Sayt test rejimida ishlamoqda

Жахонгиров Илимдоржон Жаҳонгиржон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини самарали бошқариш методологиясини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомaласи ва кредит; 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.DSc/Iqt350.
Илмий маслаҳатчи: Махмудов Носир Махмудович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01 рақамли илмий кенгаш асосида бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, академик; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хошимов Акром Абдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини самарали бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини молиялаштиришда “жон бошига”, “натижага қараб” ҳамда “даволанган ҳолат учун” ёндашувларини татбиқ этиш орқали молиялаштириш механизмини такомиллаштириш таклиф этилган;
 аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажми – “Кафолатланган пакет” доирасида ажратилган маблағларни жамлаш, бошқариш, уларнинг самарали ва мақсадли сарфланишини ташкил этиш, давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи Жамғарма ташкил этиш бўйича таклиф ишлаб чиқилган;  
 тиббиёт муассасаларининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, ягона бошқарувга эга марказий тиббиёт бирлашмаларини ташкил этиш орқали “тиббиёт кластер”ларини шакллантириш таклифи асосланган;
 соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш самарадорлигини баҳолашда “юқори самарадорлик” [10 дан юқори]; “ўртача самарадорлик” [2 дан 10 гача]; “паст самарадорлик” [2,0 дан паст] даражаларига асосланган шкаладан фойдаланиш таклиф этилган; 
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришнинг турли сценарийлари асосида 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Соғлиқни сақлаш соҳасида молиявий бошқарув фаолияти методологиясини такомиллаштириш бўйичa олинган илмий натижалар aсoсидa:
соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини молиялаштиришда “жон бошига”, “натижага қараб” ҳамда “даволанган ҳолат учун” ёндашувларини татбиқ этиш орқали молиялаштириш механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6110-сон Фармони ҳамда “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4890-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 34-5/1663-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сирдарё вилоятида ўтказилаётган тажриба-синов лойиҳаси доирасида маблағлар сарфи самарадорлигига эришилган;
аҳолига давлат томонидан бепул тиббий хизматлар ва дори воситалари ҳажми – “Кафолатланган пакет” доирасида ажратилган маблағларни жамлаш, бошқариш, уларнинг самарали ва мақсадли сарфланишини ташкил этиш, давлат тиббий суғурта тизимини жорий этиш, бошқариш ҳамда ушбу соҳада ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи Жамғарма ташкил этиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 ноябрдаги “Соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги модели ва давлат тиббий суғуртаси механизмларини Сирдарё вилоятида жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4890-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 34-5/1663-сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат тиббий суғуртаси жамғармасининг 2021 йил 7 апрелдаги 02-01/70-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимида 1,8 млрд. сўм ҳажмидаги маблағнинг мақсадли сарфланишига эришилган;  
тиббиёт муассасаларининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, ягона бошқарувга эга марказий тиббиёт бирлашмаларини ташкил этиш орқали “тиббиёт кластер”ларини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги “Сирдарё вилоятида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг янги модели-Гулистон тиббиёт кластерини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 318-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 23 сентябрдаги 34-09/12789-сон маълумотномаси, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 7 апрелдаги 34-5/1663-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йил якуни бўйича Сирдарё вилоятида тиббиёт кластери ташкил этилган;
соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш самарадорлигини баҳолашда “юқори самарадорлик” [10 дан юқори]; “ўртача самарадорлик” [2 дан 10 гача]; “паст самарадорлик” [2,0 дан паст] даражаларига асосланган шкаладан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ПҚ-73-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 06-40653-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2022-2024 йиллар учун биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет харажатлари ва ривожлантириш дастурларининг Мақсадли индикаторлари ишлаб чиқилган; 
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштиришнинг турли сценарийлари асосида 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ПҚ-73-сон қарори лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 22 декабрдаги 06-40653-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ушбу қарор билан тасдиқланган мақсадли индикаторларнинг ишлаб чиқилиши ҳамда Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган тажриба-синов лойиҳаси доирасида Давлат тиббий тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан тиббиёт муассасаларини молиялаштиришда қўлланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish