Sayt test rejimida ishlamoqda

Дониёрова Фотимабону Алишер қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Меҳнат бозорида ёшларни иш билан бандлик даражасини ошириш», 08.00.10 – Демография. Меҳнат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt1724.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даража ва унвони: Назарова Рано Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.I.100.01. 
Расмий оппонентлар: Зокирова Нодира Каландаровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ходжаева Нодира Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат универститети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон меҳнат бозорида ёшларни иш билан бандлик даражасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар бандлигини ташкил қилиш иерархик тузилмасига махсус маслаҳат марказларини шакллантириш, ёш тадбиркорлар учун дастурлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари учун мақбул давлат буюртмсини киритиш негизида такомилаштирилган;
ёшлар ишсизлик даражасига таъсир этувчи асосий омиллар таҳлили ва амалдаги меҳнат бозори субъектлари ижобий фаоллигини таъминловчи меъёрлар асосида Ўзбекистон меҳнат бозорида ёшларни иш билан бандлик даражасини ошириш самарадорлигини баҳолаш тизими такомиллаштирилган; 
ёшларнинг интеллектуал, ишлаб чиқариш ва инвестицион салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда улар иш билан бандлигига кўмаклашишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш имконини берадиган бандликка кўмаклашиш  мақсадли комплекс дастурининг иқтисодий модели ишлаб чиқилган; 
миллий меҳнат бозори таркибида 2022-2026 йилларда ёшлар меҳнат ресурсларини ривожлантиришнинг базавий, оптимистик, инновацион ва пессимистик сценарийларига асосланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон меҳнат бозорида ёшларни иш билан бандлик даражасини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
махсус маслаҳат марказларини шакллантириш, ёш тадбиркорлар учун дастурлар, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари битирувчилари учун мақбул давлат буюртмси киритилган ҳолда ёшлар бандлигини ташкил этиш-нинг такомиллашган иерархик тузилмаси бўйича таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури 150-бандига мувофиқ, давлат маблағлари ҳисобидан ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун берилаётган моддий ёрдам ва субсидиялар самарадорлигини ошириш мақсадида ижтимоий шартнома тизимини жорий этишда фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 01/00-03/16-5260-сон маълумотномаси). Илмий янгиликнинг жорий этилиши стратегик, тактик ва оператив чора-тадбирлар уйғунлигига ҳамда ташкилий-молияваий бошқарув имкониятларини кенгайтиришга асосида ёшлар бандлигини ташкил этиш самарадорлигини оширишга хизмат қилиб, ёшлар бандлик даражасини (2020-2021 йй.)                      2 фоизга оширишга эришилган; 
ёшлар ишсизлик даражасига таъсир этувчи асосий омиллар таҳлили ва амалдаги меҳнат бозори субъектлари ижобий фаоллигини таъминловчи меъёрлар асосида Ўзбекистон меҳнат бозорида ёшларни иш билан бандлик даражасини ошириш самарадорлигини такомиллаштирилган баҳолаш тизими Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Бандлик дастурларини шакллантириш ва мониторинг қилиш” бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 01/00-03/16-5260-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида меҳнат бозорида ёш кадрларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, мониторинг қилиш ва баҳолаш имконияти яратилган;
ёшларнинг интеллектуал, ишлаб чиқариш ва инвестицион салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда улар иш билан бандлигига кўмаклашишнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш имконини берадиган бандликка кўмаклашиш  мақсадли комплекс дастурининг иқтисодий модели Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги “Кўникма, мувофиқлик ва малакани баҳолаш миллий тизимини мувофиқлаштириш” бошқармаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2022 йил 14 июндаги 01/00-03/16-5260-сон маълумотнома). Илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида мамлакатда ёшлар бандлиги даражасига салбий таъсир этувчи асосий омилларнинг таъсир даражасини оптималлаштириш ва максимал даражада камайтиришга имконият яратилган;
ёшлар меҳнат ресурсларини миллий меҳнат бозори таркибида 2022-2026 йилларда ривожлантиришнинг базавий, пессимистик, оптимистик ва инновацион сценарийларига асосланган прогноздан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт Стратегияси”да белгиланган 70-мақсад “Ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш” доирасидаги “Ёшларни ишга жойлаштириш ва уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш”да кенг фойдаланилган (Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигиниг 2022 йил 14 июндаги 01/00-03/16-5260-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида меҳнат бозорининг ёшлар сегментида ёшларга оид позицияларга (чет элга кетган ёшлар; олий маълумотли ва б.) кўра бандлик даражаси аниқлиқлигини янада оширишга услубий жиҳатдан хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish