Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарапова Гулноза Валентиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Иммунoлoгия фaнини ўқитиш caмapaдopлигини oшиpишдa элeктpoн тaълим pecуpcлapдaн фoйдaлaниш мeтoдикacини тaкoмиллaштиpиш (пeдaгoгикa oлий тaълим муaccacaлapи миcoлидa)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped814. 
Диссертация иши бажарилган ташкилот: Навоий давлат педагогика институти. 
Илмий раҳбар: Ильясов Азиз Саидмуратович, биология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Рахимов Атаназар Каримович, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Карахонова Лобар Мусахоновна, педагогика фанлари доктори  (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларида иммунология фанини ўқитишда электрон таълим ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
    иммунология фанини ўқитишда талабаларнинг таҳлил ва синтез қилиш, креатив, когнитив фикрлашини ва конвергент, дивергент тафаккурини ривожлантириш ҳамда касбий компетентлигини ривожлантириш босқичлари вебга мослаштирилган электрон таълим ресурслар ва мобил иловалар асосида такомиллаштирилган; 
    инсон организмда  гомеостазни,  бузувчи экзоген ва эндоген омиллардан ҳимоя қиладиган мураккаб, кўп компонентли иммун тизимини, юқумли  касалликларга  чидамлилик механизмини ўқитишда вебга мослаштирилган электрон таълим ресурсларнинг индивидуал хусусиятларига кўра интеграциялаш асосида бўлажак биология ўқитувчиларнинг фаоллигини ошириш орқали ижодий  қобилияти, креатив  ва когнитив фикрлаши, касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг тизимли, шахсга, амалиётга йўналтирилган ёндашувлари ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
    олий таълимда иммунология  фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмасини веб-квест таълим технологияси ва электрон таълим ресурслар, виртуал таълим технологиялари, компьютернинг педагогик дастурий воситаларини ўқув босқичлари ҳамда креатив компетентлигига кўра интеграциялаш, мослаш, тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
    олий таълим муассасаларида иммунология фанидан мустақил таълим фаолиятини ташкил этишга қаратилган веб-квест технологияси асосида ўқитиш моделларини ривожлантириш ва аралаш таълимдан фойдаланишга оид вебга мослаштирлган электрон таълим ресурслар, виртуал таълим технологиялари ва компьютернинг баҳоловчи дастурий воситалар ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳити ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Педагогика олий таълим муассасаларида иммунология фанини ўқитишда электрон таълим ресурслардан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
иммунология фанини ўқитишда талабаларнинг таҳлил ва синтез қилиш, креатив, когнитив фикрлашини ва конвергент, дивергент тафаккурини ривожлантириш ҳамда касбий компетентлигини ривожлантириш босқичлари вебга мослаштирилган электрон таълим ресурслар ва мобил иловалар асосида такомиллаштириш ҳамда инсон организмда  гомеостазни,  бузувчи экзоген ва эндоген омиллардан ҳимоя қиладиган мураккаб, кўп компонентли иммун тизимини, юқумли  касалликларга  чидамлилик механизмини ўқитишда вебга мослаштирилган электрон таълим ресурсларнинг индивидуал хусусиятларига кўра интеграциялаш асосида бўлажак биология ўқитувчиларнинг фаоллигини ошириш орқали ижодий қобилияти, креатив  ва когнитив фикрлаши, касбий компетенцияларини ривожлантиришнинг тизимли, шахсга, амалиётга йўналтирилган ёндашувлари ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Иммунология фанидан лаборатория машғулотлари» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-049 рақамли гувоҳномаси). Натижада, иммунология фанини ўқитиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
олий таълимда иммунология  фани машғулотларининг ўқув-ташкилий тузилмасини веб-квест таълим технологияси ва электрон таълим ресурслар, виртуал таълим технологиялари, компьютернинг педагогик дастурий воситаларини ўқув босқичлари ҳамда креатив компетентлигига кўра интеграциялаш, мослаш, тизимлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Биотехнология фанидан лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022 йил 09 сентябрдаги 302-сон буйруғи, 302-0767 рақамли гувоҳнома). Натижада, бу таклиф иммунология фанинг машғулотларини ташкил этиш босқичларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
олий таълим муассасаларида иммунология фанидан мустақил таълим фаолиятини ташкил этишга қаратилган веб-квест технологияси асосида ўқитиш моделларини ривожлантириш ва аралаш таълимдан фойдаланишга оид вебга мослаштирлган электрон таълим ресурслар, виртуал таълим технологиялари ва компьютернинг баҳоловчи дастурий воситалар ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳити ишлаб чиқишга оид илмий-методик тавсиялардан И-ХТ-0-19929-рақамли «Таълим қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9-синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш (математика, информатика)» мавзусидаги ёш олимлар лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 30 августдаги 221-сон маълумотномаси). Натижада, бу таклиф талабаларнинг иммунология фанидан мустақил таълимини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish