Sayt test rejimida ishlamoqda

Темиров Нурали Орифжоновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи “Интегратив ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлаш методикаси (педагогика олий таълим муассасалари мимолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (кимё) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Ped3893. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Алимова Фарзона Абдукамаловна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: кимё фанлари доктори (DSc), доцент Мирхамитова Дилором Худайбердиевна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент Думанов Бахромжон Мухторович.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнлари ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни шакллантириш ва компетенциявий ёндашувнинг уйғунлигини таъминлашга йўналтирилган методик тизимнинг талабаларнинг индвидуал таълим траекториясига асосланган мустақил ўқув-билиш фаолиятига устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлашнинг методик модели креатив ва инновацион-амалий фаолиятга йўналтирилган ўқув топшириқларини мураккаблик даражасини кенгайтиришга қаратилган уч босқичли (тайёрлов, ривожлантирувчи, якуний) дидактик алгоритмнинг касбий шаклланиш билан бевосита интегративлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлашда интегратив ёндашувни жорий этишнинг дидактик тизими мазмунли, методик, ташкилий фанлараро алоқадорликни таъминлаш орқали кимёвий билимларни эмпирик компетентликка трансформациясини горизонтал ва вертикал йўналишларда кенгайтириб бориш мантиқига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
изланишли фаолиятга йўналтирилган ўқитиш технологияларини кимё таълимига модификациялаш, талабаларда тадқиқотчилик ва тажрибавий-методик кўникмаларни ривожлантириш каби методик шарт-шароитлар муаммоли вазифаларга ечим топиш, мунозара, ижодий ва тадқиқотчилик ишларини муҳокама қилиш, касбий йўналтирилган тадқиқот, ўз-ўзини кузатиш, рефлексив машқларни виртуал лаборатория практикуми билан интегратив жиҳатини идентификациялаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлаш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнларини ўқувчиларда табиий-илмий саводхонликни шакллантириш ва компетенциявий ёндашувнинг уйғунлигини таъминлашга йўналтирилган методик тизимнинг талабаларнинг индвидуал таълим траекториясига асосланган мустақил ўқув-билиш фаолиятига устуворлик бериш асосида аниқлаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан педагогика олий таълим муассасаларининг кимё ўқитиш методикаси таълим йўналиши талабалари учун “Умумий кимёдан лаборатория машғулотлари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, 522-007-рақамли гувоҳнома). Натижада, умумий кимё фанини ўқитиш жараёнида талабаларда тажрибавий-методик кўникмаларни ривожлантиришга хизмат қилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлашнинг методик моделини креатив ва инновацион-амалий фаолиятга йўналтирилган ўқув топшириқларини мураккаблик даражасини кенгайтиришга қаратилган уч босқичли дидактик алгоритмнинг касбий шаклланиш билан бевосита интегративлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлардан Тошкент давлат педагогика университетида бажарилган ПЗ-20170923121 “Таълим муассасаларида ҳамкорлик асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” (2017-2020 йй.) амалий лойиҳасининг интегратив ёндашув асосида умумтаълим фанларини ўқитиш технологиялари қисмини бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 10 августдаги 02-07-2108/04-сон маълумотномаси). Натижада, бўлжак кимё ўқитувчиларини тайёрлашда олий таълим ва мактаб интеграциясини таъминлаш методикасини такомиллаштиришга эришилган;
бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлашда интегратив ёндашувни жорий этишнинг дидактик тизимини мазмунли, методик, ташкилий фанлараро алоқадорликни таъминлаш орқали кимёвий билимларни эмпирик компетентликка трансформациясини горизонтал ва вертикал йўналишларда кенгайтириб бориш мантиқига устуворлик бериш асосида ҳамда изланишли фаолиятга йўналтирилган ўқитиш технологияларини кимё таълимига модификациялаш, талабаларда тадқиқотчилик ва тажрибавий-методик кўникмаларни ривожлантириш каби методик шарт-шароитларни муаммоли вазифаларга ечим топиш, мунозара, ижодий ва тадқиқотчилик ишларини муҳокама қилиш, касбий йўналтирилган тадқиқот, ўз-ўзини кузатиш, рефлексив машқларни виртуал лаборатория практикуми билан интегратив жиҳатини идентификациялаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “Умумий кимёдан лаборатория машғулотлари” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 6 октябрдаги 522-сон буйруғи, 522-007-рақамли гувоҳнома). Натижада, бўлажак кимё ўқитувчиларини тайёрлашнинг методик шарт-шароитларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish