Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниёзқулов Миржалол Бахтиёрович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3146.  
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
Илмий раҳбар: Чоршанбиев Зафар Эсанпулатович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02. 
Расмий оппонентлар: Ташатов Алланазар Қаршиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Шаббазова Дилфуза Рўзикуловна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.      
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш тушунчаси мазмуни унинг очиқлиги, серқирралиги, қўлланилувчанлиги, визуллаштиришнинг қулайлиги, тезкорлиги каби ўзига хос хусусиятлари технологик ва тизимли ёндашувлар асосида очиб берилган; 
бўлажак ўқитувчиларни виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш жараёнинг функционал-таркибий модели шахс, таълим жараёни, ўқув материаллари, виртуал технологиялар ва виртуал ўқув материаллари каби компонентлари ҳамда функционал блокидаги амалга оширишнинг  тайёрлов, шакллантириш, ривожлантириш босқичлари ва виртуал ахборотларни методик, технологик қайта ишлашнинг педагогик шартлари асосида такомиллаштирилган;
педагогик таълим жараёнида талабаларни виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш методикаси кириш, жараён, баҳолаш ва хулоса компонентларидан иборат тарзда тайёрланган http://zamonaviypedagog.uz/ электрон платформа ҳамда “Дискрет динамика”, “CATF” методи, “БОҲО” методи, “Техник диктант”, “Қарама-қарши муносабат”, “Қарорлар шажараси”, “Ақлий ҳужум”, “Аргумент харитаси” методлари ва ассисмент, “Концептуал жадвал” технологиялари асосида такомиллаштирилган;
талабаларни педагогик фаолият жараёнида виртуал таълим ресурсларини тайёрлашга ўргатиш методикаси мазмуни Quizzy-тест яратишга доир технологик,  дастурий-методик таъминотини киритиш ҳисобига такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш методикасини такомиллаштириш мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида: 
талабаларнинг виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга тайёрлаш тушунчаси унинг очиқлиги, серқирралиги, қўлланилувчанлиги, визуллаштиришнинг қулайлиги, тезкорлиги каби ўзига хос хусусиятлари фаолиятли ва тизимли ёндашувлар асосида аниқлаштирилганлигига доир маълумотлардан А-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022 йил 11 январдаги 04/93-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг тарбия жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланишга доир информацион компетентлигини ривожлантиришга эришилган;
педагогик таълим жараёнида кириш, жараён, баҳолаш ва хулоса компонентларидан иборат тарзда тайёрланган http://zamonaviypedagog.uz/ электрон платформа ҳамда “Дискрет динамика”, “CATF” методи, “БОҲО” методи, “Техник диктант”, “Қарама-қарши муносабат”, “Қарорлар шажараси”, “Ақлий ҳужум”, “Аргумент харитаси” методлари ва ассисмент, “Концептуал жадвал” технологиялари асосида талабаларни виртуал таълим технологиялариддан фойдаланишга тайёрлаш методикасидан “Бошланғич синфларда ахборот технологиялари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Руспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 25 декабрдаги 538-сон буйруғи билан тасдиқланган 538-137-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг таълим жараёнида ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмалари ривожлантирилган;
талабаларни педагогик фаолият жараёнида виртуал таълим ресурсларини тайёрлашга ўргатиш методикаси мазмуни электрон тақдимотлар, электрон ўқув қўлланма, электрон дарслик, электрон луғат, Quizzy-тест яратишга доир хулосалардан ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021 йил 11 октябрдаги 291/1-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг турли соҳалар тадқиқида виртуал таълим технологияларидан фойдаланишга доир тажрибалари оширилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish