Sayt test rejimida ishlamoqda

Шотурсунова Нодира Насировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизларнинг иш билан бандлигини такомиллаштириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.3.PhD/Iqt781.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Абдурахманова Гулнора Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01 
Расмий оппонентлар: Умурзаков Баҳодир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тула Нодирбек Баходирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD). 
Етакчи ташкилот: «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизларнинг иш билан бандлиги даражасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизларнинг муносиб иш билан бандлигини реестр тизими орқали, яъни олти ой давомида даромад олишини мониторинг қилиб борган ҳолда доимий даромадга эга бўлганидан кейин ижтимоий ҳимоя реестиридан чиқариш бўйича ёндашув асослаб берилган;
шаҳар ва туманлар ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, хотин-қизлар тадбиркорлиги ихтисослашуви ва муносиб иш билан бандликни назарда тутувчи “ўсиш нуқта”лари ва драйвер соҳалари асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида меҳнат бозорининг худудий хусусият-ларига кўра бюджет лойиҳаларини гендер экспертизасидан ўтказиш, “Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш”ни режалаштириш ва бюджетлаштириш жараёнини босқичма-босқич жорий этиш кабилар асосида гендер рақобатбардошлигини тизимли ривожлантириш асосланган;
миллий ҳунармандчилик билан банд бўлган хотин-қизлар касбий фаолияти самарадорилигини IT технологиялар асосида ошириш, қишлоқ жойларда агробизнесни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини самарали ташкил қилишда халқаро молиявий институтлар ва иқтисодий донорликдан кенг фойдаланишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизларнинг иш билан бандлигини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижаларидан:
хотин-қизларнинг муносиб иш билан бандлигини реестр тизими орқали, яъни олти ой давомида даромад олишини мониторинг қилиб борган ҳолда доимий даромадга эга бўлганидан кейин ижтимоий ҳимоя реестридан чиқариш бўйича ёндашув (Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 02-01/998-сон маълумотномаси) бўйича таклифдан фойдаланиш натижасида мониторинг тизимининг такомиллашувига кўра қандолатчилик, сартарошлик каби қишлоқ жойларда талаб юқори бўлган касбларга ўргатиш ва улар фаолияти самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикасида хотин-қизларнинг иш билан бандлиги таркиби ва уларга таъсир этувчи омиллар илмий-услубий баҳолаш ва ҳудудда инсон капиталини ривожлантиришда хос ёндашув Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан 2022 йилнинг 2 июнида имзоланган Қўшма қарор билан тасдиқланган “Оила институтини мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирларни тизимли ташкил этиш бўйича мутасадди вазирлик ва идораларнинг 2022 йилнинг июнь-декабрь ойларига мўлжалланган ҳамкорлик дастури”ни (дастурнинг IV йўналиши) ишлаб фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 3 октябрдаги 01/00-01/19-8839-сон маълумотномаси). Натижада дастурни ишлаб чиқишда тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда хизмат кўрсатиш, саноат, қурилиш, агротехнологиялар, IT йўналиши бўйича ўқитишни ташкил қилиш, касб-ҳунар марказида ўқишни тамомлаганларга асбоб-ускуна сотиб олиш учун субсидия ажратиш орқали фаолият самарадорлигини янада оширишга хизмат қилган;
Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларининг ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари, хотин-қизлар тадбиркорлиги ихтисослашуви ва муносиб иш билан бандликни назарда тутувчи   “ўсиш нуқта”лари ва драйвер соҳалари бщйича таклифлар асосида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда тижорат банклари томонидан биргаликда қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 3 октябрдаги 01/00-01/19-8839-сонли, Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг 2022 йил 2 ноябрдаги 11/01-26-11901-сон маълумотномалари). Таклифлар хотин-қизлар учун субсидиялар ва имтиёзли кредитлар ажратиш, ўз-ўзини банд қилиш воситалари хариди учун таъминотининг имкониятларини кенгайтиришга ҳамда Хўжайли туманида устав фонди 3,2 млрд. сўмлик новдалардан буюмлар тўқишга йўналтирилган “Qaraqalpaq Onermentler klasteri” МЧЖ (Жамият) кластери ташкил этилиб, Тўрткўл, Амударё ва Беруний туманларида ҳам филиаллар фаолияти йўлга қўйилиб, уста-шогирд анъаналари асосида Тўрткўл туманида 216 нафар, Хўжайлида 122 нафар, Амударёда 176 нафар ва Кегейлида 210 нафар  шогирдлар саватчилик йўналишида ўқув-курслари ташкил этилиб, кластернинг 16 та тумандаги филиалларига (ҳар бирига 10 гектардан) жами 160 гектар ер майдонлари берилиб, ҳар бир туманда Жамият филиали ёки маркази ташкил қилиш учун 150 кв. метрдан кам бўлмаган ер ажратилган. Шунингдек, айнан тадқиқотчи Н.Шотурсунова ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Савдо-саноат палатаси томонидан “Тадбиркор аёллар клуби” фаолияти ташкил қилинган;
меҳнат бозорининг ҳудудий хусусиятларига кўра бюджет лойиҳаларини гендер экспертизасидан ўтказиш, “Гендерга йўналтирилган бюджетлаштириш”ни режалаштириш ва бюджетлаштириш жараёнини босқичма-босқич жорий этиш кабилар асосида гендер рақобатбардошлигини тизимли ривожлантириш бўйича таклифлардан Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси томонидан  “Ўзбекистон Республикасида 2030 йилга кадар гендер тенгликка эришиш стратегияси” ҳамда “2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 02-01/998-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлардан хотин-қизларни ижтимоий ҳимоялашда турли ташкилотлар фаолияти мувофиқлаштириш даражасини ошириш ҳамда Қорақалпоғистон аҳолисини ижтимоий муҳофаза қилишда 82 мингга яқин оилага моддий ёрдам кўрсатилишида услубий асос сифатида фойдаланилган;
миллий ҳунармандчилик билан банд бўлган хотин-қизлар фаолияти самарадорилигини IT технологиялар асосида ошириш, қишлоқ жойларда агробизнесни ривожлантириш орқали хотин-қизлар бандлигини самарали ташкил қилиш бўйича таклифлардан Хотин-қизлар қўмитаси томонидан “Ҳудудларда хотин-қизларни касб-ҳунарга тайёрлаш дастур”лари ва аҳолининг гендер тенгликка ижобий муносабатини янада оммалаштириш бўйича ахборот-таҳлил материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг 2022 йил 30 сентябрдаги 02-01/998-сон маълумотномаси). Таклифлардан фойдаланиш натижасида амалдаги таълимнинг ижтимоий-гуманитар фанлар йўналишлари билан бир қаторда муҳандис-технологик (ахборот технологиялари, энергетика, инженерия ва б.) ва ҳуқуқшунослик соҳаларидаги аёллар улушини янада ошириш ҳамда “Ишга марҳамат” мономарказлари, шаҳар ва туманлардаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази, МФЙларда ташкил этилган ўқув масканлари фаолиятини самарали ташкил қилиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish