Sayt test rejimida ishlamoqda

Исламов Ўткуржон Ҳосилжоновичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек нутқ маданиятининг тарихий илдизлари ва шаклланиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.DSc/Fil95. 
Илмий маслаҳатчи: Худайберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.03.
Расмий оппонентлар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор; Нормаматов Султонбек Эрмаматович, филология фанлари доктори, профессор; Ўразбоев Абдулла Дурдибоевич,         филология фанлари доктори, доцент .
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек нутқ маданиятининг шаклланиш босқичлари ва тарихий илдизларини очиб бериш, уларнинг мазкур соҳа  ривожидаги ролини асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
нутқ маданияти фанининг шаклланишида Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Кайковус, Маҳмуд Кошғарий, Хусайн Воиз Кошифий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино,  Абу Наср Форобий,  Алишер Навоийнинг нутқ одоби, тил маданияти ҳақидаги қарашлари назарий асос вазифасини ўтаганлиги асосланган;
ўзбек нутқ маданияти фанининг тарихий илдизлари жуда қадимий тарихга эга эканлиги дастлабки ёзма манбалар, илк илмий грамматикалар асосида далилланган;
адабий тилнинг миллий тиллар шаклланишида меъёрий-лисоний қоидаларга йўналтирувчи  амалий аҳамияти очиб берилиб, маданий нутққа эришишдаги роли  далилланган; 
тилшунослик тарихида нутқ маданияти масалаларининг ахлоқшунослик ва маданиятшунослик билан алоқадор ҳолда шаклланганлиги ва умумий тарихий илдизга эгалиги асосланган;
нутқ маданиятининг фан сифатида шаклланишининг лисоний-хронологик босқичлари аниқланиб, буюк алломалар ва тилшунослик мактаблари томонидан илгари сурилган қарашларнинг аҳамияти очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нутқ маданиятининг шаклланиши ва илдизларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
нутқ маданияти фанининг шаклланишида Юсуф Хос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Кайковус, Маҳмуд Кошғарий, Хусайн Воиз Кошифий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино,  Абу Наср Форобий,  Алишер Навоийнинг нутқ одоби, тил маданияти ҳақидаги қарашлари назарий асос вазифасини ўтаганлиги каби хулосалардан  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида бажарилган ФА – Ф 1 – Г 041 рақамли “Ўзбек тили лексикаси ва терминологиясининг мустақиллик даври тараққиётини тадқиқ этиш” илмий-тадқиқот лойиҳасининг “Навоий тили луғати” йўналиши бўйича фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон  Фанлар академиясининг  2020 йил 18 декабрдаги 125-сон маълумотномаси). Натижада мазкур қисмдаги назарий фикрларнинг иллюстратив мисоллар билан далилланиш даражаси ортган; 
ўзбек нутқ маданияти ва мулоқот одобининг шаклланиши тарихи ҳақидаги қарашлардан   Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-78 – “Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тили, унинг тарихий тараққиёти ва истиқболлари (вазифавий-услубий таҳлили асосида)” деб номланган фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг  2020 йил 18 декабрдаги 124-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳадаги ўзбек тили вазифавий услубларининг тарихий тараққиёти ёритилган ўринлардаги тавсифлар мазмунан бойиган;
тилшунослик тарихида нутқ маданияти масалаларининг ахлоқшунослик ва маданиятшунослик билан алоқадор ҳолда шаклланганлиги ва умумий тарихий илдизга эгалиги, нутқ маданиятининг фан сифатида шаклланишининг лисоний-хронологик босқичлари аниқланиб, буюк алломалар ва тилшунослик мактаблари томонидан илгари сурилган қарашларнинг аҳамияти, маданиятли нутқни юзага чиқарувчи омиллар  хусусидаги фикрлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телеканали ижодкорлари тайёрлаган айрим кўрсатувларнинг, хусусан, “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Fikr.Uz” кўрсатуви ҳамда Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан тайёрланган дастурларнинг  сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган  (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2020 йил 7 декабрдаги 01-13-1256-сон маълумотномаси). Натижада мазкур эшиттиришлар ва кўрсатувларнинг сифати яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish