Sayt test rejimida ishlamoqda

Умаров Джамшед Сайитмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped3467.
Илмий раҳбар: Холиков Аъзам Абдусаломович, педaгогикa фaнлaри доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, педaгогикa фaнлaри доктори, профессор;  Раҳматова Феруза Абулқосимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг фуқаролик саводхонлиги  турмуш тарзидаги ўзгаришлар трансформацияси тенденцияларида юзага келган шахсий қизиқишларни ёш хусусиятлари билан боғлиқ ҳаракатларни режалаштириш кўникмалари билан идентивлигини мослаштиришга қаратилган аҳлоқий адекватлигни таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш модели янги шароитларга тезкор мохирона ва мустақил мослашиш, маданий муҳит билан кенг мулоқат маданиятни эгаллаш ҳамда аҳлоқий қадриятлар ва шахсий сифатларни ўзаро адекват уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш мезонлари ижодий топшириқларни бериш, субъектив англаш, ахборот таҳдидларга қарши курашишнинг ифодаланганлик тадбирлари ва ҳуқуқий қадр-қийматни улуғлашга креатив ёндашиш, вақт ва маконда сифатнинг динамик ўзгарувчанлигига босқичма-босқич мослаштириб бориш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини рибегиланганлик даражасини бахолаш механизми эмационал-мативацион, инфармацион-когнитив фаолиятга доир ва аксеологик мезонларни ташхис этишнинг  рефлексив ва проектив продуктивлигига эришишга қаратилган педагогик челленжларни қўллаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янгиланаётган Ўзбекистон шароитида талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларнинг фуқаролик саводхонлиги  турмуш тарзидаги ўзгаришлар трансформацияси тенденцияларида юзага келган шахсий қизиқишларни ёш хусусиятлари билан боғлиқ ҳаракатларни режалаштириш кўникмалари билан идентивлигини мослаштиришга қаратилган аҳлоқий адекватлигни таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган КА-1-003-рақамли «Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини ривожлантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш» номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 1 декабрдаги 02-07-3842/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш тамойилларининг педагогик имкониятлари кенгайтиришга шароит яратилган;
талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш модели янги шароитларга тезкор мохирона ва мустақил мослашиш, маданий муҳит билан кенг мулоқат маданиятни эгаллаш ҳамда аҳлоқий қадриятлар ва шахсий сифатларни ўзаро адекват уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124-рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 1 декабрдаги 02-07-3842/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг субъектли-аҳлоқий ёндашув асосида талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантиришнинг педагогик имкониятларини кенгайтиришга эришилган;
талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш мезонлари ижодий топшириқларни бериш, субъектив англаш, ахборот таҳдидларга қарши курашишнинг ифодаланганлик тадбирлари ва ҳуқуқий қадр-қийматни улуғлашга креатив ёндашиш, вақт ва маконда сифатнинг динамик ўзгарувчанлигига босқичма-босқич мослаштириб бориш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган КА-1-003-рақамли «Ёшларда ватанпарварлик дунёқарашини шакллантиришнинг илмий-педагогик технологиялари ягона тизимини ишлаб чиқиш» номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 1 декабрдаги 02-07-3842/04-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг субъектли-ахлоқий ёндашув асосида талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини структуравий компонентларини такомиллаштиришга имкон яратилган;
талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини рибегиланганлик даражасини бахолаш механизми эмационал-мативацион, инфармацион-когнитив фаолиятга доир ва аксеологик мезонларни ташхис этишнинг  рефлексив ва проектив продуктивлигига эришишга қаратилган педагогик челленжларни қўллаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124-рақамли «Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш» номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 1 декабрдаги 02-07-3842/04-сон маълумотномаси). Натижада субъектли-ахлоқий ёндашув асосида талабаларнинг фуқаролик саводхонлигини ривожлантириш моделини такомиллаштириш имкони яратилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish