Sayt test rejimida ishlamoqda

Чоршанбиев Зафар Эсанпулатовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларни кредит-модуль тизимида табақалаштирилган ёндашув асосида ўқитиш назарияси ва методикасини такомиллаштириш” (Ахборот технологиялари фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (информатика) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped250.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Илмий маслаҳатчи: Қурбонов Шавкат Эргашевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Шарипова Дилара Джуманиязовна, педагогика фанлари доктори, профессор, Ҳимматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Зокир Тоштемерович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларни кредит-модуль тизимида табақалаштирилган ёндашув асосида ўқитиш назарияси ва методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида мажбурий ва танлов фанлар интегративлигини табақалаштирилган вазний ва сифатий тавсифлаш асосида кредит-модул тизими ўқитиш траекториясининг ахборот технологиялари фани мазмунини ўзлаштиришда таълим дастурлари мобиллик, эмержентлик, селективлик ва ўз-ўзини бошқариш каби дидактик имкониятлари очиб берилган;
табақалаштирилган ёндашувни тизимли даражалаш (макро, мезо ва микро) асосида бўлажак муҳандисларни ижтимоий ва касбий фаолиятга тайёрлашда ахборот технологиялари фанини модулли ўқитиш (кўргазмали, продуктив, эвристик ва ахборотли-тадқиқотчилик)нинг педагогик шарт-шароитлари IQ сифатларни ривожлантириш, ўқитиш босқичлари ва ўзлаштириш натижаларини белгилаш асосида аниқлаштирилган; 
кредит-модул тизимида таълим мақсадларини шакллантириш контекстида бўлажак муҳандисларнинг ахборот технологиялари фани бўйича мустақил таълим олиш жараёнини табақалаштириш (диагностик, интеллектуаллик ва ўз-ўзини ривожлантириш) асосида амалга ошириш модели интегратив ўқитиш мазмуни тескари ва қайтар алоқага асосланган электрон контентни киритиш асосида такомиллаштирилган;
кредит-модул тизимида талабаларнинг ахборот таълим муҳитида мустақил фаолияти (ўз-ўзини ривожлантириш, бошқариш ва баҳолаш)ни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни яхлитлигини таъминлашда ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикаси билим, кўникма ва малакаларни касбий, шахсий компетенцияларга ҳамкорлик ва ахборотлилик тамойилларини трансформациялаш орқали такомиллаштирилган;
олий таълимда бўлажак муҳандисларга ахборот технологиялари фанини кредит-модул тизимида ўқитиш орқали талабаларда шакллантирилган компетентлик даражаларини дискретлилик ва ахборотлилик тамойилларига кўра таълимни рақамлаштириш қонуниятларига функционал имкон берувчи интеграл баҳолаш мезонлари таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида кредит-модуль тизимида ахборот технологиялари фанини табақалаштирилган ёндашув асосида ўқитишни амалга оширишга доир ишлаб чиқилган  назария ва методика асосида:
техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида мажбурий ва танлов фанлар интегративлигини табақалаштирилган вазний ва сифатий тавсифлаш асосида кредит-модул тизими ўқитиш траекториясининг ахборот технологиялари фани мазмунини ўзлаштиришда таълим дастурлари мобиллик, эмержентлик, селективлик ва ўз-ўзини бошқариш каби дидактик имкониятлари очиб берилишига оид хулосалардан Бухоро муҳандислик- технология институтида бажарилган AIF 2/20-“Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” мавзусидаги грант лойиҳаларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 2022 йил 12 декабрдаги 02/01-01-103-сон маълумотномаси). Натижада ахборот технологиялари фани ўқитиш мазмунини такомиллаштириш имконини берган;
кредит-модул тизимида таълим мақсадларини шакллантириш контекстида бўлажак муҳандисларнинг ахборот технологиялари фани бўйича мустақил таълим олиш жараёнини табақалаштириш (диагностик, интеллектуаллик ва ўз-ўзини ривожлантириш) асосида амалга ошириш модели интегратив ўқитиш мазмуни тескари ва қайтар алоқага асосланган электрон контентни киритиш асосида такомиллаштиришга оид методик таклиф ва тавсиялари Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида бажарилган AIF-2/15-“Ўзбекистонда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида олий таълим тизимида масофавий таълимни ташкил этиш модели ва технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги грант лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг 2022 йил 21 декабрдаги 16-3421-сон маълумотномаси). Натижада мустақил фаолиятга йўналтириш, электрон таълим платформаси ва услубий таъминотни такомиллаштириш имконини берган; 
кредит-модул тизимида талабаларнинг ахборот таълим муҳитида мустақил фаолияти (ўз-ўзини ривожлантириш, бошқариш ва баҳолаш)ни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни яхлитлигини таъминлашда ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикаси билим, кўникма ва малакаларни касбий, шахсий компетенцияларга ҳамкорлик ва ахборотлилик тамойилларини трансформациялаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялари “Хорижда таълим тизими” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2022 йил 25 ноябрдаги 388-сон буйруғига мувофиқ 388-126 рақами асосида рўйхатга олинган). Натижада бўлажак муҳандисларнинг билим, кўникма ва малакаларни касбий ва шахсий компетенцияларга трансформациялаш орқали ахборот технологиялари фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш имконини берган;
олий таълимда бўлажак муҳандисларга ахборот технологиялари фанини кредит-модул тизимида ўқитиш орқали талабаларда шакллантирилган компетентлик даражаларини дискретлилик ва ахборотлилик тамойилларига кўра таълимни рақамлаштириш қонуниятларига функционал имкон берувчи интеграл баҳолаш мезонларига оид методик таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида бажарилган И-ХТ-0-19929-рақамли “Таълим Қорақалпоқ тилида ўқитиладиган мактабларнинг 8-9 синфлари учун аниқ фанлар бўйича электрон дарслик ва методик тавсия иловасини яратиш ҳамда ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновацион лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2022 йил 22 декабрдаги 388-сон маълумотномаси). Натижада бўлажак талабаларда шакллантирилган компетентлик даражаларини дискретлилик ва ахборотлилик тамойиллари асосида таълимни рақамлаштириш қонуниятларига функционал имкон берувчи интеграл баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish