Sayt test rejimida ishlamoqda

Жавлиева Шаҳноза Баҳодировнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Ped1168.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Махмудова Муяссар Маҳмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Аъламжон Амриллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент; Маъмуров Баҳодир Бахшиллоевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    олий ўқув юртларида таълим сифатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари (олий таълим мазмуни, менежмент тизимлари, таълим стандартлари) таълим жараёнига оид педагогик механизмларнинг компетенциявий талабларига оид индикаторларни киритиш асосида аниқлаштирилган; 
таълим сифатини оширишнинг педагогик механизмлари мазмуни таълим йўналишлари малака талабларининг педагогик-психологик қонуниятлари ва амалиётдаги қарама-қаршиликларининг тизимли таксономик кетма-кетлигига боғлиқ комплекс ўқув-методик таъминотни аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
таълим сифатини оширишнинг педагогик механизмлари “мақсад+фаолият+натижа” компонентларининг ўзаро боғлиқлик қонуниятига кўра замонавий ўқитиш ҳамда ўқув материаллар яратиш технологияларининг коррелятив босқичларини қатъий белгилаш ва таълим натижаларини мақсадли ифодалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
таълимнинг ташкилий ва мазмунга оид адаптив боғлиқликларига кўра олий таълим муассасаларида таълим сифатини такомиллаштиришнинг йўналишлари ва омиллари аниқланиб, инновацион фикрлашни шакллантириш, ижодкорлик, индивидуаллик ва маънавий-руҳий салоҳиятни ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида:
    олий ўқув юртларида таълим сифатини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари (олий таълим мазмуни, менежмент тизимлари, таълим стандартлари), таълим жараёнига оид педагогик механизмларнинг компетенциявий талабларига оид индикаторларига оид таклиф ва тавсиялардан “Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда инновацион ёндашувлар” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 9 октябрдаги 10-3968-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган педагогик жараёнининг мазмунини такомиллаштиришга эришилган; 
    таълим сифатини оширишнинг педагогик механизмлари мазмуни таълим йўналишлари малака талабларининг педагогик-психологик қонуниятлари ва амалиётдаги қарама-қаршиликларининг тизимли таксономик кетма-кетлигига боғлиқ комплекс ўқув-методик таъминотни аниқлаш, таълим йўналишлари малака талабларининг таълим сифатига таъсир кўрсатувчи педагогик-психологик қонуниятлари ва амалиётдаги қарама-қаршиликлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари фаолияти таркиби ва ижимоий буюртмалар тизимининг таҳлилига оид таклиф ва тавсиялардан Жаҳон Банкининг “Академик Инновациялар фонди” (AIF)нинг “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш” лойиҳасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 9 октябрдаги 10-3968-сонли маълумотномаси). Натижада ОТМ профессор-ўқитувчилари фаолиятини баҳолашнинг индикаторларини бойитишга хизмат қилган. 
таълимнинг ташкилий ва мазмунга оид адаптив боғлиқликларига кўра олий таълим муассасаларида таълим сифатини такомиллаштиришнинг йўналишлари ва омиллари аниқланиб, инновацион фикрлашни шакллантириш, ижодкорлик, индивидуаллик ва маънавий-руҳий салоҳиятни ривожлантиришга оид илмий-методик тавсиялар, таълим сифатини оширишга йўналтирилган замонавий таълим технологияларини, таълим сифатини таъминлашга йўналтирилган ўқув материаллар яратиш технологияси таълим натижаларини мақсадли ифодалашга устуворлик бериш асосида такомиллаштириш, олий таълим муассасаларида таълим сифатини такомиллатиришнинг йўналишлари, омилларини аниқлашга оид материаллар, таклиф ва тавсиялардан “Таълим ва тарбия жараёнларини ташкил этишда инновацион ёндашувлар” номли ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат университетининг 2021 йил 9 октябрдаги 10-3968-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак мутахассисларни тайёрлаш самарадорлигини оширишга қаратилган дидактик таъминотнинг бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish