Sayt test rejimida ishlamoqda

Шукуров Акмал Уктамовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Булутли технологиялари асосида талабаларнинг виртуал технологиялардан фойдаланиш  компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Ахборот технологиялари фани мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped3909.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик иқтисодиёт институти. 
Илмий раҳбар: Турдиев Шохрух Раззокович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.70.02.
Расмий оппонентлар: Жўраев Хусниддин Олтинбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Узоков Заир, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника инситути. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади булутли технологиялари асосида талабаларда виртуал технологиялардан фойдаланиш компетентлигини ривожлантириш ва такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда виртуал технологиялардан фойдаланиш компетентлигининг мазмун-моҳияти ахборот-таҳлилий фаолият, рефлексия, мотивацион, амалий фаоллик каби компонентлари мазмуний тузилмаси, идентив мақсадлари ва уларнинг адекват алоқадорлиги асосида аниқлаштирилган; 
булутли технологиялар асосида талабаларда виртуал технологиялардан фойдаланишга доир ахборот компетентлиги ривожлантириш моделининг тартиб компоненти виртуал ўқув ва илмий ахборотларни излаш, қайта ишлаш ҳамда мақсадли фойдаланиш каби фаолият шакллари асосида такомиллаштирилган;
талабаларда виртуал технологиялардан фойдаланиш компетентлигини шакллантириш ва ривожлантиришдаги булутли технологияларнинг методик имкониятлари мустақил таълимни ташкил этишга доир эвристик ҳамда тадқиқот ишларини ташкил этишга доир вариатив топшириқлар асосида  такомиллаштирилган;
булутли технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларнинг виртуал ахборотлар билан ишлашга доир тажрибаларини оширишга имкон берадиган методика ишчи ўйинлар, кооператив таълим технологиялари индивидуал, дифференциал, муаммоли ёндошувлар асосида услубий аспектда такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Булутли технологиялари асосида талабаларнинг виртуал технологиялардан фойдаланиш  компетентлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштириш (Ахборот технологиялари фани мисолида) мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
талабаларда виртуал технологиялардан фойдаланиш компетентлигининг мазмун-моҳияти ахборот-таҳлилий фаолият, рефлексия, мотивацион, амалий фаоллик каби компонентлари мазмуний тузилмаси, идентив мақсадлари ва уларнинг адекват алоқадорлиги асосида аниқлаштирилган хулосалардан Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларнинг e-portfolio платформасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни тадбиқ этиш марказининг 
2022 йил 26 декабрдаги 02/01-01-114-сон маълумотномаси). Натижада, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг педагогик фаолиятларини олиб боришда тегишли методик тавсиялар билан бойитиш имконияти яратилган;  
булутли технологиялар асосида талабаларда виртуал технологиялардан фойдаланишга доир ахборот компетентлиги ривожлантириш моделининг тартиб компоненти виртуал ўқув ва илмий ахборотларни излаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш ҳамда мақсадли фойдаланиш каби фаолият шакллари асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан ЁА5-ХТ-1-31884-сон “Инновацион технологиялар шароитида физика ўкитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” (2019-2022 йй.) мaвзусидaги хaлқaрo aмaлий тaдқиқoт лoйиҳaсини бажаришда фойдаланилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2022 йил 25 октябрдаги 
01-20-08/1886-сон маълумотномаси). Натижада педагог кадрлар тайёрлаш тизими виртуал технологиялардан фойдаланишга доир тажрибалар билан бойитилган;
булутли технологиялардан фойдаланган ҳолда талабаларнинг виртуал ахборотлар билан ишлашга доир тажрибаларини оширишга имкон берадиган, ишчи ўйинлар, кооператив таълим технологиялари индивидуал, дифферциал, муаммоли ёндошувлар асосида услубий аспектда такомиллаштирилган методикадан “Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 
23 ноябрдаги 500-сон буйруғи, 500-315-сон билан рўйхатга олинган). Натижада талабаларнинг “Иқтисодиётда ахборот комплекслари ва технологиялари” фани асосида булутли технологиялардан фойдаланишга доир компетенциялари ривожлантирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish