Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураззоқов Элдор Ғофиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Қодирий романлари тилининг ўзига хос грамматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Fi11254.      
Илмий раҳбар: Азимов Иномжон Мамасодикович, филология фанлари номзоди, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03. 
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Маъруфжон Муҳаммаджонович, филология фанлари доктори, профессор; Сайидов Ёқуб Сиддиқович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Қодирий романларидаги миллий руҳни ифодалаб турган ўзбек тилининг лисоний бирликларини – грамматик воситаларни таҳлил қилиш, ижодкорнинг индивидуал ижодий манерасига хос хусусиятлари, тилдан фойдаланиш маҳорати, сўз танлаш ва қўллашдаги ўзига хосликлари, тилнинг миллий хусусиятлари юқори даражада акс эттирилганлиги ҳамда ҳар бир тил бирлигининг асар муваффақиятидаги ҳиссасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Қодирий романлари матнида қўлланилган грамматик воситаларнинг бадиий матндаги формал-функционал хусусияти, макон ва замон нуқтаи назаридан  тадрижий тараққиёти очиб берилган;
Абдулла Қодирий романлари матнида асар муваффақиятини таъминлашга хизмат қилувчи мустақил ва ёрдамчи сўзлар ҳамда грамматик шаклларнинг қўлланиш услуби бугунги адабий меърлардан сезиларли фарқ қилиши аниқланган;
миллий роман матнида юксак бадиийлик, нутқ ва мулоқот манзараларини ифода қилган синтактик бирликлар ҳозирги ўзбек адабий тили синтактик бирликлари нисбатан қиёсий тадқиқ қилинган ва тўлиқсиз гаплар ўзбекона нутқ маданиятини ифода қилишда фаол иштирок этиши асослаб берилган.
ҳозирги ўзбек адабий тилида миллий тилимиз софлигини сақлаган ҳолда сўз ясалишини янада ривожлантириш, нутқ ва мулоқот шаклларини такомиллаштириш учун муқобил сифатида айрим ўзбекча сўзлар, ясовчи аффикслар, ясалмалар танлаб олинган  ва уларни амалда қўллаш миллий аҳамиятга эга эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Қодирий романлари тилининг ўзига хос грамматик хусусиятларини ўрганиш асосида:
Абдулла Қодирий романлари матнида қўлланилган грамматик воситаларнинг бадиий матндаги ифода хусусияти, лисоний имкониятлари макон ва замон нуқтаи назаридан тадқиқига оид таҳлиллардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФА-ФИ-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши”  мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 3 июндаги 1701/119-сон маълумотномаси). Натижада миллий тилнинг софлигини сақлаган ҳолда сўз ясалишини янада ривожлантириш, нутқ ва мулоқот шаклларини такомиллаштириш сўзнинг коннотатив маъноларининг мустақиллашиши, янги сўзларнинг юзага келишида миллий-маънавий омилларнинг таъсири назарий жиҳатдан асосланган;
матн таъсирчанлигини оширишга хизмат қилувчи нақл ва мақолларда ҳамда нутқ ва мулоқот манзараларини ифодалашда тўлиқсиз гапларнинг фаол иштирок этиши тўғрисидаги илмий натижалар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ  гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-А1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (ЎзФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 3 июндаги 1701/119-сон маълумотномаси). Натижада нақл-мақолларнинг миллий-маънавий, ижтимоий-тарихий илдизлари халқ тилининг миллий табиати билан узвий алоқада эканлиги очиб берилган;
нутқнинг таъсирчанлигини таъминлашга хизмат қилувчи мустақил ва ёрдамчи сўзлар ҳамда грамматик шаклларнинг қўлланиши, муаллифнинг тилдан фойдаланиш маҳорати, ўзига хос услуб яратишида лисоний воситаларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон телерадиокомпанияси “O‘zbekiston” телеканали орқали эфирга узатилган “Муносабат”, “Ассалом Ўзбекистон” кўрсатувларининг сценарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 21 ноябрдаги 01-13-1924-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувларнинг мазмуни илмий далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish