Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшонқулова Шафоат Эргашевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Мустақил таълим жараёнида бўлажак  бошланғич синф ўқитувчиларида ўқув-билиш компетенциясини ривожлантириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped1428.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педaгoгикa фaнлaри доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна, педaгoгикa фaнлaри доктори,           профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенциясини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенцияси мустақил таълим жараёнида ўқитишнинг тизимлилик, изчиллик, дифференциаллаш ва индивидуаллаштириш тамойиллари ташкил-тузилмавий, мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив компонентлари мазмуни босқичма-босқич аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенциясини ривожлантириш мустақил таълимнинг дидактик векторли инвариатив, вариатив ва манзилли топшириқлар мазмуни субъект-субъект муносабатларида ижтимоий идентификациянинг устуворлигига таянадиган педагогик механизмни такомиллаштириш асосида  такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенциясини  ривожлантириш технологиялари ўқитишнинг модулли-рейтинг ва интерактив ақлий ҳужум, бир-бирини ўқитиш, рецензия, муаммо, кластерли жараёнларнинг яхлит кўп компонентли мақсадли, жараёнли ва назорат ташкилий-педагогик тузилмаси бирлигини адаптив мосташтириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ўқув-билиш компетенциясини ривожланитириш модели касбий-шахсий ва предметли-технологик билимлар ҳамда ижобий мотивация компенентларининг алгоритмик босқич динамиклиги билан адаптив уйғунлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасалари талабаларини ўқув-билиш компетентлигини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенцияси мустақил таълим жараёнида ўқитишнинг тизимлилик, изчиллик, дифференциаллаш ва индивидуаллаштириш тамойиллари ташкил-тузилмавий, мотивацион, когнитив, фаолиятли, рефлексив компонентлари мазмуни босқичма-босқич аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-194 сон рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчисининг ўқув-билиш компетенцияси тузилмаси ва мазмунини аниқлаш имкони оширилган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенциясини ривожлантириш мустақил таълимнинг дидактик векторли инвариатив, вариатив ва манзилли топшириқлар мазмуни субъект-субъект муносабатларида ижтимоий идентификациянинг устуворлигига таянадиган педагогик механизмни такомиллаштириш асосида  такомиллаштиришга доир тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-194 сон рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенциясини ривожлантириш воситаси сифатида талабалар мустақил таълими имкониятларини аниқлаштиришга шароит яратади.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенциясини  ривожлантириш технологиялари ўқитишнинг модулли-рейтинг ва интерактив ақлий ҳужум, бир-бирини ўқитиш, рецензия, муаммо, кластерли жараёнларнинг яхлит кўп компонентли мақсадли, жараёнли ва назорат ташкилий-педагогик тузилмаси бирлигини адаптив мосташтириш асосида такомиллаштиришга оид ишланмалар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-194 сон рухсатномаси). Натижада мустақил таълим жараёнида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг ўқув-билиш компетенциясини ривожлантириш моделини ишлаб чиқиш самарадорлиги ортган.
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларида ўқув-билиш компетенциясини ривожланитириш модели билиш эҳтиёжлари қиймат-семантик ғоялари касбий ва шахсий ютуқлари инварятив, варятив вазифалар ҳамда предмет-технологик билимлари ва ижобий мотивацияни оптималлаштиришга оид тавсиялар “Математика ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғи асосида берилган 388-194 сон рухсатномаси). Натижада бошланғич синф ўқитувчиларида ўқув-билиш компетенцияси ривожланганлиги кўрсаткичларини аниқлаш ҳамда самарадорлигини баҳолашга шароит яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish