Sayt test rejimida ishlamoqda

Ёқубова Севара Бахтиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Лингвистик экспертизада аноним хатларнинг шахс ёшига хос хусусиятларини аниқлаш”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2147.  
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Исломов Икром Хушбоқович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон давлат педагогика институти, PhD.03/04.06.2021.Fil.132.01. 
Расмий оппонентлар: Қурбонова Муҳаббат Матёқубовна, филология фанлари доктори; Абдураҳмонов Шавкат Ашурович, филология фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аноним хатлар лингвистик експертизасида муаллифнинг ёшини аниқлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
лингвистик експертиза учун аноним хатларда муаллифнинг тахминий ёшини аниқлашда лингвистик белгиларнинг муҳим омил бўлиб хизмат қилиши, нутқда ноадабий бирликларнинг юзага келишига таъсир ўтказувчи омиллар ва уларнинг шахс ёшига мувофиқ қўлланилиши далилланган; 
ижтимоий тармоқлар, қўлёзма матнларда қўлланилиш частотаси юқори ноадабий лексик бирликларнинг шахс ёшига мувофиқ хосланиши очиб берилган; 
ноадабий лексик, грамматик, фонографик бирликларнинг ёш категорияси бўйича юқоридан қуйига миқдор ва фоиз кўрсаткичларида камайиб бориши, ноадабий луғавий ва синтактик шаклларнинг қўлланилишида ёш категориясининг бевосита таъсир қилиши далилланган ва грамматик унсурлар 4 ёш тоифасида тизимлаштирилиб, ноадабий лексик, грамматик, фонографик воситаларнинг 4 гуруҳдаги (12-20, 21-30, 31-40, 50 ва ундан юқори) ёш тоифасида тажриба ва кузатишлар хулосалари асосида махсус каталоги яратилган; 
фонографик ҳолатларда шахснинг ёш кўрсаткичи тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаслиги далилланиб, тажриба-синов ишлари орқали исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лингвистик експертиза учун аноним матнлардаги ноадабий бирликларнинг шахс ёшига хосланиши юзасидан еришилган илмий натижалар асосида:
лингвистик експертизанинг бугунги кундаги амалий тилшунослик ва суд-ҳуқуқ тизимидаги аҳамияти масаласига ойдинлик киритиш, лингвистик експертизанинг бир обйекти саналган аноним хатларда нутқнинг хосланиши, нутқий вазиятни юзага келтирувчи омиллар ва ушбу омилларни тилшуносликдаги назариялар асосида лингвистик експертиза қилишга доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 2021 йил 14 октябрь куни намойиш қилинган “Маданият ва маърифат” телеканалининг “Бугуннинг гапи” кўрсатуви дастурлар ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали давлат муассасасининг 2021 йил 10 декабрдаги 01-16/259-сон маълумотномаси). Натижада амалий тилшунослик ва суд-ҳуқуқ тизимида лингвистик експертиза янги йўналиш еканлиги ва унинг моҳияти, амалий аҳамияти, вазифалари ҳамда фан ва жамият тараққиётидаги ўрни масалалари ҳақидаги маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилиши таъминланган;
тергов жараёнида гумонланувчининг турли кўринишдаги конфликтли матнларда шахс нутқининг характерли хусусиятларини аниқлашга доир хулосалардан 2021 йил 1 ноябрь кунидан 2021 йил 30 декабрь кунигача Ўзбекистон Республикаси ИИБ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси “а” банди билан қўзғатилган 262872/2021-1-сон жиноят иши бўйича Жиноят-процессуал Кодекснинг 69-моддаси талабларига асосан ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги тергов департаментининг 2022 йил 12 январдаги 18/235-сон маълумотномаси). Натижада тергов жараёнида гумонланувчининг ёзма нутқи гумонланувчи кўрсатмаларига алоқадорлигини аниқлашга хизмат қилган;
тилшуносликда ноадабий унсурларнинг ҳосил бўлиши ва сўз ясалиш тизимидаги ўрни; ноадабий лексик унсурларнинг шахс ёш хусусиятларига кўра хосланиш парадигмаларини шакллантириш; ноадабий лексик унсурларнинг шахс ёш хусусиятига кўра хосланишининг лексикографик талқинини таҳлил қилиш, ноадабий грамматик унсурларнинг сўз ясалиш тизимига таъсири, оғзаки нутқда воқеланиши, ноадабий лингвистик бирликларнинг ёш тоифасига мослашиш моҳиятини очишда муҳим бўлган мезонларни аниқлаш юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ҳамда тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти томонидан олиб борилган ФA-Ф1-Г003 “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” (“Функциональное словообразование в современном каракалпакском языке”); ФA-A1-Г007 “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот обйекти сифатида” мавзуларидаги фундаментал ва илмий-амалий лойиҳаларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022 йил 15 февралдаги 17-01/27-сон маълумотномаси). Натижада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 октябрдаги “Суд ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4850-сон фармони, 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, 2017-йил 16-февралдаги ПФ–4958-сон “Олий ўқув юртидан кейинги таълимни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги фармони, 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–2909-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги 304-сон “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, 2019 йил 17 январдаги “Суд експертлик фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-4125 қарорларида белгиланган масалаларнинг ижроси таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish