини ошириш бўйича ишларни юритишига доир маълумотлар базасини шакллантириб бориши зарурлиги ҳамда энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви ва назорати органлари ўз ваколатлари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), иншоотлар, бинолар ва қурилмаларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги нормаларига, шунингдек энергиянинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан текширув ва назоратни амалга ошириши асослаб берилган;
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви ва назорати органлари ўз ваколатлари доирасида энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланганлиги учун юридик шахсларга нисбатан иқтисодий жазо чораларини қўллаши зарур эканлиги, шу билан биргаликда, энергиядан оқилона фойдаланиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга энергия жиҳатидан самарадор ва энергия жиҳатидан тежамкор асбоб-ускуналарнинг тажриба туркумларини ишлаб чиқаришига доир фаолиятида имтиёзлар берилиши асослантирилган;
умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солиш масаласи асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий газдан оқилона фойдаланишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиш ва уни такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
махсус ваколатли давлат органига фойдаланилаётган энергия ресурсларининг ҳисобини юритишга доир ваколатларни бериш, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг кўп квартирали уй-жой мулкдорларининг умумий фойдаланишдаги мол-мулкка нисбатан энергия жиҳатидан самарадорликни ва энергия жиҳатидан тежамкорликни ошириш юзасидан тадбирлар ўтказиши ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида” 1997 йил 25 апрелдаги 412-I-сон Қонуни 111-моддаси иккинчи қисми ўнинчи ва ўн иккинчи хатбошиларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 8 февралдаги
04/2-11-61-cон далолатномаси). Ушбу таклиф энергия ресурсларининг ҳисобини юритиш орқали энергия манбаларини тежаш, энергиянинг амалдаги сарфини аниқлаш орқали уларни тежашнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда кўп квартирали уй-жойларда истиқомат қилувчиларнинг ўз фойдаланишида энергия жиҳатидан самарадорликни ва энергия жиҳатидан тежамкорликни оширишга тарғиб этишга хизмат қилган;
махсус ваколатли давлат органининг энергия жиҳатидан самарадорлик ва энергия тежамкорлигини ошириш бўйича ишларни юритишга доир маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви ва назорати органлари ўз ваколатлари доирасида товарлар (ишлар, хизматлар), иншоотлар, бинолар ва қурилмаларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги нормаларига, шунингдек энергиянинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан текширув ва назоратни амалга оширишига доир таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида” 1997 йил 25 апрелдаги 412-I-сон Қонуни 111-моддаси иккинчи қисми ўн тўртинчи хатбошиси ва 112-моддаси бешинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил
8 февралдаги 04/2-11-61-cон далолатномаси). Ушбу таклиф энергия жиҳатидан самарадорлик ва энергия тежамкорлигини ошириш бўйича ишларни юритишга доир маълумотлар базасини шакллантиришга доир амалиётнинг жорий этилишига хизмат қилган ҳамда унинг махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилишини ҳамда товарлар (ишлар, хизматлар), иншоотлар, бинолар ва қурилмаларнинг энергия жиҳатидан самарадорлиги ва энергия тежамкорлиги нормаларига асосланиши, уларнинг энергиянинг сифат кўрсаткичларига риоя этилиши устидан текширув ва назоратни амалга оширилишига оид янги ҳуқуқий механизмнинг жорий этилишини таъминлаган;
энергиядан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат текшируви ва назорати органлари ўз ваколатлари доирасида энергетика ресурсларидан самарасиз фойдаланганлиги учун юридик шахсларга нисбатан иқтисодий жазо чораларини қўллаши, шунингдек энергиядан оқилона фойдаланиш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга энергия жиҳатидан самарадор ва энергия жиҳатидан тежамкор асбоб-ускуналарнинг тажриба туркумларини ишлаб чиқаришига доир фолиятида имтиёзлар берилишига доир таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”
1997 йил 25 апрелдаги 412-I-сон Қонуни 112-моддаси бешинчи хатбошиси ва 19-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг 2022 йил 8 февралдаги 04/2-11-61-cон далолатномаси). Ушбу таклиф энергетика ресурсларидан (шу жумладан, табиий газдан) энг кўп миқдорда фойдаланувчи истеъмолчилар – юридик шахсларнинг ўз фаолиятида энергияни тежашга мажбур қилувчи императив норманинг қонунчиликда ўз ифодасини топишига, шунингдек фаолияти энергия жиҳатидан самарадор ва энергия жиҳатидан тежамкор асбоб-ускуналарнинг тажриба туркумларини ишлаб чиқаришга асосланган юридик ва жисмоний шахсларга имтиёзлар берилишига хизмат қилган;
умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса – йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга”  доир таклиф “Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги 2015-XII-сон Қонуни билан тасдиқланган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги”  кодекснинг 101-моддаси биринчи қисми санкциясида ўз ифодасини топган
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 14 февралдаги 06/1-05/614-cон далолатномаси). Ушбу таклиф газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш каби хатти ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарликнинг кучайтирилишига сабаб бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish