Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамраева Азиза Фарҳадовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Рефлексив мониторинг асосида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3 PhD /Ped578 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар:  Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Исакулова  Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори,профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: рефлексив мониторинг асосида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
 олий таълим ташкилотлари талабаларида касбий компетенцияларнинг компонентлари шахсий ва жамоавий рефлексив мониторинги педагогик инновация, шахсга йўналтирилган таълим, диверсификация субъективлик йўналишлари ҳамда касбий-педагогик маданият вариативлиги ва маслашувчанлигини барқарорлаштириш асосида ривожлантирилган;
педагогик ва рефлексив мониторингининг қиёсий хусусиятлари касбий компетентлик стратегик, тактик ва оператив бошқариш, рефлексив-ижодий жараёнларни оптималлаштириш, педагогик кўникмаларни рефлексив ташхис этиш ҳамда изчиллик, узлуксизлик динамикасини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
рефлексив мониторинг асосида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенциялари мазмуни ҳамкорликда фикрлаш, субъективлик, таълим маданияти, шахсга йўналтирилган педагогик жараён имкониятлари ҳамда касбий-гуманитар маданият ва квалиметрик сифатни ўлчаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштирилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш тузилмавий-функционал модели мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолият, натижавий-рефлексив босқичларни квалификацион ва прфессиографик компетентлик ва ўқув мақсадлари таксономиясига рационал мослаштириш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Рефлексив мониторинг асосида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришга оид олинган илмий натижалари асосида:
олий таълим ташкилотлари талабаларида касбий компетенцияларнинг компонентлари шахсий ва жамоавий рефлексив мониторинги педагогик инновация, шахсга йўналтирилган таълим, диверсификация субъективлик йўналишлари ҳамда касбий-педагогик маданият вариативлиги ва маслашувчанлигини барқарорлаштириш асосида ривожлантиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 ноябрдаги 02-07-3930/04-сон далолатномаси). Натижада олий таълим ташкилотлари талабаларида касбий компетенцияларнинг компонентлари шахсий ва жамоавий рефлексив мониторинги  асосида ривожлантириш имкони кенгайтирилган;
педагогик ва рефлексив мониторингининг қиёсий хусусиятлари касбий компетентлик стратегик, тактик ва оператив бошқариш, рефлексив-ижодий жараёнларни оптималлаштириш, педагогик кўникмаларни рефлексив ташхис этиш ҳамда изчиллик, узлуксизлик динамикасини босқичма-босқич таъминлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун фанлардан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 ноябрдаги 02-07-3930/04-сон далолатномаси). Натижада рефлексив мониторинг асосида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг умумий омиллари орқали такомиллаштиришга эришилган;
рефлексив мониторинг асосида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенциялари мазмуни ҳамкорликда фикрлаш, субъективлик, таълим маданияти, шахсга йўналтирилган педагогик жараён имкониятлари ҳамда касбий-гуманитар маданият ва квалиметрик сифатни ўлчаш мезонларини киритиш асосида такомиллаштиришга доир хулосалар Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 ноябрдаги 02-07-3930/04-сон далолатномаси). Натижада, рефлексив мониторинг асосида олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенциялари мазмуни дидактик-концептуал қонуниятлар ва тамойиллар орқали ривожлантириш имкони оширилган;
олий таълим ташкилотлари талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш тузилмавий-функционал модели мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолият, натижавий-рефлексив босқичларни квалификацион ва прфессиографик компетентлик ва ўқув мақсадлари таксономиясига рационал мослаштириш  асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университеитида бажарилган А-1-123 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчилари учун фанлардан мультимедиали дарс ишланмалар мажмуасини яратиш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифлар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 8 ноябрдаги 02-07-3930/04-сон далолатномаси). Натижада, талабаларининг касбий компетенцияларини ривожлантириш тузилмавий-функционал моделини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish