Sayt test rejimida ishlamoqda

Самандарова Гулмира Музаффар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда бюджет очиқлигини таъминлашни такомиллаштириш», 08.00.07 – «Молия, пул муомаласи ва кредит» (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Iqt1801.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пулатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01. 
Расмий оппонентлар: Қузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Шоҳжаҳон Баҳодир ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа  доктори (Phd).
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда бюджет очиқлигини таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришда бевосита манфаатдор аҳолининг овоз бериш жараёнларидаги иштироки самарадорлигини туман (шаҳар) ҳокимликлари кесимида аҳамиятли лойиҳа йўналишлари рўйхати ва уларнинг смета қийматини ҳисоблаш жамоат марказлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали ошириш таклифи асосланган;
бюджет очиқлигини янада такомиллаштиришда ташаббусли бюджет ҳамда бюджет кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида тақдим этилишини ифодаловчи фуқаролар учун шаффоф бюджет амалиётини ривожлантириш таклифи асосланган;
ташаббускор бюджет жараёнларида турли аҳоли манзилларидаги яшовчилар зичлигининг фарқланиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган бюджет маблағларидан фойдаланишдаги тафовутларни молиялаштиришга тақдим этиладиган лойиҳалар сони орқали мувофиқлаштириш таклифи асосланган;
маҳаллий ҳокимликларнинг бюджет очиқлигини таъминлаш жараёнидаги иштирокини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик рейтинги кўрсаткичлари таркибига фуқароларнинг ташаббускор бюджет жараёнлари орқали амалга оширилган ободончилик ва эришилган фаровонлик кўрсаткичлари қийматини киритиш орқали рағбатлантириш таклифи асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда бюджет очиқлигини таъминлашни такомиллаштириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришда бевосита манфаатдор аҳолининг овоз бериш жараёнларидаги иштироки самарадорлигини туман (шаҳар) ҳокимликлари кесимида аҳамиятли лойиҳа йўналишлари рўйхати ва уларнинг смета қийматини ҳисоблаш жамоат марказлари фаолиятини йўлга қўйиш орқали ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Бюджет очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 26 апрелдаги 04/1-08/546-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида бюджет маблағлари ҳисобидан ижтимоий инфратузилмани такомиллаштиришда бевосита манфаатдор аҳолининг овоз бериш жараёнларидаги иштирокини янада кенгайтириш имкони яратилган;
бюджет очиқлигини янада такомиллаштиришда ташаббусли бюджет ҳамда бюджет кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотларни реал вақт режимида тақдим этилишини ифодаловчи фуқаролар учун шаффоф бюджет амалиётини ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 26 апрелдаги 04/1-08/546-сон маълумотномаси). Натижада, бюджетни халққа яқинлаштиришнинг фундаментал жиҳатларини жорий этишга имконият яратилган;
ташаббускор бюджет жараёнларида турли аҳоли манзилларидаги яшовчилар зичлигининг фарқланиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган   бюджет маблағларидан фойдаланишдаги тафовутларни молиялаштиришга тақдим этиладиган лойиҳалар сони орқали мувофиқлаштириш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Бюджет очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 26 апрелдаги 04/1-08/546-сон маълумотномаси). Натижада, ташаббускор бюджет жараёнларида турли аҳоли манзилларидаги яшовчилар зичлигининг фарқланиши оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган бюджет маблағларидан фойдаланишдаги тафовутлар таъсирини пасайтириш имкони яратилган;
маҳаллий ҳокимликларнинг бюджет очиқлигини таъминлаш жараёнидаги иштирокини ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланганлик рейтинги кўрсаткичлари таркибига фуқароларнинг ташаббускор бюджет жараёнлари орқали амалга оширилган ободончилик ва эришилган фаровонлик кўрсаткичлари қийматини киритиш орқали рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси томонидан “Бюджет очиқлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар дастури”ни шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022 йил 26 апрелдаги 04/1-08/546-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга қўллаш натижасида маҳаллий ҳокимликларнинг бюджет очиқлигини таъминлаш жараёнидаги иштирокини рағбатлантириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish