Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуманиязова Злиха Реймовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Қорақалпоқ халқ ўйинлари воситасида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3802.
Илмий раҳбар: Хамдамова Махзуна Турсуновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Карлибаева Гулжахан Ермекбаева, педагогика фанлари доктори (DSс), профессор; Ҳурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSс).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоқ халқ ўйинлари воситасида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 мактабгача ёшдаги болаларини Қорақалпоқ халқ ўйинлари асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш ўз устидa мaқсaдли ишлaш, ўз ўзини фaoллaштириш, ижодий aлoқa ўрнaтиш ва мулoқoтдa мослашувчанлик кoмпoнентлaри билан сюжетли ўйинлар, табиатни кузатиш жараёнларини оддийдан мураккабга қараб идиентив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
 мактабгача ёшдаги болаларнинг Қорақалпоқ халқ ўйинлари воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаси ривожлантирувчи ўйин муҳитида болаларнинг жисмоний ва руҳий сифатларини ва ўзаро ишонч ва ҳурмат одобини тарбиялаш ҳамда қизиқувчанлиги ва интилувчанлигига кўра ижодкорлик қобилияти, эмоионналлик даражаларини ўзаро адаптив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёни тарбияланувчилар индивидуал сифатларнинг устуворлиги туфайли коммуникативликнинг когнитив жараёнлар билан уйғун ривожланишига мос равишда ривожлантирувчи ўйинларга жалб қилиш, интерактивлик муҳитини яратиш ҳамда дидактик характердаги интенсив мулоқотлар самарадорлигига эришиш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг халқ ўйинлари асосида маънавий-ахлоқий тарбиясининг ривожланганлик даражалари коммуникатив қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган интегратив-дидактик топшириқларнинг тизимли комбинациясини амалда қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ халқ ўйинлари воситасида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимини такомиллаштириш мавзусидаги олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида: 
мактабгача ёшдаги болаларини Қорақалпоқ халқ ўйинлари асосида маънавий-ахлоқий тарбиялаш ўз устидa мaқсaдли ишлaш, ўз ўзини фaoллaштириш, ижодий aлoқa ўрнaтиш ва мулoқoтдa мослашувчанлик кoмпoнентлaри билан сюжетли ўйинлар, табиатни кузатиш жараёнларини оддийдан мураккабга қараб идиентив уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 ноябрдаги 07-07-4302/04 рақамли маълумотномаси). Натижада Қорақалпоқ халқ ўйинлари воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг маънавий- ахлоқий тарбиялашнинг педагогик имкониятларини тахлил этишга имкон яратилган. 
мактабгача ёшдаги болаларнинг Қорақалпоқ халқ ўйинлари воситасида маънавий-ахлоқий тарбиялаш методикаси ривожлантирувчи ўйин муҳитида болаларнинг жисмоний ва руҳий сифатларини узлуксиз тарбиялаш, ўзаро ишонч ва ҳурмат одобини тарбиялаш ҳамда қизиқувчанлиги ва интилувчанлигига кўра ижодкорлик қобилияти ва эмоионналлик даражаларини ўзаро адаптив мувофиқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда Ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 ноябрдаги 07-07-4302/04 рақамли маълумотномаси). Натижада халқ ўйинлари воситасида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш моделини такомиллаштиришга имкон яратилган.
мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш жараёни тарбияланувчилар индивидуал сифатларнинг устуворлиги туфайли коммуникативликнинг когнитив жараёнлар билан уйғун ривожланишига мос равишда ривожлантирувчи ўйинларга жалб қилиш, интерактивлик муҳитини яратиш ҳамда дидактик характердаги интенсив мулоқотлар асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” мавзусидаги лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 ноябрдаги 07-07-4302/04 рақамли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ўйин компетенцияларини ривожлантиришга таъсир этувчи педагогик омилларни такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.
мактабгача ёшдаги болаларнинг халқ ўйинлари асосида маънавий-ахлоқий тарбиясининг ривожланганлик даражалари коммуникатив қобилиятларни ривожлантиришга қаратилган интегратив-дидактик топшириқларнинг тизимли комбинациясини амалда қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган КА-1-003 рақамли “Ёшларда Ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 30 ноябрдаги 07-07-4302/04 рақамли маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотида халқ ўйинлари воситасида мактабгача ёшдаги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш методини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish